Тангиров Розибой Худайшукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Шукур Холмирзаевнинг харктер яратиш маҳорати (ҳикоялари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3763.
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Насиров Азмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Каримова Юлдуз Акуловна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шукур Холмирзаев ҳикояларида характер яратишнинг ижтимоий-психологик омилларини кўрсатиш ва ёзувчининг характер яратиш маҳоратини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
характер яратишнинг назарий-эстетик олами, ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшунослигида тутган ўрни яхлит бир ижодкор яратган асарлар мисолида таҳлил қилинган ва асосланган;
характер яратишнинг ўзига хос тамойилларини таҳлил этиш, олимларнинг илмий таснифлари ва уларнинг ҳикоя жанрига кўрсатган ижобий таъсири, ўзига хос оригинал аҳамияти очиб берилган ҳамда Шукур Холмирзаев ҳикояларида қўлланилган бадиий поетик ифода ижодкор услубининг шаклланишига хизмат қилганлиги аниқланган;
адибнинг ҳикоялари халқ ижодида азалдан мавжуд бўлган миф, афсона, эртак каби жанрлардан озиқланганлиги, улардаги сюжет, образлар асосида ҳосил қилинган мотив ҳаёт, ўлим консепти мисолида ёритилган;
ёзувчи ҳикояларида сурхон колорити ва характерини теран ҳамда жонли бадиий талқин этилиш сабаблари, генезиси, урф-одатларнинг бадиий ифодасини реал ва жонли акс эттириш маҳорати негизи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шукур Холмирзаев ҳикояларида характер яратишнинг ўзига хослигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
характер яратишнинг назарий-эстетик олами, ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшунослигида тутган ўрни, яхлит бир ижодкор яратган асарлар мисолида таҳлил қилинган ва асосланган хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-апрелдаги №01-994-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмига оид илмий хулосалар, далиллар билан бойитилишига, адиб ҳикояларида характер яратишнинг ўзига хос поетик хусусиятларини очишга хизмат қилган;
истеъдодли адиб Шукур Холмирзаевнинг ижоди, ҳикоячиликдаги бадиий маҳорати, инсон қалбидаги истиробларни талқин этиши, миллий характерлар яратишдаги ўзига хос услуби, ижодкор бадиий маҳоратининг поетик хусусиятлари, халқ ижодидаги мавжуд талқин усулларидан, уларнинг сюжети, образлари, бадиий ритми асосида ҳосил қилинган мураккаб характерларни юзага чиқишига асос бўлганлиги, бу эса мотив, образ, ритм стилизацияси масаласи бир қатор бадиий асарлари асосида таҳлилий хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган «Қорагалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири» мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қарақолпоқ бўлими 2025-йилдаги 22-октябр 508/1-сон маълумотномаси). Натижада грант асосида бажариладиган тадқиқотларда ёзма бадиий адабиётдаги характер яратиш ва ижодкор маҳорати ҳақидаги тушунчалар мукаммаллашди;
характер яратишнинг ўзига хос тамойилларини таҳлил этиш, олимларнинг илмий таснифлари ва уларнинг ҳикоя жанрига кўрсатган ижобий таъсири, ўзига хос оригинал аҳамияти очиб берилган ҳамда Шукур Холмирзаев ҳикояларида қўлланилган бадиий поетик ифода ижодкор услубининг шаклланишига хизмат қилганлиги аниқланганлигига доир хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон плотформа ва унинг мобил иловасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-май №04/1-1199-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа яхлит бир ижодкор яратган образлар олами, бола характерини яратиш, руҳий кечинмалардаги ифодалар, поетик талқинларнинг бадиий ифодасини реал ва жонли акс эттиргани ҳақидаги хулосалардан фойдаланилган. Натижада китобхонларнинг Шукур Холмирзаевнинг ижоди билан яқиндан танишишларига имкон яратилган;
ёзувчи ҳикояларида Сурхон колорити ва характерини теран ҳамда жонли бадиий талқин этилиш сабаблари, генезиси, урф-одатларнинг бадиий ифодасини реал ва жонли акс эттириш маҳорати негизи очиб берилганига оид таклифлар ва хулосалардан “Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси”нинг “Маънавият сабоқлари”, “Бир асар шарҳи” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси”нинг 2024-йил 7-июлдаги 01-01-41-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатув мавзуси доирасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.