Шарипов Жахонгир Рўзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aртериал гипертензия мавжуд беморларда юрак ишемик касалликлари ривожланишининг иммунологик предикторлари» 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.36 – Aллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Tib5123.
Илмий раҳбарлар: Жарилкасинова Гаухар Жанизаковна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12. Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aбдуллайева Чарос Aбдужалиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зиядуллайев Шухрат Худайбердийевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Н.К.Aхунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги ривожланишини эрта ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш учун артериал гипертензия патогенезининг клиник, биокимёвий ва иммунологик жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертензия билан касалланган беморларда юрак ишемик касалиги ривожланишининг клиник-эпидемиологик предикторлари аниқланиб, гипертония давомийлигининг 10 йилдан ортиқлиги, тана вазни индексининг ≥25 кг/м² еканлиги ва никотинга қарамлик асосий омиллар сифатида белгиланган ҳамда ушбу омилларнинг миқдорий баҳоланиши мазкур тоифадаги беморларда юрак ишемик касалиги шаклланиш хавфини баҳолаш имкониятларини кенгайтириши асосланган;
артериал гипертензия билан касалланган беморларда юрак ишемик касалиги мавжудлигига қараб hs-cTn нинг учта диапазони (≤2,0; 2,1–4,0; 4,1–4,9 нг/л) сезувчанлик, хослик ва AUC (0,88) кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда ЮИК ривожланиш эҳтимолини ишончли башорат қилиш имконини бериши исботланган;
артериал гипертензия билан касалланган беморларда юрак ишемик касалиги шаклланишида IL-6, TGFβ ва VEGF-A ҳамда ИФНγ даражасининг ошиши ва ИФНα даражасининг пасайиши каби иммунологик маркерларининг аҳамияти аниқланиб, уларнинг томирлар ремоделланиши ва атеросклероз прогрессияси билан боғлиқ яллиғланиш ва ангиоген жараёнлар ривожланиши билан узвий боғлиқлиги илмий асосланган;
артериал гипертензия билан касалланган беморларда юқори сезувчан юрак тропонини (hs-cTn) ва иммунологик маркерлар даражаси асосида юрак ишемик касалиги хавфини стратификация қилишнинг прогноз модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллиги билан оғриган ва артериал гипертензияси мавжуд беморларда клиник-иммунологик маркерлар ҳамда касалликни эрта аниқлаш усулларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: артериал гипертензия билан касалланган беморларда юрак ишемик касаллиги ривожланишининг клиник-эпидемиологик предикторлари аниқланиб, артериал гипертензия давомийлигининг 10 йилдан ортиқлиги, тана вазни индексининг ≥25 кг/м² бўлиши ҳамда никотинга қарамлик асосий хавф омиллари сифатида белгиланиши ва ушбу омилларни миқдорий баҳолаш юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини прогнозлаш имкониятларини кенгайтириши асосида «Артериал гипертензияли беморларда юрак ишемик касаллигини эрта аниқлашнинг клиник-иммунологик маркерлари ва усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган (2025 йил 28 март, №25-m/069-сон). Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.04.2025; №136-сон буйруқ), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (29.04.2025; №66-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 мартдаги 02/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертензия билан оғриган беморларда юрак ишемик касаллиги хавфини эрта баҳолаш, юрак-қон томир асоратларини ўз вақтида ташхислаш ва профилактик тадбирларни самарали режалаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш ва профилактик терапияни оқилона ташкил этиш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 150000 сўм маблағ тежалди. Хулоса: клиник-эпидемиологик предикторларни амалиётга жорий этиш юрак ишемик касаллиги диагностикаси ва профилактикаси самарадорлигини оширди.
иккинчи илмий янгилик: артериал гипертензия билан касалланган беморларда юқори сезувчан юрак тропонини (hs-cTn)нинг учта диапазони (≤2,0; 2,1–4,0; 4,1–4,9 нг/л) сезувчанлик, хослик ва ROC-таҳлил натижалари (AUC=0,88) асосида юрак ишемик касаллиги ривожланиш эҳтимолини ишончли прогнозлаш имконини бериши асосида «Артериал гипертензияли беморларда юрак ишемик касаллигини эрта аниқлашнинг клиник-иммунологик маркерлари ва усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган (2025 йил 28 март, №25-m/069-сон). Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.04.2025; №136-сон буйруқ), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (29.04.2025; №66-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 мартдаги 02/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: hs-cTn диапазонларидан фойдаланиш юрак ишемик касаллиги хавфини аниқроқ стратификация қилиш ва юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика ва профилактик тадбирларни оқилона режалаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 45000 сўм маблағ тежалди. Хулоса: hs-cTn кўрсаткичларига асосланган прогностик ёндашувни амалиётга жорий этиш юрак ишемик касаллигини эрта аниқлаш самарадорлигини оширди.
учинчи илмий янгилик: артериал гипертензия билан касалланган беморларда юрак ишемик касаллиги шаклланишида IL-6, TGF-β, VEGF-A ва IFN-γ даражасининг ошиши ҳамда IFN-α даражасининг пасайиши билан тавсифланувчи иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамияти аниқланиб, уларнинг томирлар ремоделланиши, ангиогенез ва атеросклероз прогрессияси билан боғлиқ яллиғланиш жараёнлари ривожланишидаги ўрни илмий асосланганлиги асосида «Артериал гипертензияли беморларда юрак ишемик касаллигини эрта аниқлашнинг клиник-иммунологик маркерлари ва усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган (2025 йил 28 март, №25-m/069-сон). Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.04.2025; №136-сон буйруқ), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (29.04.2025; №66-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 мартдаги 02/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик маркерлардан фойдаланиш юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш ва профилактик ҳамда даволаш чораларини ўз вақтида амалга ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: IL-6, TGF-β ва VEGF-A маркерлари асосида хавфни баҳолаш диагностика жараёнини оптималлаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 50000 сўм маблағ тежалди. Хулоса: иммунологик маркерларни амалиётга жорий этиш юрак ишемик касаллиги диагностикаси ва профилактикаси самарадорлигини оширди.
тўртинчи илмий янгилик: артериал гипертензия билан касалланган беморларда юқори сезувчан юрак тропонини (hs-cTn) ва иммунологик маркерлар даражаларига асосланган юрак ишемик касаллиги хавфини стратификация қилишнинг прогностик модели ишлаб чиқилгани асосида «Артериал гипертензияли беморларда юрак ишемик касаллигини эрта аниқлашнинг клиник-иммунологик маркерлари ва усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Бухоро давлат тиббиёт институти Экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган (2025 йил 28 март, №25-m/069-сон). Натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.04.2025; №136-сон буйруқ), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (29.04.2025; №66-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 мартдаги 02/44-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: hs-cTn ва иммунологик маркерларга асосланган прогностик модель юрак ишемик касаллиги хавфи юқори бўлган беморларни индивидуал стратификация қилиш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик моделни амалиётга жорий этиш диагностика харажатларини камайтириш ва мақсадли профилактик тадбирларни режалаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 65000 сўм маблағ тежалишини таъминлади. Хулоса: hs-cTn ва иммунологик маркерларга асосланган прогностик моделни амалиётга жорий этиш юрак ишемик касаллиги диагностикаси ҳамда профилактикаси самарадорлигини сезиларли даражада оширди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish