Буронова Холида Тоштемировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили тиббий терминларининг лексикографик талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil4537.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Хайрулла Ҳамдамович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги тиббий терминларнинг ўзбек тилининг изоҳли луғатларида берилиши ҳамда семантик тавсифини такомиллаштириш масалаларини очиб бериш ва назарий жиҳатдан асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тили изоҳли луғатлардаги тиббий терминлар таркибида миллий ва халқаро компонентлар синтези асосида шаклланган қўшма терминларнинг алоҳида структур-семантик қатламни ташкил этиши асосланган;
ўзбек тилидаги тиббий терминларнинг ўзлашма ва ўз қатлам бирликлари асосида шаклланган микротизим хусусиятига эгалиги ҳамда уларнинг луғавий таркибида юнон ва лотин компонентлари устуворлиги аниқланган;
ўзбек тили изоҳли луғатларидаги тиббий терминларда омонимия, полисемия ва полифунксионаллик ҳодисалари ўзаро боғлиқ лексик-семантик жараён сифатида намоён бўлиши ҳамда терминларнинг соф ва лексема-термин полифунксионаллиги асосида фарқланиши асосланган;
ўзбек тили изоҳли луғатларида тиббий терминларни семантизациялаш, стандартлаштириш ва нормативлаштиришнинг лексикографик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тиббий терминларининг лексикографик талқини мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек тили изоҳли луғатлардаги тиббий терминлар таркибида миллий ва халқаро компонентлар синтези асосида шаклланган қўшма терминларнинг алоҳида структур-семантик қатламни ташкил этиши асосланган илмий натижалардан 2022/2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01/4-972-сон маълумотномаси). Натижада соҳага оид терминларининг корпус таҳлили муаммоларини тавсифлашда, ахборот-қидирув тизимлари терминалогиясининг тадрижий такомилини кўрсатишга асос бўлган; 
ўзбек тилидаги тиббий терминларнинг ўзлашма ва ўз қатлам бирликлари асосида шаклланган микротизим хусусиятига эгалиги ҳамда уларнинг луғавий таркибида юнон ва лотин компонентлари устуворлиги юзасидан олинган илмий натижалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 235599943-рақамли аризасига асосан тайёрланган “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” дарслигида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги № 8047–8169–7б34–46ед–2433–0850–6430–сон маълумотномаси). Натижада дарсликда тиббий терминларнинг берилиши билан боғлиқ техник ва семантик тавсифдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда лексиокографик бирликларнинг услубий белгиланишига оид норматив тавсиялар шакллантирилган;
ўзбек тили изоҳли луғатларидаги тиббий терминларда омонимия, полисемия ва полифунксионаллик ҳодисалари ўзаро боғлиқ лексик-семантик жараён сифатида намоён бўлиши ҳамда терминларнинг соф ва лексема-термин полифунксионаллиги асосида фарқланиши юзасидан олинган илмий натижалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан тайёрланган “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” ўқув қўлланмасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланмада тиббий терминларнинг берилиши билан боғлиқ техник ва семантик тавсифларни такомиллаштириш ҳамда луғатга киритиш учун янги тиббий терминларнинг луғат мақолалари асосидаги рўйхатини шакллантиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзбек тили изоҳли луғатларида тиббий терминларни семантизациялаш, стандартлаштириш ва нормативлаштиришнинг лексикографик мезонларини ишлаб чиқилиши юзасидан олинган илмий натижалардан 2024-йил 27-декабр куни “Жиззах Тв” телеканалининг “Хайрли тонг” кўрсатуви дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах телеканали давлат муассасасининг 2025-йил 8-январдаги 01/05 – сон маълумотномаси). Натижада тиббий терминларнинг оммабоп ва илмий қўлланишига оид лингвистик тавсияларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда терминларнинг адабий тил меъёрлари асосида қўлланишини тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish