Адашева Хилола Махмудовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни эстетик-маданий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (Тарбиявий иш технлогиялари фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped13251.
Илмий раҳбар: Эргашев Бобиржон Баходирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Бегимқулов Ҳасанбой Шукурбой ўғли, педагогика фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Тарбиявий иш технологиялари” фани имкониятларидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантириш жараёни глобаллашув шароитида компетенсиявий ёндашув асосида тизимлаштирилиб, “эстетик-маданий компетенсия” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва таркибий компонентлари аниқлаштирилган;
талабаларда эстетик меъёрларга риоя қилиш кўникмалари ва хулқ-атвордаги меъёрдан оғиш (девиация) ҳолатларининг олдини олиш механизмлари соғлом турмуш тарзи маданияти билан интеграциялашган ҳолда педагогик жиҳатдан асосланган;
“Тарбиявий иш технологиялари” фани воситасида талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантиришнинг таркибий-компонентли (когнитив, фаолиятли, аксиологик) ҳамда беш босқичли ташкилий-баҳолаш блокларини қамраб олган таркибий-функсионал модели ишлаб чиқилган;
тавсия этилган методика ва моделнинг талабаларда эстетик-маданий компетенсияларни шакллантиришдаги самарадорлиги мезонлар, кўрсаткичлар ҳамда математик-статистик методлар воситасида педагогик тажриба-синовда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни эстетик-маданий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (Тарбиявий иш технологиялари фани мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантириш жараёни глобаллашув шароитида компетенсиявий ёндашув асосида тизимлаштирилиб, “эстетик-маданий компетенсия” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва таркибий компонентлари аниқлашга оид хулоса ва таклифлардан Педагогика йўналиши талабалари учун “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети ректорининг 2026-йил 31-мартдаги 45-сонли буйруғига асосан №45-004 ўқув адабиётининг нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантиришга эришилиб, эстетик қадриятларни англаш ва маданий меросга ҳурмат кўникмалари шакллантирилган;
талабаларда эстетик меъёрларга риоя қилиш кўникмалари ва хулқ-атвордаги меъёрдан оғиш (девиация) ҳолатларининг олдини олиш механизмлари соғлом турмуш тарзи маданияти билан интеграциялашган ҳолда педагогик жиҳатдан асослашга доир таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 30-июндаги 02-09-1278-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ва талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи тарғибот ишлари мазмуни такомиллаштирилиб, эстетик дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилган;
“Тарбиявий иш технологиялари” фани воситасида талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантиришнинг таркибий-компонентли (когнитив, фаолиятли, аксиологик) ҳамда беш босқичли ташкилий-баҳолаш блокларини қамраб олган таркибий-функсионал модели ишлаб чиқишга оид тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023–2024-йилларда амалга оширилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, Эмплоябилитй анд Селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 3-апрелдаги КА 171-УНИПИ/НамСИФЛ-0021-сон маълумотномаси). Натижада маданий тадбирлар, санъат асарлари ва ижодий фаолиятни таълим жараёнига интеграциялаш орқали талабаларнинг эстетик ва ижодий ривожланиши таъминланган.
тавсия этилган методика ва моделнинг талабаларда эстетик-маданий компетенсияларни шакллантиришдаги самарадорлиги мезонлар, кўрсаткичлар ҳамда математик-статистик методлар воситасида педагогик тажриба-синовда исботлашга доир амалий таклифларидан Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг тарбиявий ишлар мониторинги жараёнида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 10-июндаги 02/01-01-511-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг эстетик-маданий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик фаолият самарадорлиги оширилиб, мониторингнинг илмий-методик асослари такомиллаштирилган.