Равшанова Мадина Эгамберди қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва  ўзбек тилларида ҳунармандчиликка оид лексик бирликларнинг лисоний хусусиятлари”; 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil.5746.
Илмий раҳбар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Икрамханова Феруза Икрамовна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчиликка оид лексик бирликларнинг тарихий ва даврий (диахрон ва синхрон), структур-семантик ҳамда деривацион хусусиятларини таҳлил этиш, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш, шунингдек, ҳунармандчилик соҳасига оид лексик бирликларнинг берилишига оид лисоний хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳунармандчиликка оид лексик бирликларнинг қадимийлиги тарихий манбалар асосида аниқлангани, уларнинг лингвистик тараққиёт босқичларида юз берган семантик ва фонетик ўзгаришлари турли манбалар орқали илмий жиҳатдан исботланган;
инглиз ва ўзбек тиллари таркибидаги ҳунармандчиликка оид лексик бирликлар деривацион хусусиятлари (аффиксал, морфемик-морфологик, лексик-семантик, семантик-деривацион, функсионал-семантик, синтактик ҳамда аралаш усуллар) асосида шаклланганлиги боис, уларнинг қўлланилиш даражасига кўра лисоний фаол ва нофаол усулларнинг самарадорлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчиликка оид лексик бирликлар такомиллашув жараёнининг чоғиштирма тадқиқ этилиши уларнинг тиллараро изоморфлик ва алломорфлик хусусиятлари илмий асосда далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчилик соҳасига оид лексик бирликларнинг берилишида юзага келувчи лингвомаданий тафовутлар аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган самарали ечимлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчиликка оид лексик бирликларининг чоғиштирма таҳлиллари ва хулосаларидан:
тадқиқотдаги инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчиликка оид лексик ўзлашма бирликларнинг тарихий-генетик илдизлари аниқланган ҳамда уларнинг лингвистик ривожланиш босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришларига доир илмий хулосалардан “ФА-Ф1-ОО5 Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025 йил, 593/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳунармандчиликка оид ўзлашма лексик бирликларнинг тарихий-генетик илдизлари ҳамда уларнинг лингвистик ривожланиш босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришларига оид назарий маълумотлар билан бойиган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчилик соҳасига оид образли ва мотивланган фразеологик бирликларнинг семантик таҳлилини очиб беришига доир илмий хулосалардан “ЭРАСМУС+Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2025 йил//2290-03-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳунармандчилик лексик бирликларининг маънодошлик (мувофиқлик) масалаларига доир илмий-амалий хулосалар билан бойитилди;
тадқиқотдаги миллий лексик бойликни системалаштириш ҳамда уни халқаро миқёсда танитиш имкониятларини яратиши шубҳасиз эканлигига оид фикрлар, хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадио канали ДУК муҳарририяти томонидан тайёрланган “Катта танаффус”, “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларининг 2025-йил май ва июн сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025 йил 17-июндаги 05/09-937-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишида миллий лексикавий бойликни системалаштириш ҳамда уни халқаро миқёсда танитиш каби лингвистик ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар радиотингловчиларда катта қизиқишини уйғотган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish