Бозорова Мохигул Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиллари медиа дискурсида паремиологик бирликларнинг прагматик аспекти (киноссенарийлар матни асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil7100.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий раҳбар: Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Бахриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор; Турабоева Ситора Зокир қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек медиа дискурсидаги паремиологик бирликларнинг прагматик аспектини қиёсий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
антропосентрик тилшунослик ва дискурсив тадқиқотлар доирасида медиа дискурс тушунчаси инглиз ва ўзбек тилларидаги кинофилм ссенарийлари материали асосида қиёсий-прагматик жиҳатдан тавсифланиб, паремиологик бирликларнинг қаҳрамон нутқида коммуникатив ният, баҳолаш, таъсир кўрсатиш ва миллий-маданий мазмунни ифодаловчи прагматик восита сифатидаги ўрни аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари киноссенарийларида қўлланилган фразеологик ва паремиологик бирликлар лексик-семантик таснифи, лингвомаданий мазмуни ҳамда прагматик функсиялари асосида қиёсий таҳлил қилиниб, инглиз ва ўзбек медиа дискурсида миллий-маданий қадриятлар, коммуникатив ният ва нутқ стратегияларининг ифодаланишидаги фарқлар далилланган;
инглиз ва ўзбек тиллари киноссенарийларида фразеологик ҳамда паремиологик бирликлар лексик-семантик ва лингвомаданий жиҳатдан таснифланиб, уларнинг нутқий вазиятдаги прагматик функсиялари, маданий контекстда воқеланиш хусусиятлари ҳамда нутқ актлари доирасида коммуникатив-прагматик таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги киноссенарийларда вербал ва новербал компонентларнинг (жест, мимика, интонация) қаҳрамон нутқида прагматик хосланиши ёш, гендер ва ижтимоий омиллар нуқтаи назаридан қиёсий таҳлил қилиниб, паремиологик бирликларнинг когнитив-прагматик таъсири ҳамда ижтимоий-коммуникатив вазифалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
антропосентрик тилшунослик ва дискурсив тадқиқотлар доирасида медиа дискурс тушунчаси инглиз ва ўзбек тилларидаги кинофилм ссенарийлари материали асосида қиёсий-прагматик жиҳатдан тавсифланиб, паремиологик бирликларнинг қаҳрамон нутқида коммуникатив ният, баҳолаш, таъсир кўрсатиш ва миллий-маданий мазмунни ифодаловчи прагматик восита сифатидаги ўрнини аниқлашда 2021-2023-йилларга мўлжалланган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025- йилнинг 24- октябрдаги № 04/1-5109-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилидаги паремиологик бирликларнинг прагматик хусусиятлари аниқланиб, нутқий компетенсияни ривожлантиришда самарали қўллаш механизми асосланган;
инглиз ва ўзбек тиллари киноссенарийларида қўлланилган фразеологик ва паремиологик бирликлар лексик-семантик таснифи, лингвомаданий мазмуни ҳамда прагматик функсиялари асосида қиёсий таҳлил қилиниб, инглиз ва ўзбек медиа дискурсида миллий-маданий қадриятлар, коммуникатив ният ва нутқ стратегияларининг ифодаланишидаги фарқларни далиллашда 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида кенг фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026- йилнинг 7- январдаги № 04/1-74-сонли маълумотномаси). Натижада паремиологик бирликларнинг лексик-семантик ва функсионал таснифи такомиллаштирилган, уларни кўп тилли мултимедиа материалларида самарали қўллаш ва изоҳлашнинг илмий-услубий асослари яратилган.
инглиз ва ўзбек тиллари киноссенарийларида фразеологик ҳамда паремиологик бирликлар лексик-семантик ва лингвомаданий жиҳатдан таснифланиб, уларнинг нутқий вазиятдаги прагматик функсиялари, маданий контекстда воқеланиш хусусиятлари ҳамда нутқ актлари доирасида коммуникатив-прагматик таъсир кўрсатиш механизмларини очиб беришда Мй5 телеканалининг “Омон-омон” ва “Изларим” кўрсатувларини тайёрлаш жараёнида қўлланилган (Мй5 телеканалининг 2026-йил 21-апрелдаги №97/26 рақамли маълумотномаси). Натижада, паремиологик бирликларнинг нутқий актлар билан уйғунлашуви медиаматнларнинг коммуникатив таъсирчанлиги, прагматик самарадорлиги ва эстетик таъсирчанлигини оширган.