Джахангирова Зухра Турсуновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш (Тарбия фани мисолида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped6062.
Илмий раҳбар Эрназарова Манзура Сапарбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Тарбия” фани дарсларида бошланғич синф ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари “тадбирли бола” образи режалилик, тежамкорлик, масъулиятлилик ва оқилона қарор қабул қилиш сифатларини ҳамда “ташаббускор бола” образи  ижодкорлик, мустақиллик, лидерлик ва инновацион фикрлаш сифатларини тавсифлаш асосида аниқлаштирилган; 
“Тарбия” фани мазмуни негизида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш модели таълим муҳитини оила-мактаб ҳамкорлиги ҳамда ўқувчиларнинг ташаббускорлиги, мустақил фикрлаши ва амалий фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган мактабдаги тарбиявий таъсир, оиладаги амалий тажриба ва ўқувчининг шахсий фаоллигини ягона мақсадга мувофиқлаштирилган педагогик таъсир механизми асосида такомиллаштирилган; 
бошлангʻич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш механизми ҳалоллик, меҳнацеварлик, тежамкорлик, масъулият ва ташаббускорлик каби қадриятларни лойиҳа, муаммоли, ўйинли ва рефлексив таълим технологияларининг амалий фаолият компетенсияларига айлантириш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувсҳиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш механизми самарадорлиги “қадрият → кўникма → амалий фаолият → рефлекция → компетенсия” трансформацион механизми асосида баҳоланиб, бошланғич синф ўқувчисида ҳалол, меҳнацевар, тежамкор, масъулиятли ва ташаббускор шахс сифатларини тадбиркорлик компетенсиялари билан уйғун шакллантириш имконияти илмий-педагогик жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарбия дарсларида ўқувсҳиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари “тадбирли бола” образи режалилик, тежамкорлик, масъулиятлилик ва оқилона қарор қабул қилиш сифатларини ҳамда “ташаббускор бола” образи  ижодкорлик, мустақиллик, лидерлик ва инновацион фикрлаш сифатларини акс эттириши орқали тавсифлаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий  таҳдид  ва  даъватлар  шароитида  Ўзбекистон  ва  Беларус  ёшлари  онги шаклланишининг  ижтимоий-маданий  ва  аксиологик  асослари”  мавзусидаги  фундаментал  лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон  Миллий  университетининг 01.06.2026 № 04/11-12869-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг таянч компетенсияларни ривожлантиришда тадбиркорликка ўргатиш бўйича методик таъминот мазмуни бойитилган;
“Тарбия” фани мазмуни негизида ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш модели таълим муҳитини оила-мактаб ҳамкорлиги ҳамда ўқувчиларнинг ташаббускорлиги, мустақил фикрлаши ва амалий фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган мактабдаги тарбиявий таъсир, оиладаги амалий тажриба ва ўқувчининг шахсий фаоллигини ягона мақсадга мувофиқлаштирилган педагогик таъсир механизми асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий  таҳдид  ва  даъватлар  шароитида  Ўзбекистон  ва  Беларус  ёшлари  онги шаклланишининг  ижтимоий-маданий  ва  аксиологик  асослари”  мавзусидаи  фундаментал  лойиҳа  доирасида вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон  Миллий  университетининг 01.06.2026 № 04/11-12869-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг иқтисодий-ахлоқий тасаввурларини шакллантиришга хизмат қилувчи интерфаол ҳикоялар, дидактик топшириқлар ҳамда тадбиркорликка оид халқ оғзаки ижоди намуналари билан бойитилди, бу эса платформадан фойдаланувчи ўқувчиларда меҳнацеварлик ва тежамкорлик каби ҳаётий кўникмаларнинг ривожланишига хизмат қилган; 
бошлангʻич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш механизми ҳалоллик, меҳнацеварлик, тежамкорлик, масъулият ва ташаббускорлик каби қадриятларни лойиҳа, муаммоли, ўйинли ва рефлексив таълим технологияларининг амалий фаолият компетенсияларига айлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш (Тарбия фани мисолида)” номли электрон қўлланманинг ўқув-амалий топшириқлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 01/11-11-802-сонли маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитишда ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мазмуни такомиллаштирилган;
механизмнинг самарадорлиги ҳалоллик, меҳнацеварлик, тежамкорлик, масъулият ва ташаббускорлик компетенцияларининг мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли, креатив-инновацион ва рефлексив баҳолаш компонентлари асосида олинган тажриба-синов натижаларининг математик-статистик таҳлили воситасида  далилланишига оид тавсиялар мактабларнинг бошланғич синфлар таълими амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 01/11-11-802-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация ишининг илмий натижалари “Тарбия” фани воситасида ўқувчилардаги тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish