Ғаниева Адиба Турсинбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Когнитив технологиялар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6054.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сабирова Чаросхон Атамаматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Пед.12.01.
Расмий оппонентлар: Саидова Моҳинур Жонпулотовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш тизимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг назарий асослари билиш жараёнларининг мустақиллиги ва ижод эркинлиги тамойилларини когнитив ҳамда конструктивистик назариялар интеграциясига уйғунлаштириш, креатив фаолликнинг индивидуал-когнитив хусусиятлари ва касбий-педагогик фаолиятда намоён бўлиш имкониятларини тизимли баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш шарт-шароитлари инновацион таълим муҳитида мустақил изланиш ва фикрлашни рағбатлантирувчи когнитив технологияларни қўллаш, муаммоли-тадқиқот фаолиятини когнитив фаоллик билан уйғунлаштириш ҳамда интеллектуал имкониятларни коллаборатив фаолиятда фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш модели мақсад ва натижа компонентлари ўртасидаги функсионал интеграцияни инновацион таълим муҳити билан уйғунлаштириш, креатив тафаккурнинг интенсивлик, репрезентативлик ва маҳсулдорлик хусусиятларини когнитив жараёнлар билан ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилган;
когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш мезонлари ва индикаторлари рефлексив фикрлаш, когнитив фаолият босқичларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда инновацион фаолликнинг намоён бўлиш даражасини комплекс баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг назарий асослари билиш жараёнларининг мустақиллиги ва ижод эркинлиги тамойилларини когнитив ҳамда конструктивистик назариялар интеграциясига уйғунлаштириш, креатив фаолликнинг индивидуал-когнитив хусусиятлари ва касбий-педагогик фаолиятда намоён бўлиш имкониятларини тизимли баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Инклюзив таълим. Госпитал педагогикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги ЎзМПУ 24.09.2025-йил 22.01.685/22-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг назарий асослари, креатив фаоллигини конструктив назарияларининг интеграциясига мувофиқлаштиришга оид маълумотлар ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш шарт-шароитлари инновацион таълим муҳитида мустақил изланиш ва фикрлашни рағбатлантирувчи когнитив технологияларни қўллаш, муаммоли-тадқиқот фаолиятини когнитив фаоллик билан уйғунлаштириш ҳамда интеллектуал имкониятларни коллаборатив фаолиятда фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 711222-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, когнитив технологиялар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш шарт-шароитлари, когнитив технологиялар билан бойитиш имкониятларини такомиллаштиришга оид маълумотлар ўқув адабиёти мазмунига сингдирилган;
когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш модели мақсад ва натижа компонентлари ўртасидаги функсионал интеграцияни инновацион таълим муҳити билан уйғунлаштириш, креатив тафаккурнинг интенсивлик, репрезентативлик ва маҳсулдорлик хусусиятларини когнитив жараёнлар билан ўзаро боғлаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Инклюзив таълим. Госпитал педагогикаси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 129076 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, когнитив технологиялар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган креатив тафаккурни интенсивлик, репрезентативлик, маҳсулдорлик хусусиятларига оид маълумотлар дарслик мазмунига сингдирилган;
когнитив технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш мезонлари ва индикаторлари рефлексив фикрлаш, когнитив фаолият босқичларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда инновацион фаолликнинг намоён бўлиш даражасини комплекс баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 2023-2025- йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎЗМТРК 12.09.2025-йил 26.36.1033-сонли маълумотномаси). Натижада когнитив технологиялар ёрдамида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив фикрлаш жараёнига хизмат қилувчи мезон-индикаторларининг амалий самарадорлигини оширишга эришилган.