Шарапов Зафар Абдунаемовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 ўтказган ревматоид артритли беморларда касалликнинг клиник-иммунологик хусусиятлари” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Tib3136.
Илмий раҳбар: Абдуазизова Наргиза Хакимжановна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирахмедова Ҳилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
COVID-19 ўтказган ревматоид артритли беморларда касалликнинг клиник кечиши, яллиғланиш фаоллиги, ҳаёт сифати ҳамда яллиғланиш олди цитокинлари ўзгаришининг клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 инфекциясини ўтказган ревматоид артритли беморларда касалликнинг клиник кечиши оғирроқ бўлиб, DAS28 бўйича юқори фаоллик COVID-19 ўтказмаган беморларга нисбатан кўпроқ (50,0% ва 26,7%; χ²=8,57; p=0,036), шунингдек, қўл панжаси, тизза, болдир-товон ва оёқ панжаси майда бўғимларининг янги зарарланиши кузатилиши аниқланган;
COVID-19 инфекциясини ўтказган ревматоид артритли беморларда яллиғланиш ва иммунологик фаолликнинг COVID-19 инфекциясини ўтказмаган беморларга нисбатан юқорироқ бўлиши аниқланган; бу ҳолат IL-6, TGF-β1, ЭЧТ ва C-реактив оқсил кўрсаткичларининг ошиши, шу жумладан IL-6 ва TGF-β1 даражаларининг юқорилиги аниқланган;
Пост-COVID даврида ревматоид артритли беморларда тоцилизумабни базис даво билан комбинацияда қўллаш фонида VAS, Ritchie индекси, DAS28, HAQ-DI, C-реактив оқсил, IL-17 ва TGF-β1 кўрсаткичларининг 3 ва 6 ойлик ижобий динамикаси метотрексат асосидаги стандарт базис терапияга нисбатан яққолроқ намоён бўлиши аниқланган;
COVID-19 инфекциясини ўтказган РА беморларида клиник, лаборатор-иммунологик, функционал ва рентгенологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида индивидуал даволаш тактикасини танлаш зарурлиги асосланган ҳамда тоцилизумаб қўшилган комплекс даво фонида 12 ойлик кузатувда рентгенологик прогрессия суръатининг нисбатан пастроқ бўлиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўтказган ревматоид артритли беморларда касалликнинг клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини ўтказган ревматоид артритли беморларда касалликнинг клиник кечиши оғирроқ бўлиб, DAS28 бўйича юқори фаоллик COVID-19 ўтказмаган беморларга нисбатан кўпроқ (50,0% ва 26,7%; χ²=8,57; p=0,036), шунингдек, қўл панжаси, тизза, болдир-товон ва оёқ панжаси майда бўғимларининг янги зарарланиши кузатилиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси терапия бўлими 25 октябр 2024 йилдаги 3-сонли буйруқ билан ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 05-декабр 2024 йилдаги 448/У-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22/15-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган ревматоид артритли беморларда касаллик фаоллигини эрта аниқлаш, оғриқ синдроми ва функционал чекланишни ўз вақтида баҳолаш имконини бериб, беморларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда юқори фаолликни эрта баҳолаш орқали асоратлар ва касаллик зўрайишини камайтириш, қўшимча стационар даволаниш ҳамда ортиқча текширувларга эҳтиёжни қисқартириш имконини беради. Хулоса: COVID-19 ўтказган ревматоид артритли беморларда клиник фаолликни DAS28, Ричи индекси, ВАШ ва тизимли белгилар асосида комплекс баҳолаш касаллик кечишини эрта прогнозлашда муҳим амалий аҳамиятга эга.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини ўтказган ревматоид артритли беморларда яллиғланиш ва иммунологик фаолликнинг COVID-19 инфекциясини ўтказмаган беморларга нисбатан юқорироқ бўлиши аниқланган; бу ҳолат IL-6, TGF-β1, ЭЧТ ва C-реактив оқсил кўрсаткичларининг ошиши, шу жумладан IL-6 ва TGF-β1 даражаларининг статистик жиҳатдан аҳамиятли юқорилиги билан тасдиқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси терапия бўлими 25 октябр 2024 йилдаги 3-сонли буйруқ билан ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 05-декабр 2024 йилдаги 448/У-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22/15-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цитокин профили ва яллиғланиш маркерларини комплекс баҳолаш беморларда юқори хавфли клиник кечишни эрта ажратиш, индивидуал даволаш тактикасини белгилаш ва диспансер кузатув сифатини яхшилаш имконини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: IL-6, IL-17, TGF-β1, СРО ва ЭЧТ кўрсаткичларини мақсадли мониторинг қилиш орқали даволаш самарадорлигини баҳолаш, самарасиз терапияни ўз вақтида қайта кўриб чиқиш ва дори воситалари ҳамда лаборатор текширувлардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Хулоса: ревматоид артритнинг пост-COVID даврдаги клиник кечишини цитокинлар ва яллиғланиш маркерлари билан биргаликда баҳолаш касаллик фаоллигини аниқлаш ҳамда даволашни индивидуаллаштиришда муҳим илмий-амалий мезон ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: Пост-COVID даврида ревматоид артритли беморларда тоцилизумабни базис даво билан комбинацияда қўллаш фонида VAS, Ritchie индекси, DAS28, HAQ-DI, C-реактив оқсил, IL-17 ва TGF-β1 кўрсаткичларининг 3 ва 6 ойлик ижобий динамикаси метотрексат асосидаги стандарт базис терапияга нисбатан яққолроқ намоён бўлиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси терапия бўлими 25 октябр 2024 йилдаги 3-сонли буйруқ билан ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 05-декабр 2024 йилдаги 448/У-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22/15-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пост-COVID даврида юқори клиник ва иммун-яллиғланиш фаоллиги сақланган ревматоид артритли беморларда тоцилизумабни базис терапия билан комбинацияда қўллаш орқали оғриқ синдроми ва бўғимлардаги яллиғланиш фаоллигини камайтириш, функционал ҳолатни яхшилаш, цитокин дисбалансини самарали назорат қилиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имкони яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: клиник ва иммунологик кўрсаткичларга асосланган ҳолда тоцилизумабни мақсадли қўллаш орқали юқори фаолликдаги беморларда даволаш самарадорлигини ошириш, самарасиз терапияни узоқ вақт давом эттиришнинг олдини олиш, касаллик авж олиши билан боғлиқ такрорий мурожаатлар, қўшимча текширувлар ва даволаш харажатларини камайтиришга эришилади. Хулоса: пост-COVID даврида ревматоид артритли беморларда тоцилизумабни базис терапия билан комбинацияда қўллаш VAS, Ritchie индекси, DAS28, HAQ-DI, СРО, IL-17 ва TGF-β1 кўрсаткичларининг 3 ва 6 ойлик динамикасини метотрексат асосидаги стандарт базис терапияга нисбатан яққолроқ яхшилаши туфайли юқори клиник ва иммун-яллиғланиш фаоллиги сақланган беморларда даволаш тактикасини оптималлаштиришга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини ўтказган РА беморларида клиник, лаборатор-иммунологик, функционал ва рентгенологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида индивидуал даволаш тактикасини танлаш зарурлиги асосланган ҳамда тоцилизумаб қўшилган комплекс даво фонида 12 ойлик кузатувда рентгенологик прогрессия суръатининг нисбатан пастроқ бўлиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси терапия бўлими 25 октябр 2024 йилдаги 3-сонли буйруқ билан ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 05-декабр 2024 йилдаги 448/У-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22/15-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник, лаборатор-иммунологик, функционал ва рентгенологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида индивидуал даволаш тактикасини танлаш касаллик фаоллигини самарали назорат қилиш, оғриқ синдроми ва функционал чекланишни камайтириш, беморларнинг функционал ҳолати ва ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек, бўғимлардаги структур ўзгаришлар прогрессиясини секинлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг клиник ва иммунологик фаоллиги ҳамда структур шикастланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини индивидуал танлаш орқали самарасиз терапияни узоқ муддат давом эттиришнинг олдини олиш, касаллик зўрайишлари, такрорий мурожаатлар, стационар даволаниш ва қўшимча муолажалар билан боғлиқ харажатларни камайтириш имкони яратилади. Хулоса: COVID-19 инфекциясини ўтказган ревматоид артритли беморларда клиник, лаборатор-иммунологик, функционал ва рентгенологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш индивидуал даволаш тактикасини танлаш имконини беради; метотрексатга тоцилизумаб қўшилган комплекс терапия эса касаллик фаоллигини ва функционал бузилишларни самаралироқ камайтириш ҳамда 12 ойлик кузатувда рентгенологик прогрессия суръатини пасайтиришга хизмат қилади.