Йигиталиева Нозимахон Фарходжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларнинг касбий кўникмаларини симуляторлар ёрдамида ривожлантиришнинг дидактик тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педгогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12613.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Артикова Мухайё Ботиралиевна педагогика фанлари доктори, профессор, Хасанова Гулсанам Хусановна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тили машғулотларида симуляцион технологияларни қўллаш орқали педиатрия йўналиши талабаларининг касбий (коммуникатив) кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик тизимни такомиллаштириш ва унинг амалий самарадорлигини исботлашдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
талабаларни инглиз тилида вазиятларни баҳолаб, керакли топшириқларни бажаришда симуляторлар, имитациялар реализимининг визуал, тактик, реактив, автоматлаштирилган, ускуна, интерактив, интеграциялашган таснифи прогнозлашнинг имплементацион функсионал ҳамда классификацион даражалари аниқлаштирилган;
талабаларнинг виртуал реаллик асосида инглиз тилидаги билим, кўникма ва малакаларининг дидактик таъминоти виртуал бемор, виртуал клиника, касбий фаолият тузилмаси яхлитлигини таъминлашга, иммитацион таълимга асосланган педагогик тизимга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганишда симуляторлар орқали моделлаштириш, клиник вазиятларни шакллантиришнинг консептуал модели тил билишдаги нотехник кўникмаларини диагностика қилиш орқали клиник фикрлаш, танқидий фикрлаш, аналитик фикрлаш шкалалари орқали виртуал реалликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилини билишдаги амалий кўникмаларини ривожлантиришда симуляция самарадорлигининг фанлараро интеграциясининг вертикал ва горизонтал иммитацион тизими коммуникатив – жараёнли муносабатларга киришишда касбий билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёдашувлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга инглиз тилини ўқитишда симуляторлардан фойдаланиш бўйича олинган амалий натижалар асосида:
талабаларини инглиз тилида вазиятларни баҳолаб, керакли топшириқларни бажаришда симуляторлар, имитациялар реализимининг визуал, тактик, реактив, автоматлаштирилган, ускуна, интерактив, интеграциялашган таснифи прогнозлашнинг имплементацион функсионал ҳамда классификацион даражалари “Энглиш ин медиcине (Педиатриcс)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, талабаларнинг касбий ва лингвистик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини тизимли таҳлил қилиш ва амалиётда қўллашга эришилган;
талабаларининг виртуал реаллик асосида инглиз тилидаги билим, кўникма ва малакаларининг дидактик таъминоти виртуал бемор, виртуал клиника, касбий фаолият тузилмаси яхлитлигини таъминлашга, иммитацион таълимга асосланган педагогик тизимини тадбиқ этишга доир таклифлари “Тиббиётда хорижий тил” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли нашр рухсатномаси) Натижада талабаларнинг клиник мулоқот ва амалий кўникмаларини ривожлантириш методикаси симуляцион ссенарийлар ва машқлар тизими орқали такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганишда симуляторлар орқали моделлаштириш клиник вазиятларни шакиллантиришнинг консептуал модели тил билишдаги нотехник кўникмаларини диагностика қилиш орқали клиник фикрлаш, танқидий фикрлаш, аналитик фикрлаш шкалалари орқали виртуал реалликда қўллашга доир таклифлари “Студй гуиде фор медиcал студенц wитҳ симулатион сcенериес” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, педиатрия йўналиши талабалари касбий ва коммуникатив кўникмаларининг ривожланганлик даражаси мониторингини аниқ баҳолаш мезонлари орқали аниқлаш ва хатоларни тузатиш имкониятларига эришилган.
талабаларнинг инглиз тилини билишдаги амалий кўникмаларини ривожлантиришда симуляция самарадорлигининг фанлараро интеграциясининг вертикал ва горизонтал иммитацион тизими коммуникатив – жараёнли муносабатларга киришишда касбий билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёдашувларига доир таклифлари “Студй гуиде фор медиcал студенц wитҳ симулатион сcенериес” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни мутахассисликга доир мулоқотга киришиш кўникмалари ортган.