Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипджанов Ойбек Юсупджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Композицион сорбентлар билан табиий ҳамда иккиламчи газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т382.
Илмий раҳбар: Нуруллаев Шавкат Пайзиевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Башкирцева Наталья Юрьевна, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион сорбентлар билан табиий ҳамда иккиламчи газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диэтаноламин ва метилдиэтаноламинлар билан фуран бирикмаларини олишдаги куб қолдиқлари асосида синтез қилинган полиэлектролитларни ишлатган ҳолда композицион абсорбентнинг олиш таркиби ва технологияси яратилган;
диэтаноламин+метилдиэтаноламин+азот ва аминсақловчи полиэлектролит сақлаган композицион абсорбентнинг табиий ва иккиламчи газларни нордон компонентлардан тозалаш жараёни ва селективлиги аниқланган;
яратилган композицион абсорбент физик-кимёвий хоссаларига технологик жараёндаги H2S/CO2 ҳажмий миқдори, абсорбент ва жараён температуралари, босим ҳамда вақт таъсири аниқланган;
яратилган композицион абсорбентларни қурилма жиҳозларини коррозиялаш хусусиятлари температура ҳамда уларни H2S ва CO2 билан тўйиниш даражасидан ташқари газ, диэтаноламин ва метилдиэтаноламин таркибидаги H2S/CO2 ларнинг миқдорий нисбатига боғлиқлиги аниқланган;
табиий ва иккиламчи газларни нордон компонентлардан композицион сорбентлар билан тозалаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Композицион сорбентлар билан табиий ҳамда иккиламчи газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида азот- ва аминсақловчи полиэлектролит қўшимчали композицион абсорбентни олиш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда 2020–2021 йилларда амалиётга жорий қилиш учун режага киритилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 7 мартдаги 8-2/ШЖ-1120-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида янги композицион абсорбентни ишлаб чиқариш имконини беради;
диэтаноламин ва метилдиэтаноламин абсорбентлари асосида яратилган, таркибида азот- ва аминсақловчи қўшимчаларни тутган композицион абсорбентни «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда 2020–2021 йилларда амалиётга жорий қилиш учун режага киритилган («Ўзбекнефтегаз» АКнинг 2019 йил 2 апрелдаги 02/12-1-64-сон маълумотномаси). Натижада газларни нордон компонентлардан тозалашни абсорбцион ҳажми 2 баробарга ошириш ҳамда хориждан импорт қилинадиган абсорбентлар миқдорини 10–15% камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish