Салаева Муборак Саидобдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўпкани сурункали обструктив касаллигида буйраклар дисфункциясининг учраши, унинг ривожланиш механизмлари, ташхислаш ва даволашни мувофиқлаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tib1312.
Илмий маслахатчи: Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib 01.02.
Расмий оппонентлар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Узбекова Неля Рафиковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўпканинг сурункали обструктив касаллигида буйраклар дисфункциясининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятларини, патогенетик механизмларини аниқлаш ва даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик оғирлик даражасининг ортиши, бемор ёшининг улғайиши, ҳансираш даражасининг ортиши, гипоксемия ва ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларининг пасайиши буйрак дисфункцияси ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда буйрак фаолиятининг субклиник бузилишларини эрта аниқлашда қон зардобидаги креатинин ва цистатин C ни биргаликда баҳолаш ҳамда CKD-EPI 2021 формуласи асосида ҳКФТни ҳисоблашнинг юқори диагностик аҳамияти асосланган ҳамда креатинин меъёр чегарасида бўлган ҳолатларда ҳам цистатин C буйрак фаолиятидаги эрта ўзгаришларни аниқлаш имконини берганлиги исботланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик оғирлиги, ҳансираш даражаси, гипоксемия, ташқи нафас фаолияти ҳамда буйрак функциясини ифодаловчи креатинин, цистатин C, ҳКФТ ва протеинурия кўрсаткичлари комплекс баҳоланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда VDR генининг rs7975232 (ApaI), rs1544410 (BsmI) ва rs2228570 (FokI) полиморфизмларининг айрим генотип ва аллел вариантлари касалликнинг оғир кечиши билан боғлиқ генетик омиллар эканлиги асосланган;
ўпкани сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларда VDR гени rs2228570 FokI полиморфизмининг A аллели ўпкани сурункали обструктив касаллиги беморларида буйрак дисфункциясига мойилликни кўрсатувчи генетик хавф маркери сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўпкани сурункали обструктив касаллигида буйраклар дисфункциясининг учраши, унинг ривожланиш механизмлари, ташхислаш ва даволашни мувофиқлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик оғирлик даражасининг ортиши, бемор ёшининг катталашиши, ҳансираш даражасининг ортиши, гипоксемия ва ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларининг пасайиши буйрак дисфункцияси ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланганлиги С. Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри фтизиатрия ва пулмонология маркази амалиётига 04.05.2026 йилдаги 82-сонли ва академик Ш. Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига 14.05.2026 йилдаги 17/ИБ-сонли буйруқлари билан жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 14 августдаги №Х54-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф гуруҳидаги беморларни касалликнинг эрта босқичида аниқлаш, уларни диспансер назоратига олиш ва буйрак фаолиятини мақсадли мониторинг қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак дисфункцияси ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни мақсадли аниқлаб, барча беморларда кенгайтирилган қиммат лаборатор текширувларни асоссиз ўтказиш заруратини камайтиради, буйрак асоратларини эрта аниқлаш эса такрорий касалхонада даволанишлар ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги оғирлиги, ҳансираш даражаси, гипоксемия ва ташқи нафас фаолияти кўрсаткичларини комплекс баҳолаш буйрак дисфункцияси ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва уларда мақсадли назоратни ташкил этиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда буйрак фаолиятининг субклиник бузилишларини эрта аниқлашда қон зардобидаги креатинин ва цистатин C ни биргаликда баҳолаш ҳамда CKD-EPI 2021 формуласи асосида ҳКФТни ҳисоблашнинг юқори диагностик аҳамияти асосланган ҳамда креатинин меъёр чегарасида бўлган ҳолатларда ҳам цистатин C буйрак фаолиятидаги эрта ўзгаришларни аниқлаш имконини берганлиги С. Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри фтизиатрия ва пулмонология маркази амалиётига 04.05.2026 йилдаги 82-сонли ва академик Ш. Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига 14.05.2026 йилдаги 17/ИБ-сонли буйруқлари билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 14 августдаги №Х54-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак фаолиятининг яширин пасайишини клиник белгилари намоён бўлишидан олдин аниқлаш, хавф гуруҳидаги беморларни эрта ажратиш, нефротоксик дори воситаларини қўллашда эҳтиёткорлик чораларини белгилаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш оғир буйрак асоратларини даволаш, нефрологик касалхонадаги ёрдам ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради, цистатин C ни биринчи навбатда хавф гуруҳидаги беморларда қўллаш эса лаборатор ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди. Янги диагностик ёндашув бир бемор учун анъанавий усулга нисбатан 50 000 сўмга, яъни 25% га қиммат бўлса-да, буйрак функциясидаги субклиник ўзгаришларни эрта аниқлаш ва юқори хавфли беморларни мақсадли кузатиш билан клиник жиҳатдан асосланади. Хулоса: цистатин C ни қўллашга асосланган янги диагностик ёндашув анъанавий усулга нисбатан 25% кўпроқ тўғридан-тўғри харажат талаб қилса-да, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда буйрак функциясидаги субклиник бузилишларни эрта аниқлаш ва хавф гуруҳларини ўз вақтида ажратиш нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ ҳисобланади;
