Синдаров Кахрамон Толлибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ўзбек тилида шеърий матнларнинг прагмастилистик хусусиятлари (Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф шеърий асарлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6015.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Фазилат Эркиновна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02
Расмий оппонентлар: Эрматов Ихтиёр Ризоқулович филология фанлари доктори, профессор, 
Анданиязова Дилрабо Рузиқуловна филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади машҳур шоирлар ижоди мисолида шеърий матнларнинг прагмастилистик хусусиятларини тилнинг лексик, фразеологик, синтактик сатҳи бирликлари кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шеърий матнларнинг нутқ субекти ва мурожаат обекти муносабати, нутқий вазият ва контекст омили, коммуникатив мақсад, имплицит маъно ва прагматик ишора, баҳоловчи ва эмоционал компонентлар, нутқий актлар тизими, тил бирликларининг прагматик юкламаси, ижтимоий-прагматик омиллар, ўқувчи омили ва интерпретация каби лингвопрагматик тамойиллар очиб берилган;
шеърий матнларда эмоционал-бўёқдорлик, таъсирчанлик касб этувчи  “етим”, “ярим” сингари нутқий синонимлар, маҳаллий колорит ва ҳудудий мансубликни аниқ акс эттирувчи “лаванг”, “ивишиқ” каби диалектизмлар, қаҳрамоннинг сўзлаш услуби, ижтимоий табиати билан матнга жонлилик бағишловчи каззоб, сўтак, галварс каби вулгаризмлардан персонажлар тилини индивидуаллаштириш мақсадида фойланилганлиги аниқланган;  
шеърий асарлардаги кўз юммай, ошинг ҳалол бўлса кўчада ичгин, тош отди, тишни тишга қўймоқ, бош кўтарганда, қовоғи уйилган каби фразеологик бирликларнинг муаллиф мақсади билан боғлиқ коннотатив маъноси, экспрессив таъсирининг прагмастилистик белгилари, коммуникатив-прагматик ҳамда услубий вазифалари очиб берилган;
бадиий матнда бадиий такрорнинг анафора, эпифора, синонимик такрор, синтактик такрор, ҳалқа, нақорат такрор каби турлари, риторик сўроқ гапларнинг тасдиқ, инкор, таажжуб, ташвиш, ғазаб, гумон, кучли ҳаяжон каби экспрессив синтактик воситаларнинг эстетик таъсир этиш, ундаш, эмоционал-баҳолаш каби прагмастилистик табиати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида шеърий матнларнинг прагмастилистик хусусиятлари (Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф шеърий асарлари мисолида) тадқиқи натижалари асосида:
шеърий матнларнинг нутқ субекти ва мурожаат обекти муносабати, нутқий вазият ва контекст омили, коммуникатив мақсад, имплицит маъно ва прагматик ишора, баҳоловчи ва эмоционал компонентлар, нутқий актлар тизими, тил бирликларининг прагматик юкламаси, ижтимоий-прагматик омиллар, ўқувчи омили ва интерпретация каби лингвопрагматик тамойиллари тўғрисидаги хулоса ва маълумотлардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-декабрдаги 04/1-5956-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон платформанинг янги манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
шеърий матнларда эмоционал-бўёқдорлик, таъсирчанлик касб этувчи  “етим”, “ярим” сингари нутқий синонимлар, маҳаллий колорит ва ҳудудий мансубликни аниқ акс эттирувчи “лаванг”, “ивишиқ” каби диалектизмлар, қаҳрамоннинг сўзлаш услуби, ижтимоий табиати билан матнга жонлилик бағишловчи каззоб, сўтак, галварс каби вулгаризмлардан персонажлар тилини индивидуаллаштириш мақсадида фойланилганлиги тўғрисидаги хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклор оламининг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-декабрдаги 576/1 -сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган дарслик, ўқув қўлланма, монографияларнинг назарий манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
шеърий асарлардаги кўз юммай, ошинг ҳалол бўлса кўчада ичгин, тош отди, тишни тишга қўймоқ, бош кўтарганда, қовоғи уйилган каби фразеологик бирликларнинг муаллиф мақсади билан боғлиқ коннотатив маъноси, экспрессив таъсирининг прагмастилистик вазифаси, коммуникатив-прагматик ҳамда услубий вазифалари ҳақидаги хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-декабрдаги 04/1-5956-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг амалий қисмининг шеърий манбалардан олинган маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
бадиий матнда бадиий такрорнинг анафора, эпифора, синонимик такрор, синтактик такрор, ҳалқа, нақорат такрор каби турлари, риторик сўроқ гапларнинг тасдиқ, инкор, таажжуб, ташвиш, ғазаб, гумон, кучли ҳаяжон каби экспрессив синтактик воситаларнинг эстетик таъсир этиш, ундаш, эмоционал-баҳолаш каби прагмастилистик табиати ҳақидаги хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклор оламининг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-декабрдаги 576/1 -сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг назарий қисмининг янги илмий фикрлар, ғоялар билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish