Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелиев Бахтиёр Абдухомидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон ландшафтларини тадқиқ этишда замонавий (аэрокосмик, математик, геоинформацион) методлардан фойдаланиш», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Gr69.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.05.2018.G.02.07.
Расмий оппонентлар: Рафиқов Ваҳоб Асомович, география фанлари доктори; Тошов Худойназар Рамазонович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ландшафт комплексларини аниқлашда қўлланиладиган замонавий методларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ландшафтлардаги динамик жараёнларни мониторинг қилишнинг аэрокосмик усули кўп зонали космик суратлар спектрининг энг оптимал диапазонларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
Самарқанд вилояти табиатини муҳофаза қилиш картасининг асоси бўлган 1:300 000 масштабли Ўрта Зарафшоннинг ландшафт картаси космик суратлар асосида ГИСдан фойдаланиб яратилган;
Оқтоғнинг жанубий ёнбағридаги текисликларда рельеф шаклларини ҳосил бўлиш зоналарини ажратишда ENVI 4.5 дастурини қўллаб эрозион текисликларни математик модели яратилган ва космик суратларни дешифровка қилиш алгоритми такомиллаштирилган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафтларининг визуаллаштирилган уч ўлчамли (1:200 000 масштабли) моделини яратишда илк бор SRTM (Shutle Radar Topographiс Mission) алгоритми қўлланилиб, экспозицион хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ландшафтларни тадқиқ этишда замонавий методлардан фойдаланиш бўйича олинганилмий натижалар асосида:
ландшафт комплексларида рўй бераётган динамик ўзгаришларни таҳлил қилиш методларидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида ландшафтлар структурасидаги ўзгаришларни аниқлашда фойдаланилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 8 февралдаги 02-02-1051-сон маълумотномаси). Натижада ландшафтларда содир бўлаётган парагенетик жараёнларни аниқлаш ва геосистемалардан фойдаланиш режасини такомиллаштириш имконини берган;
картографик моделлаштириш ва карталарни ГИС технологиялари асосида яратишга доир илмий ишланмалари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 8 февралдаги 02-02-1051-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ўлкашунослик атласи таркибидаги “Табиатни муҳофаза қилиш картаси”ни яратиш имконини берган;
ландшафтларидаги эрозион жараёнларнинг математик модели ва унинг асосида космик суратларни дешифровка қилиш алгоритмидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида вегетацион индексларни аниқлашда фойдаланилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 8 февралдаги 02-02-1051-сон маълумотномаси). Натижада космик суратларни дешифровка қилиш алгоритмини такомиллаштириш имконини берган;
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг 3D моделидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида ландшафтларнинг визуал ҳолатини аниқлашда фойдаланилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 8 февралдаги 02-02-1051-сон маълумотномаси). Натижада суғорма деҳқончилик ҳудудларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish