Эргашева Райхон Ўткир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Сирожиддин Саййид шеъриятида анъанавий образлар поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3773.
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Обидахон Холбековна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Саййид шеъриятидаги анъанавий образлар ва уларнинг поетикаси, ижодкорнинг образ яратиш маҳорати, образ яратишда поетик тилнинг ўрни, шоир шеъриятининг ритмик-интонацион хусусиятларини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сирожиддин Саййид шеъриятида образ поетикаси, унинг ўзига хослиги, шоир ижодида анъанавий образлар ва уларнинг табиати, поетик образларнинг янгиланиш жараёнига доир хулосалар исботланган;
шоир ижодида А.Навоий, З.М.Бобур каби тарихий сиймолар, жаҳон ва ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган шахслар тимсолини яратишда ижодкор бадиий-эстетик консепсиясининг ўрни асосланган;
шоир шеъриятида образлар бадиийлигини таъминловчи ўхшатиш, сифатлаш, метафора, рамз каби тасвирий воситалар, шунингдек, поетик сатҳда бадиий санъатларни қўллашдаги маҳорати аниқ мисоллар асосида далилланган;
Сирожиддин Саййид шеъриятининг халқчиллик руҳи билан суғорилганлиги, мумтоз оҳангларга йўғрилганлиги, бетакрор поетик топилмалар, паремиологик бирликлар, ҳикматли бирикмалар асосида яратган поетик тимсоллар табиати орқали Сурхон воҳасига хос миллий колорит, афсона ва ривоятлар, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, пейзаж лирикаси ифодаланган поетик образларнинг моҳияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирожиддин Саййид шеъриятида образлар поетикасини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз татбиғини топган:
Сирожиддин Саййид шеъриятида образлар поетикаси, унинг ўзига хослиги, шоир ижодида анъанавий образлар ва уларнинг табиати, поетик образларнинг янгиланиш жараёнига доир таҳлил ва хулосалардан исботланган илмий-назарий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда илмий ишланмага татбиқ этилган(Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, 2025-йил 3-декабр, № 775-сон маълумотномаси). Олинган натижалар фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва монографиялар мазмунини бойитди, уларнинг илмий савиясини оширишга ҳамда адабиётшуносликда образ поетикасини тадқиқ этиш методологиясини такомиллаштиришга амалий ҳисса қўшди;
шоир ижодида А.Навоий, З.М.Бобур каби тарихий сиймолар, жаҳон ва ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган шахслар тимсолини яратишда ижодкор бадиий-эстетик консепсиясининг ўрни асосланган назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-феврал 04/1-554-сон маълумотномаси). Натижалар ёш китобхонларнинг миллий шеъриятимизда кечаётган поетик янгиланиш жараёнлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига ва китобхонлик маданияти юксалишига хизмат қилган;
шоир шеъриятида образ бадиийлигини таъминловчи ўхшатиш, сифатлаш, метафора, рамз каби тасвирий воситалар, шунингдек, поетик сатҳда бадиий санъатларни қўллашдаги маҳорати асослаб берилган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-феврал 04/1-574-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳозирги адабий жараёнда ижодкорларнинг поетик маҳорати, халқчил ва умуминсоний ижодий консепсияси, янги образлар яратиш маҳорати ҳақидаги материаллар билан бойитилган;
шоир ижодидаги Сурхон воҳасига хос миллий колорит, афсона ва ривоятлар, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, пейзаж лирикаси ифодаланган поетик образларнинг моҳияти илмий жиҳатдан асосланган ўринлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан ўтказилган “Сурхон оқшомлари”, “Жайҳун” адабий анжумани, “Адабиёт мангу барҳаёт” каби турли танлов, адабий тўгараклар ва мушоира кечалари ссенарийсини шакллантиришда ҳамда бўлимнинг турли тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлимининг 2025-йил 3-март 9-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг мазкур мавзуга бағишланган шеърларида ифода топган ғояларидан маънан етук авлодни тарбиялашга, ёш ижодкорлар қобилиятини ўстиришга, уларда китобхонликка бўлган қизиқиш ва ватанпарварлик ҳиссини оширишга хизмат қилган;
Сирожиддин Саййид шеъриятининг халқчиллик руҳи билан суғорилганлиги, мумтоз оҳангларга йўғрилганлиги, бетакрор поетик топилмалар, паремиологик бирликлар, ҳикматли бирикмалар асосида яратган поетик тимсоллар табиати борасидаги илмий иш натижалари асосланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиоканали ДМнинг “Маънавият сабоқлари”, “Бир асар шарҳи” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиоканали ДМ 28-апрел 2025-йил 01-02/19-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатув мавзуси доирасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.