Туйчибаева Мафтуна Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Диагностик ёндашув асосида талабаларни чет тил кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9304.
Илмий раҳбар: Иминахунова Ирода Хусейновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар: Қучқорова Наргиза Мамаджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Илҳамова Ирода Нуритдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диагностик таҳлил асосида талабаларни коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва лотин тиббий терминологиясини қиёсий-диагностик таҳлил асосида касбий лаяқаотларни ривожлантиришнинг яхлит педагогик тизими ҳамда тилларни ўқитишнинг дидактик таъминоти фанлараро интеграсия, диагностика ва компетентликка асосланган ёндашув нуқтаи назаридан тил билишга қўйилган мезон кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган;
талабаларининг тил ўрганиш фаоллигини ривожлантиришга қаратилган ўқув контентлари факторли ва интеграл диагностика асосида такомиллаштирилиб, унда касбий лаёқатлар, амалий-касбий билимлар, терминологик матинлар ва рефлексив кўникмаларнинг ўзаро боғлиқ тизими асосландган;
талабаларни тил ўрганишдаги фаоллигини ривожлантиришга йўналтирилган факторли баҳолаш ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда замонавий таълим дастурларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш тизимини интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларини инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси дастурларини интеграциялаш жараёнларини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичларидан фойдаланиш консепсиясига асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари инглиз тили ҳамда лотин тили ва тиббий терминологияни қиёсий-диагностик таҳлил асосида:
инглиз ва лотин тиббий терминологиясини қиёсий-диагностик таҳлил асосида касбий лаёқатларни ривожлантиришнинг яхлит педагогик тизими ҳамда тилларни ўқитишнинг дидактик таъминоти фанлараро интеграсия, диагностика ва компетентликка асосланган ёндашув нуқтаи назаридан тил билишга қўйилган мезон кўрсаткичлари “Лотин тили ва тиббий терминология”си номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси) Натижада таълим жараёнида талабаларнинг лотин тилини ўрганишда фанлараро интеграсия самарадорлиги ошди;
талабаларининг тил ўрганиш фаоллигини ривожлантиришга қаратилган ўқув контентлари факторли ва интеграл диагностика асосида такомиллаштирилиб, унда касбий лаёқатлар, амалий-касбий билимлар, терминологик матнлар ва рефлексив кўникмаларнинг ўзаро боғлиқ тизими “Латин лангуаге анд медиcал терминологй” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси) Натижада талабаларнинг мутахассислик доирасида лотин тилини ўзлаштириш кўрсаткичларининг ўсишига олиб келди;
талабаларни тил ўрганишдаги фаоллигини ривожлантиришга йўналтирилган факторли баҳолаш ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда замонавий таълим дастурларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш тизимини интенсивлиги 2025-2026-йилларда Фарғона вилояти телерадиоканалининг “Саломатлик соати”, “Ассалом, Фарғона!” кўрсатувлари ва “Саломатлик сирлари” эшиттиришида тадқиқотчи томонидан тавсия этилган мисоллар кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон милли телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 23-июндаги 01-12/117-сонли маълумотномаси) Натижада талабаларининг ўз мутахассисликлари доирасида инглиз тилини ўрганиш самарадорлиги сезиларли даражада ошди.