Зарипова Мафтуна Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг методик асослари (1-4 синф дарсликлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2850.
Илмий раҳбар: Турсунова Маҳкамой, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Гулчеҳра Шарипбоевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари адабий матнларни ўқувчиларнинг ёш, психологик ва индивидуал нутқий хусусиятларига мувофиқ саралаш, матн мазмунини англаш–муҳокама қилиш–қайта ҳикоялаш–диалогик ва монологик нутқда қўллаш–ижодий коммуникатив вазиятларда фойдаланиш босқичлари асосида ташкил этиш орқали репродуктив нутқдан продуктив нутққа ўтишни таъминлаш имконини берувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуи сифатида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ёш, индивидуал-психологик ва нутқий тайёргарлик даражаларини диагностик аниқлаш, чет эл адабиёти намуналарини лингводидактик ва коммуникатив имкониятларига кўра саралаш асосида матнни идрок этиш → мазмунни англаш → бадиий образларни таҳлил қилиш → диалогик мулоқот → монологик баён → ижодий нутқий фаолият → рефлекция кетма-кетлиги орқали ўқувчиларнинг оғзаки нутқий компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантириш методикаси адабий матн – коммуникатив вазият – фанлараро мазмун – нутқий фаолият узвийлигида чет эл адабиёти намуналари мазмунини она тили, ўқиш саводхонлиги, тарбия ва санъат элементлари билан интеграциялаш ҳамда “англаш – мулоқот – қўллаш – ижодий қайта ишлаш – рефлекция” педагогик цикли орқали оғзаки нутқий компетенсиянинг босқичма-босқич ривожланишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантириш методикасининг самарадорлиги чет эл адабиёти матнлари асосидаги диалогик ва монологик нутқ топшириқларини бажариш натижаларини бошланғич–оралиқ–якуний диагностика асосида қиёсий аниқлаш, экспериментал ва назорат гуруҳлари кўрсаткичларининг динамик ўзгаришини статистик қайта ишлаш ҳамда методиканинг самарадорлигини репродуктив → репродуктив-ижодий → продуктив-коммуникатив нутқий ривожланиш даражалари орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари адабий матнларни ўқувчиларнинг ёш, психологик ва индивидуал нутқий хусусиятларига мувофиқ саралаш, матн мазмунини англаш–муҳокама қилиш–қайта ҳикоялаш–диалогик ва монологик нутқда қўллаш–ижодий коммуникатив вазиятларда фойдаланиш босқичлари асосида ташкил этиш орқали репродуктив нутқдан продуктив нутққа ўтишни таъминлаш имконини берувчи педагогик шарт-шароитларни уйғунлаштиришга оид тавсиялар “Она тили ва болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438358-рақамли гувоҳнома). Натижада чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг методик асосларини педагогик, психологик имкониятларини таҳлил қилиш имкони яратилган;
ўқувчиларнинг ёш, индивидуал-психологик ва нутқий тайёргарлик даражаларини диагностик аниқлаш, чет эл адабиёти намуналарини лингводидактик ва коммуникатив имкониятларига кўра саралаш асосида матнни идрок этиш → мазмунни англаш → бадиий образларни таҳлил қилиш → диалогик мулоқот → монологик баён → ижодий нутқий фаолият → рефлекция кетма-кетлиги орқали ўқувчиларнинг оғзаки нутқий компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантириш моделини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар “Она тили ва болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан берилган 438358-рақамли гувоҳнома). Натижада чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантириш методикаси адабий матн – коммуникатив вазият – фанлараро мазмун – нутқий фаолият узвийлигида чет эл адабиёти намуналари мазмунини она тили, ўқиш саводхонлиги, тарбия ва санъат элементлари билан интеграциялаш ҳамда “англаш – мулоқот – қўллаш – ижодий қайта ишлаш – рефлекция” педагогик цикли орқали оғзаки нутқий компетенсиянинг босқичма-босқич ривожланишини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 1586-рақамли гувоҳнома). Натижада чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг методик асосларининг тузулмавий – функсионал моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида чет эл адабиёти намуналари асосида оғзаки нутқни шакллантириш методикасининг самарадорлиги чет эл адабиёти матнлари асосидаги диалогик ва монологик нутқ топшириқларини бажариш натижаларини бошланғич–оралиқ–якуний диагностика асосида қиёсий аниқлаш, экспериментал ва назорат гуруҳлари кўрсаткичларининг динамик ўзгаришини статистик қайта ишлаш ҳамда методиканинг самарадорлигини репродуктив → репродуктив-ижодий → продуктив-коммуникатив нутқий ривожланиш даражаларини аниқлаштиришга оид маълумотлар “Бошланғич таълимда болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 1586-рақамли гувоҳнома). Натижада чет эл адабиёти намуналари асосида ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг сифат даража кўрсаткичларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган.