Ширинова Нилуфар Джаббаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тилларда предметлик ва белги-хусусият маъноларини фарқлашда градуонимик муносабатлар”; 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil595.
Илмий маслаҳатчи: Жумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Маджидова Рано Уришевна, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Асронова Моҳигул Мусабоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лисоний бирликларда турли кўринишларда ифодаланадиган предметлик ва белги-хусусият маъноларининг турли тизимли тилларда, хусусан, ўзбек ва инглиз тилларида ўзига хос формал-функсионал фарқланишида даражаланишни шарҳлаш орқали типологик таҳлилни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
предметлик ва белги-хусусият маъноларининг тил тизимида тўлиқ ажратилган ва ҳатто муайян гуруҳларга бириктирилган кўринишларда тараққий этишини далиллаш мақсадида мазкур категорияларнинг обектив борлиқда – умумлашган, тафаккурда эса қисман ажратилган ҳолда мавжудлиги асосланган;
предметлик ва белги-хусусият маъноларини турли тизимли ўзбек ва инглиз тилларида мавжуд луғавий, морфологик ва синтактик воситалар орқали фарқлаш учун градуонимик усул етакчи механизм сифатида ишга тушиши далилланган;
градуонимия бўйича ҳозиргача мавжуд назарий талқинларни тўлдирган ҳолда даражаланиш қаторида нисбий проксимал, клоуз ва дистал градуонимлар/градуонимия каби лисоний терминлар илмий муомалага киритилиши таклиф қилинган ҳамда ўзбек ва инглиз тилларида предметлик ва белги-хусусият маъноларини фарқлашнинг лексик, морфологик ва синтактик градуонимик қаторлари орқали далилланган;
тилшуносликда ҳали етарлича ўрганилмаган параллелизм ҳодисасини батафсил ёритиш асосида лингвистик параллелизмнинг инпараллел ва интерпараллел турлари мавжудлиги асосланган ҳамда илмий муомалага киритилиши таклиф қилинган, шунингдек, инпараллел ва интерпараллел градуонимик муносабатларнинг предметлик ва белги-хусусият маъноларини фарқлашдаги фаол ҳаракати исботланган;
турли тизимли тилларда предметлик ва белги-хусусият маъноларини фарқлашда юзага чиқадиган умумий ҳамда фарқли жиҳатларни аниқлашнинг янги усулларини таклиф этиш орқали қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик йўналишидаги изланишларни сезиларли даражада такомиллаштириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида предметлик ва белги-хусусият маъноларининг градуал фарқланиши типологияси тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида:
хусусан, субстантив ва атрибутив маъноларни даражалаб фарқлашда лексик, морфологик, синтактик усулларнинг даражасини аниқлаш, тилшуносликда берилган тавсифлар асосида ўзбек ва инглиз тилларида мустақил сўз туркумларида морфологик усул орқали предметлик ва белги-хусусият маъноларининг фарқланишида даражаланиш имкониятларини солиштириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда амалга оширилган №ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июлдаги 01/4-3028-сонли маълумотномаси). Натижада табиий тилга автоматик ишлов бериш жараёнида юзага чиқиши мумкин боʻлган ноаниқликларни бартараф этиш бўйича тегишли ойдинликлар киритилган;
шунингдек, диссертацияда келтирилган турли тизимли тиллар, хусусан, ўзбек ва инглиз тилларида предметлик ва белги-хусусият маъноларининг инпараллел ва интерпараллел градуал фарқланишини солиштириш орқали даражаланиш муносабатининг бир-биридан узоқ, қардош бўлмаган бир неча тилларнинг ички механизмига, лисоний онг босқичига хос ҳодиса эканлиги хусусидаги илмий янгилик натижаларидан Эрасмус+ дастурининг Прожеcт №598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 17-октябрдаги 04/11-17-934-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳага оид семинар материаллари, тренинг учун танланган матнларни тузиш ҳамда таржима қилишда яратилган тарқатма материалларнинг илмий жиҳатдан асосланиши ҳамда маъно фарқларининг аниқ ва батафсил ёритиб берилишига эришилди;
градуонимия бўйича назарий талқинларни тўлдирган ҳолда даражаланиш қаторида нисбий проксимал, клоуз ва дистал градуонимлар/градуонимия каби тушунча ва терминларнинг илк бор илмий муомалага киритилишини таклиф қилиш ҳамда буни ўзбек ва инглиз тилларида предметлик ва белги-хусусият маъноларини фарқлашнинг лексик, морфологик ва синтактик градуонимик қаторлари орқали мустаҳкамлаш каби тавсиялардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октябрдаги 04/1-4908-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, руз, инглиз тиллари) электрон платформасини градуал методни инобатга олган ҳолда яратиш йўналишида ҳамда платформага лисоний бирликларни жойлаштиришда айрим мазмуний, техник ва ташкилий камчиликларни бартараф этишга муваффақ бўлинди;
тадқиқот давомида очиб берилган ҳосил бўлиши обектив борлиққа бориб тақаладиган мантиқий категорияламинг онг ва тафаккурда акс этиш жараёни ўзига хос томонларга эга бўлиб, нафақат инсоннинг билиш фаолияти маҳсули сифатида рўёбга чиқиши, балки инсон тафаккурининг бунёдкор, ижодкор ва яратувчанлигини исботлаши, тафаккурнинг ифода тарзи бўлган тил эса мазкур ижодкорликни давом эттириши, предметлик ва белги-хусусиятнинг обектив борлиқда қоришиқ (умумлашган), тафаккурда қисман дискрет (ажратилган), тил тизими ва оламнинг лисоний манзарасида эса тўлиқ ажратилган, чегараланган ва ҳатто муайян гуруҳларга бириктирилган кўринишларда яшаши ва тараққий этишига оид илмий хулосалардан “Оъзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида маълумот сифатида фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-октябрдаги 15-33/765-сонли маълумотномаси). Натижада нутқ жараёнида тафаккурнинг ижодкорлигини ишга солиш бўйича берилган фикр-мулоҳазалар асосида кўрсатув савияси анча ошганлиги сезилди;
тадқиқотдаги турли тизимли тиллар, хусусан, ўзбек ва инглиз тилларида предметлик ва белги-хусусият маъноларининг нафақат бир, балки бир-биридан узоқ, қариндош бўлмаган бир неча тилларнинг ички механизмига, лисоний онг босқичига хос ҳодиса эканлиги каби тиллараро умумий ҳамда мазкур маъноларнинг ўзбек ва инглиз тиллари лексик ва грамматик сатҳларида ажратилишида юзага чиқадиган фарқли жиҳатларни аниқлашнинг янги усул ва механизмларини таклиф этиш орқали 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 14-октябрдаги 06/6330-сонли маълумотномаси). Натижада предметлик ва белги-хусусият категорияларини ўзаро қариндош бўлмаган тиллар тизимида фарқлаш механизмини типологик ўрганишга оид изоҳлар, хулосалар лойиҳа ишидаги маълумотларни ойдинлаштиришга хизмат қилди.