Им Вадим Мухасановичнинг
тиббиет фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматик этиологияли митрал қопқоқ стенозини рентгенэндоваскуляр даволашда мультидисциплинар ёндашув», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tib1535.
Илмий маслаҳатчи: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Дониер Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Ислам Маматханович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: В.А. Алмазов номидаги Миллий хирургия тиббий тадқиқот маркази Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматик этиологияли митрал тешиги стенозини эндоваскуляр даволаш натижаларини диагностик ва даволаш ёндашувларини такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭхоКГ назорати остида рентгеноскопияни минимал қўллаш орқали такомиллаштирилган БМВ ни амалга ошириш аралашув вақтида манипуляцияларни полипозицион визуализация ҳисобига аниқ навигация қилиш имконини бериши, нурланиш юкламасини минималлаштириши ва рентгенконтраст модда қўллашдан воз кечиш имконини яратиши аниқланди;
стилет қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган БМВ усули интервенцион аралашув жараёнида баллон катетернинг бошқарувчанлигини яхшилаши ва специфик асоратлар (перфорация, митрал регургитация) частотасини камайтириши исботланди;
ҳомиладор аёлларда такомиллаштирилган БМВ нинг самарадорлиги исботланди, бу марказий гемодинамиканинг яхшиланиши, бачадон артерияларида резистентлик индексининг пасайиши билан намоён бўлиб, 100% ҳолатларда рентгенконтраст модда қўллашдан воз кечиш ва нурланиш юкламасини 3,3 марта камайтириш имконини берди;
БФ чап бўлмачанинг катталашган ўлчами ҳисобига БМВ ни бажаришни қийинлаштириши, бу эса бўлмачалар ораси тўсиғини пункция қилиш ва баллонни позициялаш жараёнида техник мураккабликларни юзага келтириши аниқланди; шу билан бирга, БФ мавжуд ҳолатларда стилет ва 3 текисликли эхографик визуализация қўлланилган такомиллаштирилган БМВ аниқ навигацияга эришиш, аралашув вақти давомийлигини қисқартириш ва специфик асоратларнинг олдини олиш имконини бериши исботланди;
БФ, 2 даражали митрал регургитация, NYHA бўйича III–IV функционал синфдаги СЮЕ, 55 ёшдан катта ёш, ОМК ва ЕМК мавжудлиги, анамнезда БМВ ўтказилганлиги узоқ муддатли даврда ноқулай ҳодисалар (қайта БМВга эҳтиёж, митрал клапан протезлаш, СЮЕ прогрессияси, инсульт, янги юзага келган БФ) билан боғлиқ аҳамиятли омиллар экани исботланди, бу эса мультидисциплинар жамоани жалб этиш зарурлигини кўрсатади;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар асосида ревматик этиологияли МК стенозини рентгенэндоваскуляр даволашда янги ёндашувларнинг асосланганлиги белгиланди:
Биринчи илмий янгилик. ЭхоКГ назорати остида, рентгеноскопияни минимал қўллаш орқали такомиллаштирилган БМВ ни қўллаш интервенцион манипуляциялар навигациясининг аниқлигини полипозицион визуализация ҳисобига ошириши, нурланиш юкламасини минималлаштириши ва рентгенконтраст моддадан воз кечиш имконини бериши исботланганлиги. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (14.01.2025й., №11u-сон буйруқ, 03.03.2026й., №82-i-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (02.07.2024й., №37 i/t-сон буйруқ, 06.03.2026й., №30i/t-сон буйруқ) фаолиятига жорий этилди (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 28.03.2026й., 05/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматик этиологияли митрал стенозли беморларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг хавфсизлиги ва сифатини ошириш, нурланиш юкламасини камайтириш, рентгенконтраст препаратлар қўлланилиши билан боғлиқ хавфларни қисқартириш, асоратлар эҳтимолини пасайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда аҳолининг эндоваскуляр даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда намоён бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: МС ни кардиохирургик эмас, интервенцион усулда даволаш ҳисобига госпитализация муддати 21 кундан 4 кунгача қисқартирилди. 1 беморга бюджет тежами 5179900 сўмни ташкил этди (1 койко-кун - 304700 сўм). Яъни харажатлар 5,2 марта камайди. Йилига 95 та ревматик МС коррекциясида умумий иқтисодий самара 492090500 сўмни ташкил этади. ЭхоКГ назорати остида рентгенконтраст қўлланмаслиги КИН ва СБЕ хавфини камайтиради. КИН ривожланганда стационарда ётиш 4 кундан 9 кунгача узаяди. Бунда 1 беморга камида 3873500 сўм тежалади (реанимация койко-куни - 1500000 сўм, гемодиализ - 850000 сўм). 0,5–3% КИН частотасида 100 беморга потенциал тежам 3873500 - 11620500 сўмни ташкил этади. ЭхоКГ аппарати қиймати ўртача 774000000 сўм, стационар ангиографик ускуна - 6450000000 сўм. Узоқ ҳудудларда БМВ ни фақат ЭхоКГ назоратида ўтказиш 8,4 марта маблағ тежаш имконини беради. Хулоса: 1 йилда камида 492090500 сўм бюджет маблағи тежалади;
Иккинчи илмий янгилик. Стилет қўллаш ҳисобига баллон катетер бошқарувчанлигини ошириш ва перфорация ҳамда МР частотасини камайтириш исботланганлиги. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (14.01.2025й., №11u-сон буйруқ, 03.03.2026й., №82-i-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (02.07.2024й., №37 i/t-сон буйруқ, 06.03.2026й., №30i/t-сон буйруқ) фаолиятига жорий этилди (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 28.03.2026й., 05/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: МК стенози билан оғриган беморларда жарроҳлик даволаш натижаларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, таклиф этилган такомиллаштирилган методика бевосита асоратлар учрашиш учрашиш даражасини камайтиришга ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини 6 суткага қисқартиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: Inoue ўтказгичини модификация қилиш орқали эндоваскуляр протезлаш усулини такомиллаштириш ҳисобига (IAP №7690, 03.05.2024 й.) натижаларни жорий этиш даврида 1 беморга нисбатан иқтисодий тежамкорлик кузатилди. МС интервенцион даволаш ушбу усулни қўллаш орқали асоратлар, хусусан гемоперикард ривожланиш хавфи камайишига олиб келади, бу эса ўртача госпитализация муддатини 4 суткага нисбатан 10 суткагача ўзгаришига таъсир қилади. Шу билан бирга, 1 беморга нисбатан бюджет маблағлари тежалиши 4218800 сўмни ташкил этди, ҳисоб-китобга кўра «Акад. В.Вохидов ном. РИХИАТМ» ДМда 1 койка-кун қиймати 304700 сўм, реанимация бўлимида 1 койка-кун қиймати 1500000 сўмни ташкил этади, демак 1 беморга нисбатан харажатлар бюджет томонидан 4,5 баробарга камаяди. Агар гемоперикард асорати ривожланган ҳолат инобатга олинса, кардиохирургик операция зарурати туфайли госпитализация давомийлиги 4 суткадан 20 суткагача ошади ва 1 беморга нисбатан иқтисодий тежамкорлик 16961100 сўмни ташкил этади, бу эса эҳтимолий ҳолатда харажатларнинг 4,1 баробар ошишини англатади. Хулоса: эндоваскуляр амалиётга янги такомиллаштирилган усулни жорий этиш бир йил давомида 1 бемор ҳисобига 4218800 сўмдан 16961100 сўмгача бюджет маблағларини тежаш имконини берди;
Учинчи илмий янгилик. Ҳомиладорларда такомиллаштирилган БМВ марказий гемодинамикани яхшилаши, бачадон артерияларида ИР ни пасайтириши, 100% ҳолатда рентгенконтраст қўлламаслик ва нурланишни 3,3 марта камайтириш имконини бериши исботланганлиги. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (14.01.2025й., №11u-сон буйруқ, 03.03.2026й., №82-i-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (02.07.2024й., №37 i/t-сон буйруқ, 06.03.2026й., №30i/t-сон буйруқ) фаолиятига жорий этилди (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 28.03.2026й., 05/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: БМВни рентген нурланишини минималлаштирган ҳолда бажариш орқали ионлаштирувчи нурланишнинг ҳомила шаклланишига эҳтимолий салбий таъсирини олдини олишга ҳамда перинатал ўлим кўрсаткичини камайтиришга эришилди. Шунингдек, фертил ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёлларда реабилитация даври қисқариб, меҳнат фаолиятини тиклаш жараёни тезлашди. Иқтисодий самарадорлик: Натижаларни жорий этиш асосида ҳомиладорларда митрал стеноз билан БМВни минимал ёки рентгеноскопиясиз ўтказиш методикаси қўлланилганда интервенцион даволаш, стационар босқичи ҳамда кейинги реабилитация харажатлари сезиларли даражада қисқарди. Рентгеноскопия қўлланилган ҳолда бир аралашувнинг ўртача қиймати тахминан 14800000 млн сўмни ташкил этса, эхокардиография назорати остида, рентгенсиз БМВда ушбу кўрсаткич 10200000 сўмдан ошмайди, шу билан бирга бир беморга ўртача тежамкорлик 4,6 млн сўмни ташкил этади, бу харажатларнинг 31%га қисқаришини англатади. Мазкур категорияда йилига 40-50та аралашув амалга оширилганда, битта клиника шароитида умумий иқтисодий тежамкорлик тахминан 180-230000000 сўмни ташкил қилади. Қўшимча равишда, стационарда даволаниш муддатининг ўртача 2,5 кунга қисқариши ва асоратлар, жумладан рентген-индуцирланган ҳомила аномалиялари ривожланиш эҳтимолининг пасайиши ҳисобига операциядан кейинги кузатув ва коррекция харажатлари икки баробар камаяди, шунингдек, меҳнатга лаёқатни тиклаш муддатининг тезлашиши билан боғлиқ билвосита иқтисодий тежамкорлик ҳам кузатилади;
Тўртинчи илмий янгилик: БФ чап бўлмача дилатацияси туфайли БМВни техник жиҳатдан қийинлаштириши исботланганлиги. Стилет ва 3 текисликли эхографик визуализация БФ шароитида навигация аниқлигини ошириб, асоратларнинг олдини олиши кўрсатилди. Илмий янгиликнинг амалиетга жорий килиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (14.01.2025й., №11u-сон буйруқ, 03.03.2026й., №82-i-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (02.07.2024й., №37 i/t-сон буйруқ, 06.03.2026й., №30i/t-сон буйруқ) фаолиятига жорий этилди (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 28.03.2026й., 05/57-сон хулосаси). Тиббий самарадорлик: Перфорация, юқори нурланиш, оғир МР, инсульт, СН прогрессияси ва аборт хавфи камайтирилди. Ижтимоий самарадорлик: ЭхоКГ мутахассислари ва аритмологлар иштирокида БМВни амалга оширишга қаратилган жамоавий ёндашув туфайли эҳтимолий асоратларни (юрак перфорацияси, ортиқча нурланиш юкламаси, оғир митрал регургитация, инсульт, БФ фонида юрак етишмовчилигининг ривожланиши, аборт) олдини олишга эришилди. Шунингдек, беморларнинг реабилитация даври қисқарди ҳамда меҳнат фаолиятини тиклаш тезлашди. Иқтисодий самарадорлик: МСни БМВ орқали малоинвазив даволашнинг самарасиз ҳолатларда амалга оширилиши мажбурий равишда янада инвазив усулларга, жумладан митрал клапан протезлашга ўтишни талаб қилади. Ушбу кўрсатмаларга мувофиқ 1 бемор учун ўртача харажатлар 55000000 сўмни ташкил этади, бироқ такомиллаштирилган БМВ методикасини амалиётга жорий этиш натижасида умумий харажатлар 28000000 сўмгача пасайди, яъни сарф-харажатлар 1,96 баробар камайди. Хулоса: такомиллаштирилган БМВ методикасининг муваффақиятли жорий этилиши натижасида бюджет ва нобюджет маблағлари ҳисобидан жами 27000000 сўм тежалишига эришилди;
Бешинчи илмий янгилик: БФ, МР II даража, NYHA III-IV, ёш>55, ОМК, ЕМК ва анамнезда БМВ ноқулай узоқ муддатли ҳодисаларнинг аҳамиятли омиллари экани исботланганлиги. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (14.01.2025й., №11u-сон буйруқ, 03.03.2026й., №82-i-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (02.07.2024й., №37 i/t-сон буйруқ, 06.03.2026й., №30i/t-сон буйруқ) фаолиятига жорий этилди (Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 28.03.2026й., 05/57-сон хулосаси). Мультидисциплинар ёндашув амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: такомиллаштирилган мультидисциплинар ёндашув рентгенэндоваскуляр жарроҳлар, кардиологлар, кардиохирурглар, эхокардиографистлар ва анестезиологлар ўртасидаги ҳамкорлик асосида БМВни эндоваскуляр аралашув вақтида амалга ошириш жараёнида қўлланилиши натижасида нохуш клиник оқибатлар учрашиш даражасини камайтиришга эришилди. Жумладан, ортиқча митрал регургитация, кардиохирургия бўлимига ўтказиш ҳолатлари, МКнинг эрта рестенози, МК протезланиши ёки такрорий БМВ, инсульт ҳамда СЮЕнинг ривожланиши ҳолатлари камайди. Шу билан бирга, беморларнинг реабилитация даври қисқарди, ҳаёт сифати яхшиланди ҳамда меҳнат фаолиятини тиклаш суръати ошди. Иқтисодий самарадорлик: натижаларни жорий этиш даврида МС кардиохирургик даволаш ўрнига интервенцион усулда БМВни амалга ошириш ҳисобига ўртача госпитализация муддати 21 суткадан 4 суткагача қисқарди. Шу орқали 1 беморга нисбатан бюджет маблағлари тежалиши 5 179 900 сўмни ташкил этди (ҳисоб-китобга кўра, «Акад. В.Вохидов ном. РИХИАТМ» ДМда 1 койка-кун қиймати 304700 сўмни ташкил этади), яъни 1 беморга нисбатан харажатлар бюджет томонидан 5,2 баробарга камайди. 1 бемор учун тежалиш 5179900 сўмни ташкил этган ҳолда, йиллик иқтисодий кўрсаткич 95-та ревматик этиологияли митрал стеноз коррекциялари ҳисобидан 492090500 сўмни ташкил қилади. Хулоса: эндоваскуляр амалиётга БМВнинг такомиллаштирилган усулини жорий этиш бир йил давомида камида 492090500 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради.