Шамиева Наргиза Абдусаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Билингвал тезаурус учун инглиз ва ўзбек тилларидаги сифатга оид лексемаларнинг лингвистик тадқиқи; 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4498.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, профессор; Уринбаева Дилбар Базарбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корпус таҳлили асосида инглиз ва ўзбек тиллардаги сифатларини тизимлаштириш ва таснифлаш орқали билингвал тезауруснинг лингвистик асосини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тезауруснинг идеографик луғат сифатидаги семантик таҳлили натижасида инглиз ва ўзбек тилларидаги сифат лексемаларининг ўзига хос хусусиятлари (мақолаларни бериш тартиби, семантик майдонлари микро ва макро тузилмаси) ҳамда аҳамияти корпус таҳлили орқали асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳолат ва белги ифодаловчи сифатларнинг маъновий турларига кўра хусусиятлари уларнинг лексикографик йўналишларига кўра қиёсий таҳлил асосида изоҳланиб, икки тил тизимида сифатларнинг қўлланишидаги грамматик ўзига хосликлари исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги сифатларнинг билингвал тезаурус тизими ишлаб чиқилиб, ўзбек тили корпусидаги (ҳттпс://узбекcорпус.уз/) сифат конкордансларнинг лингвистик базаси асосида ўзбек тилидаги синонимик қаторлар (синсет) кенгайтирилган ҳамда антонимик муносабатлар намуналар орқали далилланган;
корпус таҳлили асосида сифатларнинг семантик яқинлик даражаси аниқланиб, унинг сифат лексемаларининг асосий ва контекстуал маъноларига кўра ўзбек ва инглиз тили синонимлар луғати ҳттп://билингуалтҳесаурус.уз/ интерефейсида ўз ифодасини топган ҳамда билингвал тезауруснинг лингвистик базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги сифатларнинг семантик хусусиятлари бўйича олинган илмий хулосалар сифатларнинг лексик-семантик тузилишидаги умумийлик ва фарқларга таянган ҳолда билингвал тезаурус яратиш имконини берувчи методологик асосни шакллантирди:
натижалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган “РЕП-25112021/113 - ЎзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун ўзаро боғлиқлик дарахтларининг универсал корпуси ва унинг семантик таҳлили” халқаро лойиҳасида қўлланилиб, сифатлар маълумотлар базасининг лингвистик тузилиши яратилди ва унинг корпус лингвистикаси ҳамда келажакдаги НЛП қўлланмаларидаги функсионаллиги баҳоланди. Натижада, илк бор қиёсий тилшунослик асосида ўзбек ва инглиз тилларидаги сифатларни қамраб олувчи билингвал тезаурус модели ишлаб чиқилди ҳамда унда денотатив, даражаланган ва контекстуал (конструктив) синонимларнинг интеграциялашган тизими шакллантирилди (Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 18-июндаги № 04/11-7617-сонли маълумотномаси);
тадқиқотнинг асосий илмий натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан амалга оширилган “ИЛ-7823051524 - ПАРАТРАНСЛАТОР: Параллел корпус ва контекстуал ёндашувга асосланган электрон таржима луғати платформасини яратиш” лойиҳаси доирасида татбиқ этилди (Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 18-июндаги № 04/11-7657-сонли маълумотномаси). Лойиҳа доирасида сифатларнинг таржима ва контекстуал мисоллар билан бойитилган маълумотлар базаси ишлаб чиқилиб, у семантик идентификация модулининг асосий компонентларидан бири сифатида жорий этилди. Натижада, ушбу тадқиқот мазкур платформа учун инглиз-ўзбек контекстида семантик нозикликларни ҳисобга олувчи интеллектуал таржима тизимини яратишда муҳим илмий ва амалий ҳисса бўлди;
инглиз ва ўзбек сифатларининг лексик-семантик тизимида аниқланган умумийлик ва тизимли фарқлар билингвал тезаурус яратиш учун назарий асосни мустаҳкамлади. Ишлаб чиқилган методология универсал лингвистик ресурслар яратишга хизмат қилиб, 2024–2025-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида ишлаш бўйича ўқитиш ва узлюксиз таълим марказининг амалий фаолиятига жорий этилди. Натижада, сунъий интеллектга таянган ҳолда янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча эквивалентларини автоматик таклиф қилувчи атамаcом.уз дастурий мажмуаси ва мобил иловалари яратилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-сентябр № 1528-сонли маълумотномаси);
тадқиқотнинг илмий ва амалий самарадорлиги инглиз–ўзбек билингвал сифатлар тезаурусининг ишлаб чиқилиши билан тасдиқланди. Ушбу махсус рақамли ресурс (билингуалтҳесаурус.уз) сифатларнинг семантик, синонимик, антонимик ва коллокатив хусусиятларини тизимли равишда акс эттирувчи маълумотлар базаси бўлиб, лексикография, корпус ва ҳисоблаш лингвистикаси, таржимашунослик, ўқув жараёни ва автоматлаштирилган матн қайта ишлаш тизимларида қўллаш учун мўлжалланган. Тезауруснинг амалий қиймати унинг Ўзбекистон Республикаси Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида расмий рўйхатдан ўтказилгани билан тасдиқланади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 28-ноябрдаги 56876-сонли гувоҳномаси).