Исматуллаева Зебо Шукуржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқ дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (1991–2025 йиллар)” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Tar2182
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Tar.03.01
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, доцент Бабаходжаева Лола Маратовна.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Ишкуватов Валиқул Турдиевич; тарих фанлари доктори, катта илмий ходим Абдумўминов Ойбек Бектемирович.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Германия Республикаси ўртасидаги халқ дипломатиясининг шаклланиши, ҳамкорликнинг тарихшунослиги, ҳуқуқий асослари, маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда фан ва таълим соҳалари бўйича 1991–2025 йиллардаги муносабатларни илмий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида Ўзбекистон–Германия муносабатларининг стратегик устуворлиги халқ дипломатияси воситаларига мувофиқ унинг кўп векторлилик ва халқаро ҳамкорликни таъминловчи комплекс омил сифатида узоқ тарихий эволюция жараёнида анʼанавий дипломатия билан параллел ривожлангани ҳамда мустақил муқобил ёʻналиш сифатида шакллангани тарихий-эмпирик жиҳатдан асосланган.
Германияда Ўзбекистон маданият кунларининг (1997, 2023, 2024-йиллар), Ўзбекистонда эса Германия маданият кунларининг (1996, 2008, 2023-йиллар) ташкил этилгани, шунингдек, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланган Тошкент–Бонн, Самарқанд–Нюрнберг ҳамда Бухоро–Бонн шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган побратимлик алоқалари Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва глобал нуфузини оширишга хизмат қилганлиги ретроспектив таҳлил асосида очиб берилган.
Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқ дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланишида “Маданий ҳамкорлик тўгʻрисида”ги шартнома (1993-йил), “Таълим соҳасида ҳамкорлик” келишуви (1993-йил), “Илмий-техник ҳамкорлик тўгʻрисида”ги келишув (1997-йил), “Транспорт соҳасида ҳамкорлик” битими (2024-йил) ҳамда “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик” битими (2024-йил) каби институционал-ҳуқуқий асослар икки давлат ўртасидаги гуманитар ва минтақавий ҳамкорликнинг изчил кенгайишини таъминлаган муҳим омил сифатида реконструктив жиҳатдан далилланган.
халқ дипломатиясини ривожлантиришда таълим, халқаро фестиваллар, музей лойиҳалари, илм-фан, туризм, спорт ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик Германиянинг Гёте институти, Конрад Аденауер фонди, ДААД, Германия олий таълим муассасалари ва ҲРК ҳамда “Ўзбекистон–Германия” дўстлик жамиятлари фаолияти мисолида комплекс тарзда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқ дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (1991-2025 йиллар)ни тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
глобаллашув шароитида Ўзбекистон-Германия муносабатларининг стратегик устуворлиги халқ дипломатияси воситаларига мувофиқ унинг кўп векторлилик ва халқаро ҳамкорликни таъминловчи комплекс омил сифатида узоқ тарихий эволюция жараёнида анʼанавий дипломатия билан параллел ривожлангани ҳамда мустақил муқобил ёʻналиш сифатида шаклланганига доир материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тарих билан танишув” ва “Тарих майдони” кўрсатувлари ссенарийларида фойдаланилди (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026 йил 9 февралдаги 01-33/98 сонли маълумотномаси). Натижада халқимизнинг халқ дипломатияси ва маданий муносабатлар тарихи бўйича билимларини кўпайишига ва дунёқарашларининг ўсишига хизмат қилган;
Германияда Ўзбекистон маданият кунларининг (1997, 2023, 2024-йиллар) ҳамда Ўзбекистонда Германия маданият кунларининг (1996, 2008, 2023-йиллар) ташкил этилгани, шунингдек, Тошкент-Бонн, Самарқанд-Нюрнберг ва Бухоро-Бонн шаҳарлари ўртасида побратимлик муносабатларининг ёʻлга қўйилгани Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва глобал нуфузини оширишга хизмат қилган муҳим халқ дипломатияси механизми эканлигига оид илмий хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейининг “Илмий – тадқиқот ва таълим маркази”да ташкил этилган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2026 йил 4 февралдаги 06/01-123-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқ дипломатияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши ҳамда ривожланишига оид масалаларни ёритиб беришга хизмат қилди;
Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқ дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланишида “Маданий ҳамкорлик тўгʻрисида”ги шартнома (1993-йил), “Таълим соҳасида ҳамкорлик” келишуви (1993-йил), “Илмий-техник ҳамкорлик тўгʻрисида”ги келишув (1997-йил), “Транспорт соҳасида ҳамкорлик” битими (2024-йил) ҳамда “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик” битими (2024-йил) каби институционал асосларнинг мустаҳкамланиши халқ дипломатияси механизмларининг изчил ривожланишини таъминлаб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган динамик жараён эканилигига оид илмий далил ва натижалардан “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейининг “Илмий – тадқиқот ва таълим маркази” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2026 йил 4 февралдаги 06/01-123-сон маълумотномаси). Натижада ўзаро муносабатларни ривожлантиришда, ҳуқуқий битим ва шартномаларни имзолаш орқали уларнинг глобал сиёсий ва маданий аҳамиятини очиб беришга эришилган;
халқ дипломатиясини ривожлантиришда таълим, халқаро фестиваллар, музей лойиҳалари, илм-фан, туризм, спорт ва маънавий меросни таргʻиб қилиш ёʻналишлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш Германиянинг Гёте институти, Конрад Аденауер фонди, ДААД, Германия олий таълим муассасалари ва ҲРК ҳамда “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятлари фаолияти мисолида намоён бўлиб, уларнинг стратегик мазмунига кўра институционал асосларнинг устуворлиги маданий, ижтимоий ва меҳнат миграцияси ривожланиши мисолида далилланганига оид илмий хулосалардан “Тарих” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Энг янги тарих” (Жаҳон тарихи)” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 11 февралдаги 02/02-01-88 рақамли маълумотномаси). Натижада диссертация ишининг илмий-назарий ва амалий хулосаларидан “60220300 – Тарих” таълим йўналишининг “Жаҳон тарихи” ва “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанлари дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.