Мирзаакбаров Абдурасул Мирзаакбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълим йўналиши талабаларини миллий контент асосида ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10144.
Илмий раҳбар: Каримова Нилуфар Раимжановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларни миллий контент асосида ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни миллий контент асосида ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришнинг мазмуни таълим тизимида шахс шаклланишига узлюксиз, мақсадга мувофиқ, изчил таʼсир этиш орқали амалиёт жараёнида мустақил ҳаракатга ва муваффақиятга эришиш мотивациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларини ички-ташқи омиллар қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни миллий контент асосида ўқитиш механизмлари бир мақсадга ёʻналтирилган, катталарнинг педагогик фаолияти таʼсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан бойитилган ҳамда миллий тарбиянинг йўналтирувчи ва олиб борувчи амалиёт натижасида талабаларнинг ўзини ўзи тараққий эттиришининг дидактик ва психологик талаблари билан ўзаро уйғунлигини таʼминлаш асосида такомиллаштирилган;
“Миллийcонтент.уз” ва “Миллий таълим платформа”лари асосида талабаларни ўқитишнинг дидактик имкониятлари контентнинг умумий қулайлиги, узлюксизлиги, таʼлим сифати, амалиёт жараёнида талабаларнинг ривожланиш даражаси, психологик хусусиятлари, муҳитга мослашувчанлиги ва вариативлиги миллий таʼлимий муҳитнинг яхлитлигини мустахкамлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни миллий контент асосида ўқитиш модели эмоционал-рағбатлантирувчи, индивидуал ва дифференциал лойиҳалаштириш технологияларининг вариатив воситаларини ажратиш асосида таълим олувчиларнинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, коррекциялаш, шахсий ривожланишни обектив назорат қилиш ва ташхислаш жараёнларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим ёʻналиши талабаларининг илмий педагогик билимларини миллий контент асосида такомиллаштиришнинг тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни миллий контент асосида ўқитиш методик асосларини такомиллаштиришнинг мазмуни таълим тизимида шахс шаклланишига узлюксиз, мақсадга мувофиқ, изчил таʼсир этиш орқали амалиёт жараёнида мустақил ҳаракатга ва муваффақиятга эришиш мотивациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларини ички-ташқи омиллар қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга ҳамда талабаларни миллий контент асосида ўқитиш механизмлари бир мақсадга ёʻналтирилган, катталарнинг педагогик фаолияти таʼсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан бойитилган ҳамда миллий тарбиянинг ёʻналтирувчи ва олиб борувчи амалиёт натижасида талабаларнинг ўзини ўзи тараққий эттиришининг дидактик ва психологик талаблари билан ўзаро уйғунлигини таʼминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таʼлимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/01-01-38-сонли маълумотномалари). Натижада талабалар усҳун таълим сайтлари, интегратив ресурслар рақамли технологийаларнинг интерактив имконийатларини ошишига хизмат қилган;
миллий контент асосида талабаларни ўқитишнинг дидактик имкониятлари контентнинг умумий қулайлиги, узлюксизлиги, таʼлим сифати, амалиёт жараёнида талабаларнинг ривожланиш даражаси, психологик хусусиятлари, муҳитга мослашувчанлиги ва вариативлиги миллий таʼлимий муҳитнинг яхлитлигини мустахкамлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04/11/28840-сонли, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-декабрдаги 10/851-сонли маълумотномалари). Натижада, бошланғич таълим ёʻналиши талабаларининг илмий-педагогик билимларини миллий контент асосида такомиллаштиришнинг мазмуни ва педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
талабаларни миллий контент асосида ўқитиш модели эмоционал-рағбатлантирувчи, индивидуал ва дифференциал лойиҳалаштириш технологияларининг вариатив воситаларини ажратиш асосида таълим олувчиларнинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, коррекциялаш, шахсий ривожланишни обектив назорат қилиш ва ташхислаш жараёнларига устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-декабрдаги 10/851-сонли маълумотномалари). Натижада, миллий ресурсларни хорижий таълим технологиялари билан уйғунлаштиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари комплекс равишда асосланган.