Ризаева Камола Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек медиадискурсининг лисоний таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil.4690. 
Илмий раҳбар: Сиддикова Ирода Абдузуҳуровна,  филология фанлари доктори, профессор.   
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор; Икрамхонова Феруза Икрамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг шаклланишини белгиловчи тил воситалари тизимини лексик-семантик ҳамда синтактик сатҳлар кесимида комплекс лингвистик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тиллари медиалингвистикасида оммавий ахборот воситалари тилининг функсионал-стилистик хусусиятлари тизимли-чоғиштирма ёндашув асосида таҳлил қилиниб, медиадискурснинг замонавий лингвистик муаммо сифатидаги назарий талқинлари комплекс тарзда аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги медиадискурслар типологик жиҳатдан таснифланиб, уларнинг лексик-семантик  хусусиятлари тизимли равишда асосланган;  
  инглиз ва ўзбек медиадискурсларининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари адресатга йўналтирилганлик, баҳоловчанлик, таъсирчанлик, импликативлик чоғиштирма таҳлиллар асосида уларнинг самарадорлиги далилланган;
 чоғиштирилаётган тилларидаги медиадискурсларнинг миллий-маданий ва   лингвокогнитив хусусиятлари асносида  ўтқазилган  сўровномалар натижасида уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, жумладан, инглиз тилидаги медиа ахборот асосан стилистик воситалар ва қисқартмалар орқали етказилса, ўзбек медиасида ахборот кўпроқ анъанавий ва миллий контентга урғу бериб, уни мураккаб бўлмаган бевосита услуб орқали фикрни етказиш  изоҳланган ва  статистик маълумотлар орқали  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида қуйидагилар келтирилади:
инглиз ва ўзбек тилларида медиадискурснинг лисоний таҳлили  мавзусидаги  тадқиқот иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар  номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни ёʻлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйгʻунлаштиришга доир услубий кўрсатмаларни тайёрлашда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 15 апрел, № 06-14-06-5678 маълумотномаси). Натижада, медиадискурснинг функсионал-стилистик ва коммуникатив-прагматик хусусиятларига оид илмий хулосалар “Медиатилшунослик”, “Дискурс таҳлили”, “Қиёсий тилшунослик” фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланилди. Гʻарбнинг энг муҳим (”Тҳе Эcономист“, ”Тҳе Неw Ёрк Тимес“, ”Тҳе Гуардиан“, ”УСА Тодай“) ва Осиё нашрларининг (”Пеоплеʻс Даилй“, ”Тҳе Ҳинду“) сингари 10 та янгиликлар сайтидан 1100 дан ортиқ мақола кўриб чиқилиб, таҳлил қилишга эришилган;
тадқиқот манбаи сифатида танланган  ОАВ асосида инглиз ва ўзбек тилларида медиадискурснинг оммавий ахборот воситаларининг тил тараққиётидаги ўрни, чогʻиштирилаётган тиллардаги медиадискурснинг функсионал-стилистик аспектини таҳлил қилиш юзасидан олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетимимг 2024-йил 16 апрел, № 06/17-14-5676 маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари тили инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида илк бор қиёсий-типологик ёндашувда таҳлил қилиниб, медиадискурснинг тил тараққиётидаги ўрни илмий асосда далилланди;
илмий ишнинг интернет-оммавий ахборот воситаларида янгилик матни ҳодисасини дискурсив ёндашув ва кадр таҳлили нуқтаи назаридан таҳлил қилинганлиги янгиликлар нутқининг асосий хусусиятлари, ахборот воситалари матнларини таҳлил қилишнинг мавжуд моделлари қиёсий ўрганилганлиги интернет янгиликлари нутқини таҳлил қилишнинг интеграциялашган модели, гʻарб ва шарқ (инглиз, америка, ўзбек) оммавий ахборот воситаларининг инглиз тилидаги матнлари қиёсий таҳлил қилинганлиги юзасидан эришилган илмий натижа ва хулосалардан “Ўзбекистон телерадиоканали”да эфирга узатиладиган “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Юртим жамоли” каби туркум кўрсатувларда янгилик матни ҳодисасини дискурсив ёндашув ва кадр таҳлили нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, янгиликлар нутқининг асосий хусусиятлари, ахборот воситалари матнларини таҳлил қилишнинг мавжуд моделларини қиёсий ўрганиш, интернет янгиликлари нутқини таҳлил қилишнинг интеграциялашган модели, гʻарб ва шарқ (инглиз, америка, ўзбек) оммавий ахборот воситаларининг инглиз тилидаги матнлари қиёсий таҳлил қилингани юзасидан эришилган илмий натижа ва хулосалардан, шунингдек, хорижий нашрларнинг инглиз тилидаги интернет сайтларидан олинган материаллардан фойдаланилди (“Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил 8 апрел, № 06-28-447 маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурсларнинг миллий-маданий ва лингвокогнитив хусусиятлари аниқланиб, икки тилда ҳам сўровномалар ўтказилди уларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари илмий жиҳатдан изоҳланиб статистик маълумотлари аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish