Закирова Мадина Дамировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларнинг когнитив-прагматик аспекти; 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5001.
Илмий раҳбар: Джусупов Нурсултан Маханбет ули - Филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Музафарова Луиза Умаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнлари материали асосида семантик девиациянинг илгари суришнинг асосий механизми сифатидаги когнитив-прагматик хусусиятларини аниқлаш ва тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
семантик девиациялар илгари суриш воситалари сифатида когнитив ва прагматик назариялар ҳамда тамойилларнинг интеграцияси нуқтайи назаридан ўрганилган бўлиб, натижада уларнинг когнитив ва коммуникатив таркибий қисмларини тенг даражада ҳисобга олувчи комплекс табиати янада чуқур ва кенгроқ ёритилган;
инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнлар асосида семантик девиацияларни когнитив-прагматик таҳлил қилишнинг уч босқичли комплекс методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, тил воситаларининг индивидуал-муаллифлик модификациялари уларнинг когнитив механизмлар, билим структуралари ва прагматик хусусиятлар билан ўзаро боғлиқлигида батафсил очиб берилган;
семантик девиацияларнинг когнитив ва прагматик хусусиятлари инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларнинг ўзаро богʻлиқлиги асосида аниқланиб, уларнинг турли функсионал услублардаги матларда амал қилишида когнитив жараёнлар, билим структуралари ва прагматик интенсияларнинг намоён бўлишидаги ўзига хослик кўрсатилган;
инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиациялар  уларнинг когнитив-стилистик ва прагмастилистик хусусиятларини олдинга чиқариш нуқтайи назаридан ўрганилди, натижада уларнинг шаклланиши ва амал қилишининг умумий (семантик девиацияларнинг лисоний ва когнитив механизмлари) ва фарқли (илгари суриш даражаси, семантик девиацияларнинг табиати, образлилиги, консептуал-мазмуний юкламаси ва функсионал ўзига хослиги) жиҳатларини аниқлаш имконини берган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларнинг когнитив-прагматик жиҳатларини ўрганиш жараёнида олинган назарий хулосалар ва амалий натижалар қуйидагиларда ишлатилган:
Семантик девиацияларнинг шаклланиши ва акс эттирилишига хос умумий  (семантик девиацияларнинг лисоний ва когнитив механизмлари) ва фарқли (илгари суриш даражаси, семантик девиацияларнинг табиати, образлилиги, консептуал-мазмуний юкламаси ва функсионал ўзига хослиги) жиҳатларига оид назарий хулосалар ва амалий тавсиялар Британия Кенгаши кўмагида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” № 1683580 халқаро тадқиқот лойиҳаси доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқишда қўлланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 01/816-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув-услубий мажмуалар мазмуни инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларнинг шаклланиши ва акс эттирилишига хос умумий ҳамда фарқли жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилди.
Илмий тадқиқот натижаларига асосланиб, инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларнинг когнитив-прагматик жиҳатларини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган когнитив ва прагматик стилистиканинг назарий асослари, илгари суриш воситаларининг турлари (лисоний девиациялар ва параллелизм), шунингдек, билим тузилмаларини репрезентация қилиш стратегия ва тамойиллари Эрасмус+ ИCМ 2020-1-УК01-КА107-078419 “КА-107 – Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс” халқаро лойиҳаси доирасида ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишда самарали қўлланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 6-январдаги 01/12-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув-методик материаллар мазмуни когнитив ва прагматик стилистиканинг назарий асослари, илгари суриш воситаларининг турлари ҳамда билим тузилмаларини репрезентация қилиш стратегия ва тамойиллари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилди;
Инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиациялардан фойдаланишда билим тузилмаларининг фаоллашув хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган назарий хулосалар ва амалий тавсиялар, шунингдек, семантик девиацияларнинг когнитив-стилистик ва прагматик хусусиятлари ҳамда инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларни когнитив-прагматик таҳлил қилишнинг комплекс методикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган илмий лойиҳаси – “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” доирасида муваффақиятли қўлланилди (2025-йил 10-январдаги 01/6-8-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган натижалар лойиҳа иштирокчиларининг семантик девиацияларнинг когнитив-стилистик ва прагматик хусусиятлари, билим тузилмаларининг шаклланиши ва фаолият юритиш жараёнлари ҳамда инглиз тилидаги бадиий ва медиа матнларда семантик девиацияларни когнитив-прагматик таҳлил қилишнинг комплекс методикаси ҳақидаги назарий ва амалий билимларини бойитишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish