Юлдашев Отабек Мирзакуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали панкреатитда гемостаз бузилишининг узига хослиги ва консерватив давога ёндашувлар” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5649.
Илмий раҳбар: Болтаев Камол Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халимова Дилрабо Жалиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Киргизистон давлат тиббиет академияси (Киргизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали панкреатитда гемостаз тизими бузилишларининг клиник‑лаборатор ўзига хосликларини аниқлаш, уларнинг касаллик кечиши ва асоратлар (тромботик/геморрагик) хавфи билан боғлиқлигини баҳолаш, ҳамда олинган натижалар асосида гемостаз фенотипига йўналтирилган персоналлаштирилган консерватив даво ва мониторинг алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали панкреатитда гемостаз бузилишларининг бир-бирига қарама-қарши бўлган икки асосий клиник-патогенетик фенотипи – гиперкоагуляция ва гипокоагуляция – тизимли равишда тавсифланиб, уларнинг ривожланиш механизмлари мос равишда тизимли яллиғланиш фаоллиги ҳамда жигарнинг оқсил-синтетик функциясининг ҳолати билан узвий боғлиқ эканлиги исботланган; 
сурункали панкреатитда гемостаз тизими, тизимли яллиғланиш жавоби ва жигар функцияси ўртасидаги мураккаб патогенетик боғлиқлик миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, IL-6 ва фибриноген ўртасидаги кучли тўғри корреляцион боғлиқлик (r=+0.81) , альбумин ва МНО ўртасидаги кучли тескари боғлиқлик (r=-0.78) борлиги асосланган;
асоратлар хавфини индивидуал прогнозлаш ва беморларни стратификация қилиш учун юқори ишончлиликка эга бўлган (ROC-таҳлил асосида) диагностик мезонлар ва уларнинг оптимал чегаравий қийматлари (cut-off) илмий асосланиб,  (тромботик хавф учун Д-димер > 650 нг/мл; геморрагик хавф учун МНО > 1.35) ҳамда уларни интеграция қилувчи Комплекс Коагуляция Индекслари (ККИ) ишлаб чиқилган;
тадқиқот натижалари таҳлили асосида илк бор сурункали панкреатитли беморларни даволашда стандарт ёндашув фонида гемостазнинг клиник-патогенетик фенотипига асосланган дифференциал даво-профилактика тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Сурункали панкреатитда гемостаз бузилишининг узига хослиги ва консерватив давога ёндашувлар” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича: 
Биринчи илмий янгилик: сурункали панкреатитда гемостаз бузилишларининг бир-бирига қарама-қарши бўлган икки асосий клиник-патогенетик фенотипи – гиперкоагуляция ва гипокоагуляция – тизимли равишда тавсифланиб, уларнинг ривожланиш механизмлари мос равишда тизимли яллиғланиш фаоллиги ҳамда жигарнинг оқсил-синтетик функциясининг ҳолати билан узвий боғлиқ эканлиги исботланганлиги бўйича “Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/072 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада сурункали панкреатитли беморларда коагулопатияларнинг патогенези, уларни эрта аниқлашда қўлланиладиган биомаркерлар, хавфни баҳолаш шкалалари ҳамда профилактика ва даволаш усуллари ёритиб берилган. Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (15.04.2025 й;  буйруқ № 120);  Бухоро вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази  (29.04.2025 й; буйруқ 01\332 )  клиник амалиётига тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентабрдаги 25-сонли хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: СП мавжуд беморларда даво самарадорлиги ва асоратлар олдини олишда уларни коагуляция ҳолати асосида фенотипларга ажратиб ёндашиш . асоратлар ривожланиш муддати кечиктирилади, беморларнинг стационар давога эҳтиёжи пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стацонар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 643 011 сўм, бюджет маблағларидан 207 348 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. СП мавжуд беморларни гемостаз ўзгаришлари асосидаги фенотипларга бўлиш, касаллик даволаш самарадорлигини ошириб, асоратлар олдини олади.
Иккинчи илмий янгилик: сурункали панкреатитда гемостаз тизими, тизимли яллиғланиш жавоби ва жигар функцияси ўртасидаги мураккаб патогенетик боғлиқлик миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, IL-6 ва фибриноген ўртасидаги кучли тўғри корреляцион боғлиқлик (r=+0.81) , альбумин ва МНО ўртасидаги кучли тескари боғлиқлик (r=-0.78) борлиги асосланганлиги бўйича “Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/072 сон маълумотномаси). Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (15.04.2025 й;  буйруқ № 120);  Бухоро вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази  (29.04.2025 й; буйруқ 01\332 )  клиник амалиётига тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентабрдаги 25-сонли хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: СП мавжуд беморларда беморларда гемостаз фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган серологик лаборатор маркерларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, СП асоратларини эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: СП да гемостаз ва яллиғланиш ни аниқлашга сезгир биомаркерлар ёрдамида нефропатияни эрта аниқлаш, буйрак фаолиятини тиклаш ушбу беморларда ташхисот сарф харажатларни қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун  бир йил давомида бюджет ҳисобидан 458 300 сўмгаа  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. СП мавжуд беморларда беморларда гемостаз ва яллиғлниш фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган лаборатор маркерларни қўллаш амалиётга қўллаш орқали  тромбоз ва геморрагик асоратлар профилактикасига эришиш имкониятини беради.
Учинчи илмий янгилик: асоратлар хавфини индивидуал прогнозлаш ва беморларни стратификация қилиш учун юқори ишончлиликка эга бўлган (ROC-таҳлил асосида) диагностик мезонлар ва уларнинг оптимал чегаравий қийматлари (cut-off) илмий асосланиб,  (тромботик хавф учун Д-димер > 650 нг/мл; геморрагик хавф учун МНО > 1.35) ҳамда уларни интеграция қилувчи Комплекс Коагуляция Индекслари (ККИ) ишлаб чиқилганлиги бўйича “Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/072 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада сурункали панкреатитли беморларда коагулопатияларнинг патогенези, уларни эрта аниқлашда қўлланиладиган биомаркерлар, хавфни баҳолаш шкалалари ҳамда профилактика ва даволаш усуллари ёритиб берилган. Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (15.04.2025 й;  буйруқ № 120);  Бухоро вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази  (29.04.2025 й; буйруқ 01\332 )  клиник амалиётига тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентабрдаги 25-сонли хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: асоратлар хавфини аниклашга каратилган Коагуляцион комплекс индексациясини қўллаш гипер ёки гипокоагуляцион асоратларн  башоратлашга ва  ривожланиши  олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: СП мавжуд беморларда бир мунча арзон бўлган лаборатор маркерлар ёрдамида гемостаздаги патологик силжишларни аниқлаш асоратларни прогнозлаш орқали лаборатор маркерлар ҳисобидан   ҳар бир нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 496 600 сўм, бюджетдан ташқари 695 248 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса. Ишлаб чиқилган коагуляцион комплекс индексация усули СП мавжуд беморларда иммунотромбоз олдини олиш имконини яратган.
Тўртинчи илмий янгилик тадқиқот натижалари таҳлили асосида илк бор сурункали панкреатитли беморларни даволашда стандарт ёндашув фонида гемостазнинг клиник-патогенетик фенотипига асосланган дифференциал даво-профилактика тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича “Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25-м/072 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада сурункали панкреатитли беморларда коагулопатияларнинг патогенези, уларни эрта аниқлашда қўлланиладиган биомаркерлар, хавфни баҳолаш шкалалари ҳамда профилактика ва даволаш усуллари ёритиб берилган. Сурункали панкреатит билан оғриган беморларда коагулопатияларни бахолаш ва эрта аниқлаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (15.04.2025 й;  буйруқ № 120);  Бухоро вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази  (29.04.2025 й; буйруқ 01\332 )  клиник амалиётига тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентабрдаги 25-сонли хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: гемостазнинг клиник-патогенетик фенотипига асосланган дифференциал даво-профилактика тактикаси алгоритми тавсия этилган ва СП асоратланиши профилактикасига эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритм таклиф қилунгунга қадар СП да тромбоз ёки геморрагия ривожланишини  ташхислаш кечикиши, даволашга   қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 2 795 211 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 1 018 300 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача  1 776 911  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. СП мавжуд беморларда стандарт даво билан бирга гемостазни мувозанатлаштирувчи даво олиб бориш, касаллик кайталаниши ва асоратланиши олдини олади ва юқори ижтимоий иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish