Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббасова Саидахон Акмал кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро-Хива региони шимолий-ғарбий қисми юра даври ётқизиқларида мураккаб шаклланган углеводородли тутқичлар геологик тузилишини моделлаштириш», 04.00.07–Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/GM33.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети, Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.
Расмий оппонентлар: Ражабов Шуҳрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Акрамхужаев Алишер Обидович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг углеводород хомашё базаси кенгайтириш учун Бухоро-Хива региони шимоли-ғарбий қисмидаги доирасида юра даври чўкинди жинсларида углеводородларнинг мураккаб тузилишли тутқичларини геологик моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сейсмогеологик структураларни уч ўлчамли моделлаштиришнинг тавсия этилган оптимал методи асосида Бухоро-Хива регионининг шимоли-ғарбий қисмидаги юра даври терриген чўкиндиларида углеводородларнинг мураккаб тузилишли тутқичлари мавжудлиги аниқланган;
янги олинган геологик-геофизик маълумотлар асосида Бухоро-Хива региони шимоли-ғарбий қисмида терриген юра даври чўкиндилари бўйича янги уч ўлчамли геологик модель ишлаб чиқилган, унга кўра келажакда бажариладиган геологик-разведка ишларининг турлари, ҳажми ва ўрни асосланган;
илк бор Бухоро-Хива региони шимоли-ғарбий қисмидаги юра даврига хос терриген чўкиндилари таркибида тўлқинли майдоннинг динамик аномалияси ажратилиб, юра даври терриген чўкиндилари кесимида мураккаб тузилишли тутқичлар ва углеводород хомашёси захираларини кўпайиши аниқланган;
илк бор моделлаштириш асосида қадимги дарёлар ўзанлари белгиланган, дарёларнинг меандарланган қисмларида линза шаклидаги қумли коллекторларда потенциал туткичлар мавжудлиги аниқланган;
Бухоро-Хива региони шимоли-ғарбий қисмидаги юра даври терриген чўкиндилари қатламларнинг ҳосил бўлиш шароитларини муфассал литологик-фациал тиклаш жараёни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро-Хива региони шимоли-ғарбий қисмидаги юра даври чўкиндиларида углеводородларнинг мураккаб тузилишли тутқичларининг геологик тузилишини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Изганча, Шарқий Хатар майдонларида қидирув ва разведка қудуқларини жойлаштириш “Ўзнефтегазгеология” МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 27 декабрдаги 02-14/1-112-сон маълумотномаси). Натижада уларнинг геологик тузилишини тасдиқлаш, юра даври чўкиндиларида маҳсулдор тутқичлар мавжудлигини аниқлаш ва маҳсулдорлик контурларини жиддий даражада кенгайтириш имконини берган;
Жанубий Оққум, Шимолий Сузма майдонларида қидирув ва разведка қудуқларини жойлаштириш бўйича берилган тавсия “Ўзнефтегазгеология” МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 27 декабрдаги 02-14/1-112-сон маълумотномаси). Натижада юра даври ётқизиқларида XVIII ва XIX горизонтларида мураккаб тузилишли тутқичларнинг мавжудлигини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish