Сотиволдиева Сарвиноз Қаҳрамон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нейропедагогик ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5140
Илмий раҳбар: Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Пулатхон Мухибуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаамирова Юлдуз Кабилжановна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: нейропедагогик ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш мазмуни олинган ахборотни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган рефлексив билим ва кўникмаларни экспериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий тасдиқлаш каби интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашув асосида аниқлаштирилган;
нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатишнинг структуравий модели ахборот алмашинувида таълим жараёни обектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатишнинг дидактик имкониятлари ўқув фанлари доирасида матн устида ўзлаштирилган назарий билимларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва верификация қилишга устуворлик бериш даражасига кўра такомиллаштирилган;
нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш методикаси режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва идентификацияланган ўқув мақсадига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга доир олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
нейропедагогик ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш мазмуни олинган ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган рефлексив билим ва кўникмаларни экспериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий тасдиқлаш каби интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Ўқиш саводхонлиги” фанини ўқитиш методикасининг нейропедагогик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Республика Таълим маркази томонидан берилган 2025-йил 2-декабрдаги 01/11-1-836-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг матнни ўқиш ва тушуниш кўникмаларини ривожлантиришда уларнинг ёшга доир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнларини ташкил этиш шарт-шароитлари илмий жиҳатдан асосланган;
нейропедагогик ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга  оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-йил март ва август ойларида эфирга узатилган “Болалар ва биз” ҳамда “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси томонидан берилган 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1757-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда ахборот алмашинуви жараёнида иштирок этувчи обектларнинг интеллектуал даражаси, билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнлари ўзаро нейропедагогик асосларига кўра уйғунлаштириш имкониятлари очиб берилган;
нейропедагогик ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш ва матнни тушунишга ўргатишнинг дидактик имкониятлари ўқув фанлари доирасида матн устида ўзлаштирилган назарий билимларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва верификация қилишга устуворлик бериш даражасига кўра такомиллаштиришга оид тавсиялардан бошланғич таълим “Ўқиш саводхонлиги” фанини ўқитиш жараёнини нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг билиш даражасини ошириш усулларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Республика Таълим маркази томонидан берилган 2025-йил 2-декабрдаги 01/11-1-836-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўқиш саводхонлиги” фани мавзуларини ўқитиш жараёнини нейропедагогик ёндашув асосида ўқитиш тизимини ўқувчиларнинг когнитив ривожланиш даражаларига мувофиқ ташкил этиш шарт-шароитлари ва методологик асослари кенгайтирилган;
нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш методикаси режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва идентификацияланган ўқув мақсадига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга  оид тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024–2025-йиллар давомида бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 13-январдаги 04/11-703 маълумотномаси). Натижада, нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушунишга ўргатиш методикаси ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва идентификациялаш асосида такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish