Гаипов Санжар Юсупбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг психологик детерминатлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/P1635.
Илмий раҳбар: Жумабаев Тимур Жалгасбаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Холйигитова Насиба Хабибуллаевна, Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг психологик детерминатларини аниқлаш ва уни илмий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курслар кесимидаги қиёсий таҳлил натижалари талабаларда психолог имиджининг мазмуни таълим босқичига қараб фарқланишини кўрсатиб, юқори курсларда ғоявий етуклик, касбий йўналганлик, ахлоқий-этик барқарорлик ва ташкилий фаолликнинг устунлашуви, қуйи босқичларда эса тарбиявий-педагогик сезгирликнинг кучлироқ намоён бўлиши психолог имиджининг босқичма-босқич ривожланадиган мураккаб психологик тузилма эканини далиллаган;
талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг психологик детерминантлари шахснинг базавий индивидуал-психологик хусусиятлари билан эмоционал интеллект кўрсаткичлари ўртасидаги боғланишлар асосида ижтимоий фаолликни эмоционал англаш билан, муросага мойилликни ҳиссий бошқарув ва эмпатик сезгирлик билан, ахлоқий масъулиятни бошқалар кечинмаларини нозик илғаш билан, руҳий барқарорликни ҳиссий назорат билан ҳамда янгиликка очиқликни ички рағбатлантириш билан уйғунлаштириш орқали намоён бўлиши далилланган;
психолог имиджининг шаклланиши шахснинг индивидуал хусусиятлари билан ўз-ўзини ташкил этиш кўрсаткичлари ўртасидаги алоқалар негизида ижтимоий фаолликни онгли назорат билан бирлаштириш, муросага мойилликни вазиятни чуқур таҳлил қилиш билан бойитиш, эмоционал турғунликни ички тартиб ва ташкилий интизом билан мустаҳкамлаш ҳамда янгиликка очиқликни режалилик ва тизимлилик асосида ривожлантириш орқали кечиши асосланган;
ривожлантирувчи тренинг дастури натижалари асосида талабаларда психолог имиджини шакллантириш жараёни шахслараро муносабатларда келишувчанликни кучайтириш, эмоционал барқарорликни мустаҳкамлаш ва янги тажрибаларга очиқликни ривожлантириш орқали самарали кечиши, бунинг натижасида муросали, ҳиссий жиҳатдан ишончли, замонавий ва мослашувчан профессионал образ таркиб топиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг психологик детерминатларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
курслар кесимидаги қиёсий таҳлил натижалари талабаларда психолог имиджининг мазмуни таълим босқичига қараб фарқланишини кўрсатиб, юқори курсларда ғоявий етуклик, касбий йўналганлик, ахлоқий-этик барқарорлик ва ташкилий фаолликнинг устунлашуви, қуйи босқичларда эса тарбиявий-педагогик сезгирликнинг кучлироқ намоён бўлиши психолог имиджининг босқичма-босқич ривожланадиган мураккаб психологик тузилма эканини далиллаганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 5-майдаги ПМ-106-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда психолог имиджини шакллантиришга таъсир этувчи педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг психологик детерминантлари шахснинг базавий индивидуал-психологик хусусиятлари билан эмоционал интеллект кўрсаткичлари ўртасидаги боғланишлар асосида ижтимоий фаолликни эмоционал англаш билан, муросага мойилликни ҳиссий бошқарув ва эмпатик сезгирлик билан, ахлоқий масъулиятни бошқалар кечинмаларини нозик илғаш билан, руҳий барқарорликни ҳиссий назорат билан ҳамда янгиликка очиқликни ички рағбатлантириш билан уйғунлаштириш орқали намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда психолог имиджини шакллантиришнинг индивидуал-типологик услубига боғлиқ жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган; 
психолог имиджининг шаклланиши шахснинг индивидуал хусусиятлари билан ўз-ўзини ташкил этиш кўрсаткичлари ўртасидаги алоқалар негизида ижтимоий фаолликни онгли назорат билан бирлаштириш, муросага мойилликни вазиятни чуқур таҳлил қилиш билан бойитиш, эмоционал турғунликни ички тартиб ва ташкилий интизом билан мустаҳкамлаш ҳамда янгиликка очиқликни режалилик ва тизимлилик асосида ривожлантириш орқали кечиши асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар психолог имиджининг ўқув мотивасиялари, эмоционал интеллектнинг таркибий тузилмалари сифатида аҳамиятини ўрганиш имконияти яратилган; 
ривожлантирувчи тренинг дастури натижалари асосида талабаларда психолог имиджини шакллантириш жараёни шахслараро муносабатларда келишувчанликни кучайтириш, эмоционал барқарорликни мустаҳкамлаш ва янги тажрибаларга очиқликни ривожлантириш орқали самарали кечиши, бунинг натижасида муросали, ҳиссий жиҳатдан ишончли, замонавий ва мослашувчан профессионал образ таркиб топиши исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сон буйруғи билан «Ижтимоий-психологик тренинг» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 5-майдаги ПМ-106-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар психолог имиджининг касбий ўсишини таъминлашдаги аҳамиятини белгиловчи етакчи омилларни эмпирик кўрсаткичлар асосида талаба-психологлар ижтимоий-психологик портрети компонентларини тавсифлаш харитасини ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish