Манзитова Вазира Фурқат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаболик ассоцирланган жигар ёг касаллигида саркопениянинг фенотипик хусусиятлари, уни даволаш ва реабилитатсиясининг ўзига хос жихатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.12 – Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5865.
Илмий раҳбарлар: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Гулчехра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги билан оғриган беморларда саркопениянинг фенотипик хусусиятларини ўрганиш ҳамда даволаш ва реабилитация ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги билан оғриган беморларда саркопения ривожланиши хавфини баҳолаш учун ёш, тана масса индекси ва қўл панжаси ушлаш кучини ўз ичига олган клиник-функционал кўрсаткичларни интеграциялашга асосланган комплекс хавф стратификацияси ёндашуви ишлаб чиқилиб, унинг клиник-диагностик ва прогностик аҳамияти асосланган;
комплекс хавф стратификацияси ёндашувининг саркопения хавф даражаларини объектив баҳолаш, тадқиқот когортасида унинг бошланғич тақсимланишини аниқлаш, клиник ва функционал кўрсаткичлар динамикасини мониторинг қилиш, шунингдек, саркопения ривожланишини эрта прогнозлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолашдаги аҳамияти асосланган;
стандарт медикаментоз терапия ва даволаш жисмоний тарбияси дастурига асосланган комбинацияланган даволаш ёндашувининг самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, унинг липид ва углевод алмашинуви кўрсаткичларини статистик аҳамиятли даражада яхшилаши (ЛПНП миқдорининг 18,9% га камайиши ва ЛПВП даражасининг икки баравар ошиши, D витамини даражасининг 75% га ошиши ва HOMA-IR индексининг 2 баравар пасайиши), шунингдек, функционал ҳолат ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаши аниқланган;
метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги билан оғриган беморларда саркопения хавфини баҳолаш, даволаш ва реабилитация жараёнларининг самарадорлигини ошириш ҳамда бемор ҳолатини динамик мониторинг қилишга қаратилган рақамли тиббий технология сифатида мобил илова ишлаб чиқилган ва унинг имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Метаболик ассоцирланган жигар ёг касаллигида саркопениянинг фенотипик хусусиятлари, уни даволаш ва реабилитатсиясининг ўзига хос жихатларини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги билан оғриган беморларда саркопения хавфини баҳолаш учун ёш, тана масса индекси ва қўл панжаси ушлаш кучини ўз ичига олган клиник-функционал кўрсаткичларни интеграциялаш асосланган комплекс хавф стратификацияси ёндашуви ишлаб чиқилиб, унинг клиник-диагностик ва прогностик аҳамияти асосланганлиги Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Клиникасининг 2025 йил 20 ноябрдаги №9-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 19 ноябрдаги №233-сон буйруғи асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мушак ҳолсизлиги хавфи мавжуд беморларни эрта аниқлаш ва профилактикани ўз вақтида бошлаш таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: фақат хавфи ошган беморларни биоимпеданс таҳлилига йўналтириш чуқурлаштирилган текширув талаб этилмайдиган бир бемор ҳисобига 150 000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради; 100 нафар бемор ҳисобига тежамкорлик 15 000 000 сўмгача бўлади. Хулоса: IPIS индекси саркопения хавфини қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ стратификациялашни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: комплекс хавф стратификация ёндашувининг саркопения хавф даражаларини объектив баҳолаш, тадқиқот когортасида унинг бошланғич тақсимланишини аниқлаш, клиник ва функционал кўрсаткичлар динамикасини мониторинг қилиш, шунингдек саркопения ривожланишини эрта прогнозлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолашдаги аҳамияти асосланганлиги Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Клиникасининг 2025 йил 20 ноябрдаги №9-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 19 ноябрдаги №233-сон буйруғи асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мушак ҳолсизлиги, чарчоқлилик ва кундалик фаолликнинг чекланиши зўрайишининг олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: зарурати бўлмаган битта такрорий ташрифни қисқартириш бир бемор ҳисобига 100 000–200 000 сўм, 100 нафар бемор ҳисобига эса 10 000 000–20 000 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: хавфни динамик стратификациялаш тиббий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда даволашнинг шахсийлаштирилган назоратини таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: стандарт медикаментоз терапия ва даволаш жисмоний тарбияси дастурига асосланган комбинацияланган даволаш ёндашувининг самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, унинг липид ва углевод алмашинуви кўрсаткичларини статистик аҳамиятли даражада яхшилаши (ЮЗЛП миқдорининг 18,9% га камайиши ва ПЗЛП даражасининг икки баробар ошиши, Д витамини даражасининг 75% га ошиши ва HOMA-IR индексининг 2 баробар пасайиши), шунингдек функционал ҳолат ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаши аниқланганлиги Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Клиникасининг 2025 йил 20 ноябрдаги №9-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 19 ноябрдаги №233-сон буйруғи асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний иш қобилияти ошади, чарчоқлилик камаяди ва беморларнинг мустақиллиги сақланади. Иқтисодий самарадорлиги: дастурни ўқитгандан сўнг уй шароитида тиббий назорат остида бажариш бир бемор ҳисобига 1 548 000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: структураланган ДЖТ даволаш самарадорлигини оширади ва беморларнинг узоқ муддатли юзма-юз реабилитацияга сарф-харажатларини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги билан оғриган беморларда саркопения хавфини баҳолаш, даволаш ва реабилитация жараёнларининг самарадорлигини ошириш ҳамда бемор ҳолатини динамик мониторинг қилишга қаратилган рақамли тиббий технология сифатида мобил илова ишлаб чиқилган ва унинг имкониятлари асосланганлиги Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Клиникасининг 2025 йил 20 ноябрдаги №9-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 19 ноябрдаги №233-сон буйруғи асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дастурни уй шароитида бажараётган беморлар учун реабилитациянинг қулайлиги ошади. Иқтисодий самарадорлиги: масофавий назорат ҳисобига реабилитологга бир марта юзма-юз ташрифни қисқартириш бир бемор ҳисобига тахминан 100 000–200 000 сўм, 100 нафар бемор ҳисобига эса 10 000 000–20 000 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: рақамли мониторинг реабилитациянинг қулайлигини кенгайтиради ва такрорий юзма-юз ташрифларга сарф-харажатларни камайтиради.