Пардабоева Дилфуза Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда фолклор асарлар орқали касбий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (рус тили дарслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped7879.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдулвоҳидов Элёр Абдулҳамид ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Камбарова Саодат Иркиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари номзоди доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларида касбий-ижодий қобилиятларни фолклор асарлар орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак рус тили ўқитувчиларида фолклор асарлар орқали касбий-ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рус фолклори намуналарининг нутқ маданияти, руҳий сифатларга эмоционал таъсири, олам манзарасини ҳиссиётлар орқали идрок этишга ўргатиш, нутқ фаолияти турларини шакллантириш босқичлари дивергент ва конвергент тафаккурнинг уйғунлигига таяниб, лингводидактик нуқтаи назардан турли халқлар халқ оғзаки ижодини оммалаштириш ва касбий-ижодий компетентликни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“Рус халқ оғзаки ижоди” фани ўқув материаллари асосида талабаларнинг касбий-ижодий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тузилмаси фолклор жанрларининг бадиий тил хусусиятлари, образлар ва мотивлар тизими, поетик қурилиши каби структурал-семантик хоссалари, халқ эътиқодий қарашлари билан боғлиқ мифологик, диний ва маросимий жиҳатлари бўлажак рус тили ўқитувчиларнинг фолклор-педагогик ҳамда бошқарувга доир блимлари билан интеграцион даражаси уларнинг касбий-ижодий компетентлиги ва нотиқлик кўникмаларини ривожлантирувчи муҳит продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларида касбий-ижодий компетентликни ривожлантириш технологик модел талабаларда креатив тафаккур, фаол ижодкорликни ривожлантириш, фолклор асарларини лингвистик, антропологик, маданиятшунослик жиҳатдан ўрганишда “Хотира халқасини ҳосил қилинг”, “Мўжиза бўлаги” визуал методлар воситасида “Рус халқ оғзаки ижоди”  фанини ўқитишнинг прагматик жиҳатини кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларида касбий-ижодий компетентликни ривожлантириш  педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, “Рус халқ оғзаки ижоди”  фанини ўқитишда интеграцион ўқитиш технологияларидан фойдаланиш,  маданиятлараро мулоқот жараёнларида тили ўрганилаётган мамлакат анъаналарини тўғри шарҳлаш ва тил соҳиби нутқини (рецептив ва репродуктив) тушуниш кўникма ва малакаларни адекват баҳолаш шаклларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фолклор асарлар орқали бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш технологияларини оптималлаштириш юзасидан олинган тадқиқот хулосаларига таяниб:
бўлажак рус тили ўқитувчиларида фолклор асарлар орқали касбий-ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рус фолклори намуналарининг нутқ маданияти, руҳий сифатларга эмоционал таъсири, олам манзарасини ҳиссиётлар орқали идрок этишга ўргатиш, нутқ фаолияти турларини шакллантириш босқичлари дивергент ва конвергент тафаккурнинг уйғунлигига таяниб, лингводидактик нуқтаи назардан турли халқлар халқ оғзаки ижодини оммалаштириш ва касбий-ижодий компетентликни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Рус халқ оғзаки ижоди” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан, №391304). Натижада, “Рус халқ оғзаки ижоди” фанини ўқитишнинг  педагогик имкониятларини аниқлаш ҳамда фолклор орқали олам манзарасини англаш имкониятлари кенгайтитлган;
“Рус халқ оғзаки ижоди” фани ўқув материаллари асосида талабаларнинг касбий-ижодий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тузилмаси фолклор жанрларининг бадиий тил хусусиятлари, образлар ва мотивлар тизими, поетик қурилиши каби структурал-семантик хоссалари, халқ эътиқодий қарашлари билан боғлиқ мифологик, диний ва маросимий жиҳатлари бўлажак рус тили ўқитувчиларнинг фолклор-педагогик ҳамда бошқарувга доир блимлари билан интеграцион даражаси уларнинг касбий-ижодий компетентлиги ва нотиқлик кўникмаларини ривожлантирувчи муҳит продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар “Рус халқ оғзаки ижоди” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан, №391304). Натижада, “Рус халқ оғзаки ижоди” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг рус тили ва маданий қадриятларини теран идрок этиши, креатив тафаккурини юксалтириш ҳамда лисоний олам манзараси ҳақидаги тушунчаларини тизимли кенгайтириш учун кенг дидактик имкониятлар яратилган;
талабаларнинг касбий-ижодий компетентлигини ривожлантириш модели ижодкорликка хос коммуникатив, креатив, ижодий фаоллик, новаторлик ва фолклор асарларни (лингвистик, антропологик, маданиятшунослик) ўзлаштириш билан халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли, баҳолаш ва натижавий компонентларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган    ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04/11-4176-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши талабаларда касбий-креатив ва социомаданий компетенсияларни шакллантириш кўрсаткичларини тизимлаштиришга, шунингдек, рус фолклори жанрларининг мазмун-моҳиятини ёритиш орқали ўқув жараёнини модернизация қилишга хизмат қилди;
талабаларнинг касбий-креатив компетенсияларини юксалтиришда назарий билимлар ва амалий кўникмалар уйғунлиги принципини қўллаш, маданиятлараро мулоқот жараёнида тили ўрганилаётган халқ анъаналарини тўғри талқин этиш ҳамда тил соҳиби нутқини (рецептив ва репродуктив) англаш даражасини объектив баҳолаш шаклларига устуворлик бериш бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялар ҳамда амалий топшириқлар “Рус халқ оғзаки ижоди” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан, №391304). Натижада, илмий хулосалар доирасида яратилган халқ оғзаки ижоди фанининг бойитишда муҳим манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish