Бекбаева Гулрух Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эзгулик” консептининг когнитив-прагматик ҳамда лингвокултурологик тадқиқи (Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3260.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Намозовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зарипов Ботир Пўлатович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “эзгулик” консептининг когнитив асосларини, прагматик ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“эзгулик” консептининг когнитив-семантик майдони, образ, қиймат, зиддият, хулқ-атвор сингари когнитив компонентлари ва фрейм тузилиши таҳлил қилиниб, унинг инсон вербал хотирасидаги когнитив моделлари ҳамда “эзгулик” ва “ёвузлик” оппозициясининг ассоциатив-ментал майдонда симметрик ва асимметрик хусусиятларга эга бўлган, бир-бирини тақозо этувчи анти-консептуал когнитив модел эканлиги асосланган;
“эзгулик” консептининг семантик-прагматик структураси архисема, дифференциал ва потенсиал семалар тизими асосида ёритилиб, унинг нутқий воқеланишида “яхшилик”, “меҳр-шафқат”, “одамийлик”, “ҳалоллик”, “савоб”, “поклик”, “маънавий комиллик” каби когнитив-аксиологик компонентларнинг иерархик муносабати ҳамда мазкур компонентларнинг контекстуал фаоллашуви орқали консептнинг ахлоқий, ижтимоий ва маънавий мазмунни моделлаштирувчи кўп қатламли семантик-прагматик тузилма эканлиги далилланган;
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида “эзгулик” консептининг коммуникатив-прагматик репрезентацияси насиҳат, огоҳлантириш, далолат, дуо-тилак, танқид, мақтов ва улуғлаш каби нутқий актлар, пресуппозиция ва импликатив мазмунлар интеграцияси асосланиб, эзгуликка йўналтирилган нутқий стратегияларнинг шахс хулқ-атворини тартибга солиш, ахлоқий танловни моделлаштириш ва ижтимоий муносабатларни мувозанатлаштиришга хизмат қилувчи когнитив-прагматик хусусиятлари очиб берилган;
“эзгулик” консептининг лингвомаданий репрезентацияси маданий кодлар, лингвомаданий стереотиплар, маданий архетиплар, эталонлар, рамзлар ва реалиялар тизими асосида моделлаштирилиб, мазкур бирликларнинг “илм–амал–ижтимоий самара”, “нафс–ақл–маънавий дахлсизлик”, “билим–камтарлик–комиллик”, “моддийлик–руҳий эркинлик” каби консептуал оппозиция ва ассоциатив муносабатлар орқали “эзгулик”нинг миллий-маданий мазмунини шакллантириши ҳамда “Маҳбуб ул-қулуб” асарида шарқона ахлоқий-фалсафий тафаккур, исломий қадриятлар ва туркий халқ маданияти синтези сифатида воқелантирувчи лингвомаданий модел эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Маҳбуб ул-қулуб” асарида “эзгулик” консептининг когнитив-прагматик, лингвокултурологик хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“эзгулик” консептининг когнитив-семантик майдони, образ, қиймат, зиддият, хулқ-атвор сингари когнитив компонентлари ва фрейм тузилиши таҳлил қилиниб, унинг инсон вербал хотирасидаги когнитив моделлари ҳамда “эзгулик” ва “ёвузлик” оппозициясининг ассоциатив-ментал майдонда симметрик ва асимметрик хусусиятларга эга бўлган, бир-бирини тақозо этувчи анти-консептуал когнитив модел эканлиги асосланганлиги; “эзгулик” консептининг семантик-прагматик структураси архисема, дифференциал ва потенсиал семалар тизими асосида ёритилиб, унинг нутқий воқеланишида “яхшилик”, “меҳр-шафқат”, “одамийлик”, “ҳалоллик”, “савоб”, “поклик”, “маънавий комиллик” каби когнитив-аксиологик компонентларнинг иерархик муносабати ҳамда мазкур компонентларнинг контекстуал фаоллашуви орқали консептнинг ахлоқий, ижтимоий ва маънавий мазмунни моделлаштирувчи кўп қатламли семантик-прагматик тузилма эканлиги далилланган каби масалалари 2021–2025-йилларда амалга оширилган 8/05-рақамли “Ўрта Осиё мамлакатларида ресурсларни барқарор ривожлантириш бўйича ёш тадқиқотчилар салоҳиятини ошириш мақсадида тадқиқот ва таълим марказини ташкил этиш” хорижий грантда фойдаланилган (Навоий давлат кончилик ба технологиялар университетининг 2026-йил 18-майдаги 1-04/2393-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмийлиги ва самарадорлиги тадқиқотда олинган илмий натижалар билан янада оширилган;
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида “эзгулик” консептининг коммуникатив-прагматик репрезентацияси насиҳат, огоҳлантириш, далолат, дуо-тилак, танқид, мақтов ва улуғлаш каби нутқий актлар, пресуппозиция ва импликатив мазмунлар интеграцияси асосида очиб берилиб, эзгуликка йўналтирилган нутқий стратегияларнинг шахс хулқ-атворини тартибга солиш, ахлоқий танловни моделлаштириш ва ижтимоий муносабатларни мувозанатлаштиришга хизмат қилувчи когнитив-прагматик хусусиятлари ёритиб берилганлигига оид хулосалар Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-576б3З48-сонли Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 16-ноябрдаги 06/7147-сон маълумотномаси). Натижада “эзгулик” консепти билан боғлиқ лексик бирликлар, изоҳли лугʻатда лексик таркибнинг семантик-прагматик тавсифини такомиллаштириш вазифалари таҳлил қилинган;
“эзгулик” консептининг лингвомаданий репрезентацияси маданий кодлар, лингвомаданий стереотиплар, маданий архетиплар, эталонлар, рамзлар ва реалиялар тизими асосида моделлаштирилиб, мазкур бирликларнинг “илм–амал–ижтимоий самара”, “нафс–ақл–маънавий дахлсизлик”, “билим–камтарлик–комиллик”, “моддийлик–руҳий эркинлик” каби консептуал оппозиция ва ассоциатив муносабатлар орқали “эзгулик”нинг миллий-маданий мазмунини шакллантириши ҳамда “Маҳбуб ул-қулуб” асарида шарқона ахлоқий-фалсафий тафаккур, исломий қадриятлар ва туркий халқ маданияти синтези сифатида воқелантирувчи лингвомаданий модел эканлиги исботланган каби жиҳатларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-декабрдаги 01-02/199-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари оммавий ахборот воситаларида тил ва маданият ўртасидаги узвий муносабатларни ёритиш, лингвокултурологик билимларни кенг аудиторияга етказиш ҳамда илмий-оммабоп контент яратишда амалий қўлланма вазифасини ўтади.