Қозақова Маърифат Махамадали қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Америка инглиз тили диалектларининг лисоний хусусиятлари таҳлили (фонологик, лексик-семантик, структуравий ва лингвомаданий жиҳатлари)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6739.
Илмий раҳбар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмал Ҳамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ганиева Гулнозахон Захировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади Америка инглиз тили диалектларининг фонологик, структуравий, лексик-семантик ва линвомаданий жиҳатларини комплекс ўрганиш ва уларни умумий ва ўзига хос белгиларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Америка инглиз тили диалектологиясининг назарий асослари социолингвистик жиҳатдан тизимлаштирилиб, диалектларнинг стандарт инглиз тилидан фарқланишининг фонологик, лисоний-структуравий ва семантик мезонлари ҳамда уларнинг тарихий-ижтимоий эволуцияси ҳудудий ва ижтимоий-этник оммилларни ўзаро уйғунликда кўрувчи комплекс таснифий ёндашувга кўра асосланган;
Америка инглиз тили диалектларига хос бўлган фонологик жараёнлар - воwел шифт, рҳотиcитй, флаппинг, монопҳтҳонгизатион - илк бор минтақавий ва ижтимоий омиллар уйғунлигида таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудудий чегараларини белгиловчи дифференциал лисоний далиллар, хусусан Шимолий ҳудудлар учун унлиларнинг занжирсимон силжиши (НCВС), Жанубий ҳудудлар учун /аи/ дифтонгининг монофонгизациялашуви ҳамда Шарқий қирғоқ учун поствокал /р/ нинг тушиб қолиши каби ўзига хос маркерлар аниқланган;
Америка инглиз тили диалектларидаги структуравий тафовутлар ҳамда лексик бирликларнинг коннотатив маъно ўзгаришлари, семантик деривация каби семантик трансформациялари қиёсий-лисоний аспектда очиб берилиб, уларнинг лисоний диверсификацияга учраш даражаси – умумтил меъёридан дифференцияллашув кўрсаткичлари ҳамда диалектал тизимнинг ўзига хос суб-тизим сифатида намоён бўлиши орқали далилланган;
диалектлал бирликларнинг лингвомаданий коннотацияси ва этнолингвистик ёндашув асосида миллий-маданий табиати очиб берилган ҳамда уларнинг жамиятда ижтимоий ва этник гуруҳларга мансубликни (идентитет) ифодалаш, нутқий вазиятга қараб кодларни алмаштириш (cоде-сwитчинг) ҳамда мулоқотда эмоционал-экспрессивликни таъминлаш каби коммуникатив функсиялари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка инглиз тили диалектларининг лисоний хусусиятларини фонологик, лексик-семантик, структуравий ва лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Америка инглиз тили диалектологиясининг назарий асослари социолингвистик жиҳатдан тизимлаштирилиб, диалектларнинг стандарт инглиз тилидан фарқланиш мезонлари ҳамда уларнинг тарихий-ижтимоий эволуцияси янги таснифий ёндашувлар асосида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган 2022–2025-йилларда амалга оширилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй” лойиҳаси доирасида Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларда фойдаланилган бўлиб, бунда Америка диалектларига хос бўлган фонологик жараёнлар (воwел шифт, рҳотиcитй, флаппинг, монопҳтҳонгизатион) илк бор минтақавий ва ижтимоий омиллар уйғунлигида таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудудий чегараларини белгиловчи дифференциал лисоний далиллар халқаро қиёсий фонетик таҳлил методикасини бойитишда қўлланилган ҳамда лексик бирликларнинг семантик трансформациялари (маъно кенгайиши, торайиши, пежорация) қиёсий-лисоний таҳлил қилиниб, лисоний ўзгаришларни башорат қилиш моделларида ўз аксини топган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетинининг 2026-йил 13-февралдаги 04/1-843 сон маълумотномаси). Натижада Америка инглиз тили диалектологиясининг назарий-методологик асослари социолингвистик ҳамда ареал мезонлар асосида такомиллаштирилиб, халқаро қиёсий тилшунослик ва диалектологиянинг эмпирик-назарий базаси бойитилди;
Америка инглиз тили диалектларининг ҳудудий чегараларини белгиловчи дифференциал лисоний далиллар, диалектал бирликларнинг лингвомаданий коннотацияси ва этнолингвистик таҳлил асосида уларнинг миллий-маданий табиати, жамиятда ўзликни намоён қилиш (идентитет) ва мулоқотни ташкил этишдаги коммуникатив функсиялари 2025–2026-йилларда амалга оширилаётган Эрасмус+ Интернатионал Мобилитй (КА171) лойиҳаси доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликдаги “Бритиш анд Америcан Студиес” (Британия ва Америка тадқиқотлари) номли лойиҳа доирасида қўлланилган бўлиб, стандарт инглиз тили ва Америка варианти ўртасидаги фонологик, грамматик ҳамда лексик-семантик тафовутларнинг социолингвистик шаклланиш омиллари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар лойиҳа материалларини халқаро стандартлар асосида тайёрлашда амалий манба бўлиб хизмат қилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 19-февралдаги 06/1133-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган халқаро ўқув материалларининг илмий-эмпирик салмоғи оширилиб, диалектал бирликларнинг лисоний идентитет ва коммуникатив дискурсдаги функсионал-семантик имкониятларини интерфаол усулда ёритиш модели шакллантирилди;
Америка инглиз тили диалектларининг фонологик ва лексик фарқланишлари, уларнинг ижтимоий табақаланиш ва этник гуруҳлар билан боғлиқлиги ҳамда диалектларнинг лингвомаданий моҳиятига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телеканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Адабий жараён” номли кўрсатувлар ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган, натижада жаҳон социолингвистикаси ва диалектологияси илмида Америка инглиз тили диалектларини ўрганиш масалалари, тарихий-психолингвистик ёндашувларнинг оммабоп талқини шакллантирилиб, мазкур дастурларнинг илмий-маърифий мазмуни янада бойитилган (ЎзР МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1708 сон маълумотномаси).