учинчи илмий янгилик: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик оғирлиги, ҳансираш даражаси, гипоксемия, ташқи нафас фаолияти ҳамда буйрак функциясини ифодаловчи креатинин, цистатин C, ҳКФТ ва протеинурия кўрсаткичларини комплекс баҳоланганлиги С. Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри фтизиатрия ва пулмонология маркази амалиётига 04.05.2026 йилдаги 82-сонли ва академик Ш. Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига 14.05.2026 йилдаги 17/ИБ-сонли буйруқлари билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 14 августдаги №Х54-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: комплекс баҳолаш ва босқичма-босқич кузатув оилавий поликлиника, терапия ва пулмонология бўлимларида беморларни ягона тартибда текшириш ва кузатиш, буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш ҳамда пулмонолог, терапевт ва нефролог ўртасидаги узвийликни таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дастлаб клиник-респиратор ва оддий лаборатор кўрсаткичларни баҳолаб, кейин хавф мавжуд беморларда юқори сезувчан текширувларни мақсадли қўллаш асоссиз ва такрорий лаборатор текширувлар, мутахассис маслаҳатлари, кеч ташхислаш ва касалхонада даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади;
тўртинчи илмий янгилик: ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда VDR генининг rs7975232 (ApaI), rs1544410 (BsmI) ва rs2228570 (FokI) полиморфизмларининг айрим генотип ва аллел вариантлари касалликнинг оғир кечиши билан боғлиқ генетик омиллар эканлиги асосланганлиги С.Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Фтизиатрия ва Пулмонология маркази амалиётига 04.05.2026 йилдаги 82-сонли буйруғи ва Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига 14.05.2026 йилдаги №17/ИБ-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 14 августдаги №Х54-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генетик хавфи юқори бўлган беморларни эрта ажратиш, уларда буйрак функцияси, клиник-функционал ва лаборатор кўрсаткичларни мақсадли назорат қилиш ҳамда касаллик оғирлашиши ва буйрак дисфункцияси ривожланишининг профилактикасини индивидуал ташкил этишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги. генетик хавфни ҳисобга олган ҳолда мақсадли кузатувни ташкил этиш такрорий ва асоссиз текширувларни камайтириш, касаллик оғирлашиши ва буйрак асоратлари сабабли стационар даволаниш ҳамда даволаш харажатларини қисқартириш имконини беради. Хулоса: VDR генининг rs7975232 (ApaI), rs1544410 (BsmI) ва rs2228570 (FokI) полиморфизмларини касаллик оғирлик даражаси, буйрак функцияси ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан комплекс баҳолаш генетик хавфни қўшимча стратификация қилишга асос бўлади. Генетик кўрсаткичлар мустақил ташхис мезони сифатида эмас, балки комплекс хавфни баҳолашнинг қўшимча сифатида қўлланилади;
бешинчи илмий янгилик: ўпкани сурункали обструктив касаллиги билан оғриган беморларда VDR гени rs2228570 FokI полиморфизмининг A аллели ўпкани сурункали обструктив касаллиги беморларида буйрак дисфункциясига мойилликни кўрсатувчи генетик хавф маркери сифатида асосланганлиги С. Султанов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Фтизиатрия ва Пульмонология маркази 04.05.2026 йилдаги 82-сонли, Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизитария ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази 14.05.2026 йилдаги №17/IB-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 14 августдаги №Х54-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генетик хавфи юқори беморларни касаллик оғирлашишидан олдин аниқлаш, клиник ва лаборатор назоратларни индивидуал белгилаш, профилактик чораларни эрта бошлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: генетик ва клиник хавф асосида мақсадли мониторинг ортиқча диагностика ва самарасиз даволаш харажатларини камайтиради. Молекуляр-генетик ва замонавий лаборатор диагностикага асосланган ёндашув нафақат клиник самарадорликни оширади, балки соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаб, юқори иқтисодий самарадорликка эга эканлигини кўрсатади. Хулоса. VDR генининг rs2228570 (FokI) полиморфизми A аллелининг буйрак фильтрацияси пасайиши билан боғлиқлиги уни ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда буйрак дисфункциясига мойилликни кўрсатувчи қўшимча генетик хавф маркери сифатида қўллашни асослайди. Ушбу кўрсаткич буйрак функциясини мақсадли назорат қилиш ва юқори хавфли беморларни эрта ажратишда қўшимча мезон сифатида фойдаланилиши мумкин.