Убайдуллаев Бобур Сабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчиларда олдинги бутсимон боғлам жароҳатларини даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4. PhD/Tib5212.
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01
Расмий оппонентлар: Каримов Муродулло Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мансуров Джалолиддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жарроҳлик (периоператив) даврида оғриқсизлантириш усулларини, шунингдек, аутотрансплантатни олиш ва тайёрлаш усулларини такомиллаштириш орқали спортчиларда олдинги бутсимон боғламни артроскопик реконструкция қилиш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қўлланиладиган аутотрансплантат туридан қатъи назар, олдинги бутсимон боғламнинг артроскопик реконструкциясидан кейин сон тўрт бошли мушаги гипотрофиясининг ривожланиш даражаси ва тизза бўғимининг олдинги қисмидаги оғриқ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;
операциядан кейинги оғриқ даражасини сезиларли даражада камайтиришга ва тизза бўғими функциясини тўлиқ тиклашга ёрдам берувчи, периферик нервларининг ультратовш назорати остидаги блокадасидан фойдаланишни назарда тутувчи беморни периоперацион анальгезия қилиш усули такомиллаштирилган;
трансплантат узунлигининг суяк туннеллари узунлигига тўлиқ мос келишига эришиладиган, катта болдир суягининг суяк блоки арраланишини аниқ ҳисоблаш учун магнит-резонанс томография маълумотларидан фойдаланишни назарда тутувчи тизза қопқоғи бойламининг ўрта қисмидан аутотрансплантат олиш ва тайёрлаш усули ишлаб чикилган;
натижаларнинг қиёсий таҳлили асосида таклиф этилган усулларнинг устунлиги аникланган ва беморларнинг юқори интенсивлиликдаги жисмоний юкламаларга қайтиш частотаси ортганлиги ва касалликнинг рецидивлар частотаси камайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эксперт комиссиясининг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли Хулосасига мувофиқ (Илмий ишланмаларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш масалалари бўйича Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2026 йил 11 февралдаги 03-08/445-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган):
Биринчи илмий янгилик: қўлланиладиган аутотрансплантат туридан қатъи назар, олдинги бутсимон боғламнинг артроскопик реконструкциясидан кейин сон тўрт бошли мушаги гипотрофиясининг ривожланиш даражаси ва тизза бўғимининг олдинги қисмидаги оғриқ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган ҳамда ушбу янгилик ҳозирги вақтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиникаси амалий фаолиятига (02.02.2025 й.; №122), шунингдек, «M-Clinic» хусусий кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаси амалиётига (19.03.2025 й.; №33) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги эрта даврда оғриқ ривожланиши сабабларини тушуниш беморни реабилитация қилишнинг тегишли тактикасини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олдинги бутсимон боғлам реконструкцияси учун зарур бўлган трансплантатнинг тўғри танланиши беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартиришга имкон беради, бу эса реабилитация тадбирларига сарфланадиган харажатларни 620000 сўмга камайтиришда ўз аксини топади. Хулоса: трансплантат танлашдаги илмий асосланган ёндашув атлетнинг реабилитация муддатларини қисқартириш ва тегишли харажатларни камайтириш имконини беради.
Иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги оғриқ даражасини сезиларли даражада камайтиришга ва тизза бўғими функциясини тўлиқ тиклашга ёрдам берувчи, периферик нервларининг ультратовш назорати остидаги блокадасидан фойдаланишни назарда тутувчи беморни периоперацион анальгезия қилиш усули такомиллаштирилган. Ушбу янгилик ҳозирги вақтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиникаси амалий фаолиятига (02.02.2025 й.; №122), шунингдек, «M-Clinic» хусусий кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаси амалиётига (19.03.2025 й.; №33) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган методикани қўллаш операциядан кейинги оғриқ даражасини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради, бу эса сон тўрт бошли мушагини эрта фаоллаштириш имкониятига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: адекват периоперацион аналгезия операциядан кейинги эрта даврда наркотик ва наркотик бўлмаган аналгетикларни қўллаш заруратини қисқартиради, бу эса харажатларни 480000 сўмга камайтиради. Хулоса: юқорида кўрсатилган ёндашувни жорий этиш беморнинг стационарда бўлиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва реабилитация тадбирларини ўз вақтида бошлаш имконини беради, бу эса ўз навбатида атлетнинг профессионал спорт фаолиятига эртароқ муддатларда қайтишини таъминлайди.
Учинчи илмий янгилик: трансплантат узунлигининг суяк туннеллари узунлигига тўлиқ мос келишига эришиладиган, катта болдир суягининг суяк блоки арраланишини аниқ ҳисоблаш учун магнит-резонанс томография маълумотларидан фойдаланишни назарда тутувчи тизза қопқоғи бойламининг ўрта қисмидан аутотрансплантат олиш ва тайёрлаш усули ишлаб чикилган. Ушбу янгилик ҳозирги вақтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиникаси амалий фаолиятига (02.02.2025 й.; №122), шунингдек, «M-Clinic» хусусий кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаси амалиётига (19.03.2025 й.; №33) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: трансплантат узунлигининг тўғри танланиши трансплантатнинг тўлиқ лигаментизациясини (боғламга айланишини) ва минимал жарроҳлик кесимини (ёндашувини) таъминлайди, бу эса ўз навбатида трансплантат олинган соҳада операциядан кейинги оғриқ ривожланиши хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: тизза бўғимининг олдинги қисмида оғриқ ривожланиши частотасининг камайиши оғриқ қолдирувчи препаратлар ва операциядан кейинги тегишли реабилитация воситаларини қўллаш заруратини камайтиради, бунинг ҳисобига ҳар бир бемор учун 570000 сўм миқдорида иқтисодий фойдага эришилади. Хулоса: трансплантат олиш ва тайёрлашнинг таклиф этилган усули бўғимнинг олдинги қисмида оғриқ ривожланмасдан, унинг лигаментизацияси ва кейинчалик барқарорлигини тиклаш учун энг яхши шароитларни таъминлайди.
Тўртинчи илмий янгилик: натижаларнинг қиёсий таҳлили асосида таклиф этилган усулларнинг устунлиги аникланган ва беморларнинг юқори интенсивлиликдаги жисмоний юкламаларга қайтиш частотаси ортганлиги ва касалликнинг рецидивлар частотаси камайганлиги исботланган. Ушбу янгилик ҳозирги вақтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиникаси амалий фаолиятига (02.02.2025 й.; №122), шунингдек, «M-Clinic» хусусий кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаси амалиётига (19.03.2025 й.; №33) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган чора-тадбирлар мажмуаси беморларнинг дастлабки даражадаги спорт юкламаларига қайтиш эҳтимолини оширган ҳолда уларнинг тезлаштирилган реабилитациясига ёрдам беради ва касалликнинг қайталаниш (рецидивлар) частотасини 23% гача камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: қайталаниш (рецидив) частотасининг пастлиги такрорий жарроҳлик амалиётлари заруратининг олдини олади, бу эса ревизион (қайта) амалиётларни бажариш зарурати туғилган тақдирда ҳар бир бемор учун 17800000 сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: таклиф этилган усулларни жорий этиш олдинги бутсимон боғлам узилиши бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга ёрдам берди. Шу билан бирга, даволаш жараёнида ушбу методика қўлланилган олдинги бутсимон боғлам узилиши бўлган атлетларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддати қисқаришидан олинган иқтисодий самара ҳисоб-китоби йилига ўртача 20 млн сўмгача маблағ иқтисод қилинишини таъминлади.