Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Наргиза Фатхуллаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Болаларда сурункали гепатит В ва лямблиоз инвазияси: ўзаро таъсири, ташхис ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.09-педиатрия (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /мустақил изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 27.03.2014/Б2014.2.Tib334

Илмий маслаҳатчи: Иноятова Флора Ильясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги 16.07.2013. Тib. 18.01 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппенентлар: Туйчиев Лазиз Нодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Осипова Светлана Олеговна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: «Болалар инфекцияси илмий-текшириш институти федерал тиббий-биологик агентлиги» федерал давлат бюджет ташкилоти (Санкт-Петербург).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади. Болаларда СГВ нинг клиник-лаборатор кўрсаткичларига лямблиоз инвазиясининг таъсирини ўрганиш ва ичак микробиоценози коррекциясида индивидуал ёндошиш билан лямблияга қарши терапияни ишлаб чиқариш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

СГВ билан оғриган болаларда G.lamblia ни аниқлашнинг замонавий ташхислаш тестларининг информативлилиги: ПЗР усулида DNA G.lamblia ни аниқлаш ва иммунофлуоресценция усулида фекалийда специфик антигенни аниқлаш кўрсатиб берилган. СГВ билан оғриган болаларда лямблиоз инвазияси активациясининг диагностик аҳамиятга эга бўлган мезонлари аниқланган.

СГВ ва ичак лямблиози билан оғриган болаларда вирусли-паразитар инфекциясида касалликнинг клиник-биокимёвий хусусиятлари кўрсатилган бўлиб, бунда касалликнинг жадал зўрайиши, ҳамда СГВ нинг клиник-биокимёвий синдромларининг узоқ вақт давом этиши билан характерланган.

ичак лямблиозига хос бўлган шартли-специфик симптомлар аниқланган бўлиб, терида депигментацияланган соҳаларнинг мавжудлиги, қорин ғўлдираши, оғиз бурчаклари атрофининг бичилиши, бруксизм ва энурез ҳолати билан кечиши аниқланган.

СГВ билан оғриган болаларда G.lamblia нинг организм сенсибилизациясини ривожланишидаги иштироки G.lamblia антигенига бўлган антиген боғловчи лимфоцитлар ҳолати ўрганилиб, у лямблиоз инвазияси билан СГВ ривожланишининг патогенетик механизмидаги сенсибилизация ва аутосенсибилизация ролини кўрсатган. 

қўшма вирусли-паразитар инфекцияда гепатотоксиклиги кам бўлган ва самарали антипаразитар Нифурател препарати билан лямблияга қарши даволашнинг самарадорлиги кўрсатилган. 

СГВ билан оғриган болаларда ичак микрофлорасининг сифат ва миқдорий жиҳатидан ўзгариши, ичак дисбактериозининг ривожланишида лямблиоз инвазиясининг аҳамияти аниқланган. Бунда ичак микробиоценозида бифидо-, лактобактериялар, типик ичак таёқчаларнинг камайиши/йўқлиги билан бирга, замбуруғ-стафилококкли симбиоз ривожланиши, организмда эндотоксик моддаларнинг йиғилиши ва гепатоцитларнинг шикастланишига олиб келиниши, ҳамда ўзаро бир-бирини оғирлаштирувчи патологик жараёнлар ривожланиши аниқланган.

илк бор СГВ билан оғриган болаларда in vitro тести орқали бузилган ичак микробиоценозининг коррекциясини самарали ўтказишга имкон берувчи, организмнинг индивидуал сезгирлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган. Ушбу тестнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсатилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

СГВ билан оғриган бемор болаларда ҳамроҳ лямблиоз инвазиясини эрта аниқлашда қўлланиладиган самарали замонавий диагностика усуллари, қўшма вирусли-паразитар инфекцияда самарали антипаразитар даволаш усули ва бузилган ичак микробиоценозини коррекциясини организмнинг индивидуал сезгирлигини баҳолаш орқали самарали ўтказишга имкон берувчи янги усуллари, Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИПИАТМ клиникаси, Жиззах ва Навои вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси, Тошкент вилояти Зангиота тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган. Таклиф қилинган усул  асосий касалликнинг стабилизациясига эришишига (60,0%) ва жигарда патологик жараённинг регрессига (СГВ нинг кучли ифодаланган шаклларини ўртача ифодаланган шаклга ўтиши – 12% ва ўртача шаклларининг минимал шаклига ўтиши - 20% ҳолатларда ва биронта ҳам беморда касалликнинг зўраймаслигига) имкон берди, ҳамда жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома каби салбий якун топишининг олдини олди, бу билан бемор болалар ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келди. Бунда беморларнинг шифохонада бўлиш вақти - 5,6 ўрин-кунга ва шу билан бирга, медикаментоз давога кетган сарф-харажатлар камайган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.01.2016 йилдаги 8 Н-з/35-сонли хулосаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish