Тожиева Камола Неъматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз, корейс ва ўзбек тилларида иқтисодий-молиявий терминларнинг лисоний хусусиятлари”; 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5792.
Илмий раҳбар: Саримсоков Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.12.2025.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Жумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Юнусова Гулшода Дилшадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари интитути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, корейс ва ўзбек тилларидаги иқтисодий-молиявий терминларнинг такомиллашув босқичларини, уларнинг лексик-семантик, структуравий ва функсионал хусусиятларини чоғиштирма-лингвистик асосда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
термин, сўз ва атама бирликларининг фарқловчи мезонлари, яъни уларнинг лексик мақоми, номинатив вазифаси, семантик хусусиятлари, қўлланиш доираси, тизимли боғлиқлиги ҳамда стилистик белгиларини қамраб олган ҳолда уларнинг фарқлари асосланган;
инглиз, корейс ва ўзбек тилларидаги иқтисодий-молиявий терминларнинг ўз ҳамда ўзга қатламларга ижтимоий-лисоний мослашуви асосида уларнинг ихтисослашувига хос семантик силжишлар далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда иқтисодий-молиявий терминлар тил тизими таркибида фаолият юритиши ва умумтил лексикасига хос семантик жараёнларга бўйсуниши сабабли уларнинг моносемантик хусусиятлари мутлақ эмас, балки нисбий характерга эга бўлиб, полисемия ва омонимия ҳодисалари терминологик тизимда функсионал чегаралар доирасида амал қилиши исботланган;
инглиз, корейс ва ўзбек тилларида иқтисодий-молиявий терминларнинг синонимик муносабатлари ҳамда дублетлик ҳодисаси мавжудлиги боис, терминологик қатламда уларнинг параллел қўлланиши, вариантлилик кўринишлари ва меъёрлашув жараёнлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз, корейс ва ўзбек тилларида иқтисодий-молиявий терминларнинг лисоний хусусиятлари” тадқиқоти юзасидан эришилган илмий натижалари асосида:
термин, сўз ва атама бирликларини фарқловчи мезонлари, яъни уларнинг лексик мақоми, номинатив вазифаси, семантик хусусиятлари, қўлланиш доираси, тизимий боғлиқлиги ҳамда стилистик белгиларини қамраб олган ҳолда уларнинг фарқлари асосланганлиги ҳамда инглиз, корейс ва ўзбек тилларидаги иқтисодий-молиявий терминларнинг ўз ҳамда ўзга қатламларга ижтимоий-лисоний мослашуви асосида уларнинг ихтисослашувига хос семантик силжишлар далилланганлигига оид хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган РЕП-25112021/113 – “УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳалар доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-июлдаги 04/11-8579-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда асослаб берилган назарий хулоса ва таснифий мезонлар лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги терминологик бирликларни структур-семантик жиҳатдан тизимлаштириш, уларни корпусда меъёрлаштирилган тарзда белгилаш ҳамда табиий тилни қайта ишлаш жараёнларида қўллаш учун илмий-амалий асос вазифасини бажарган;
чоғиштирилаётган тилларда иқтисодий-молиявий терминлар тил тизими таркибида фаолият юритиши ва умумтил лексикасига хос семантик жараёнларга бўйсуниши сабабли уларнинг моносемантик хусусиятлари мутлақ эмас, балки нисбий характерга эга бўлиб, полисемия ва омонимия ҳодисалари терминологик тизимда функсионал-семантик чегаралар доирасида амал қилиши исботланганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмасининг 2025-йил 19-июндаги 01-03/273 сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий-молиявий терминларнинг тарихий қатламлари, уларнинг семантик ўзгаришлари ҳамда замонавий дискурсдаги функсионал хусусиятларига оид илмий ёндашувлар уюшма ҳузурида тайёрланадиган методик тавсиялар, таҳлилий материаллар ва адабий-ижодий лойиҳаларда қўлланган;
инглиз, корейс ва ўзбек тилларида иқтисодий-молиявий терминларнинг синонимик муносабатлари ҳамда дублетлик ҳодисаси мавжудлиги боис, терминологик қатламда уларнинг параллел қўлланиши, вариантлилик кўринишлари ва меъёрлашув жараёнлари аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти” ҳамда “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-майдаги 05-09-758-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда ишлаб чиқилган илмий ёндашув ва мезонларнинг амалий самарадорлиги тасдиқланиб, иқтисодий-молиявий терминларнинг оммавий ахборот воситаларида тўғри ва меъёрий қўлланишини таъминлашга ва тингловчиларнинг мазкур масалалар бўйича маълумотларини кенгайтиришга эришилган.