Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Анвар Ҳамроқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўйтош маъдан майдонининг дайкалари ва маъданлашуви (Ғарбий Ўзбекистон)», 04.00.03–Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/GM23.
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори; Аширов Мақсуд Ботирович, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметгеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қўйтош маъданли майдонидаги дайкаларнинг петрографик, минералогик, геокимёвий хусусиятларини, маъдандорлигини, шунингдек уларнинг маъданлашув билан боғлиқлигини  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўйтош маъдан майдони дайкаларининг таркибига кўра бир неча турларга мансуб эканлиги асосланган;
петрографик ва геокимёвий хусусиятлари асосида дайкаларнинг геокимёвий ихтисослашуви аниқланган;
дайкалар билан сульфид-нодирметалли маъданлашувнинг боғлиқлиги  аниқланган;
Ер пўстининг чуқур қисмларидаги асос таркибли мустақил магматик ўчоқ мавжудлиги асосланган;
дайкалар таркибидаги ксенолитлар асосида, Ер пўстининг чуқур қатламлари таркиби  бўйича маълумотлар янгиланган ва магманинг ҳосил бўлиш чуқурлик сатҳи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўйтош маъдан майдонининг дайкалари ва маъданлашувуни аниқлаш бўйича олинган  илмий  натижалар асосида:
Қўйтош маъданли майдонидаги дайкалар таркиби ва уларнинг қандай турга мансублиги, тарқалиш қонуниятлари ва жойлашуви Минерал ресурслар институти ДКда маъдан жараёнлар термодинамикасини аниқлашда жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 6 майдаги 03/8-сон маълумотномаси). Натижада Қўйтош маъданли майдонидаги маъданли объектларни аниқлаш имконини берган;
Қўйтош маъданли майдонидаги дайкалар таркибида учрайдиган бегона жинслар парчаларига қараб, Ер пўстининг таркиби, тузилиши ва ўз навбатида магма ҳосил бўлиш сатҳи ва табиати Минерал ресурслар институти ДКда амалиётга жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 6 майдаги 03/8-сон маълумотномаси). Натижада қазилма конларини  қидиришда асосий омиллардан бири  бўлиб хизмат қилган;
Қўйтош маъданли майдонидаги дайкалар бўйича олинган геологик, петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий маълумотлар Минерал ресурслар институти ДКда амалиётга жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 6 майдаги 03/8-сон маълумотномаси). Натижада дайкаларнинг жинс ҳосил қилувчи, акцессор ва маъдан минераллар таркиби, масс-спектрометрик усуллар ёрдамида аниқланган петроген, камёб ва нодир элементлар миқдори ва бошқа маълумотлар петрографик,  минералогик ва геокимёвий тадқиқотларни ўтказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish