Аблақулов Камолиддин Баҳриддинович
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларида маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped10736.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04. 
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдулхамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шукуров Акмал Уктамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларига маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш ва уни илмий-амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг динамик сунъий интеллект курсларидан фойдаланишда реал вақт режимидаги веб-интерфейснинг чат-бот, код муҳити, интерфаол топшириқлар орқали билим олишдаги ҳар бир ҳаракатини унинг хатоларига мос равишда кейинги машқни, маълумотлар тўпламини нейрон тармоқ асосида ишлаши методик жиҳатдан аниқлаштирилган;
маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштиришда талабаларнинг илмий жиҳатдан ички мақсадга йўналтирилганлик, вазифа қиймати ва ўз-ўзини бошқариш каби қобилиятларини статистик жиҳатдан сезиларли даражада таҳлил этиши асосида динамик ёндашувли хулосалар чиқаришнинг таълимий модели илмий жиҳатдан асосланган;
таълимда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда талабаларнинг алгоритмик тарафкашлик, шаффофлик, жавобгарлик, маълумотлар махфийлиги, автономия каби муаммоларни қай даражада англашининг эмпирик таҳлиллари асосида педагогик ва психологик жиҳатдан ёндашувлари такомиллаштирилган;
сунъий интеллект асосида маълумотларни қайта ишлаш фанларини модулли ва амалиётга йўналтирилган “БОПППС”, “Ассесмент”, “Блендед Леарнинг” каби методикаларнинг интеграциялашуви асосида талабаларнинг когнитив, ижтимоий-коммуникатив, модел қуриш, дастурлаш, метакогнитив каби компетенсиялари адаптив моделдан фойдаланиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларида маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг динамик сунъий интеллект курсларидан фойдаланишда реал вақт режимидаги веб-интерфейснинг чат-бот, код муҳити, интерфаол топшириқлар орқали билим олишдаги ҳар бир ҳаракатини унинг хатоларига мос равишда кейинги машқни, маълумотлар тўпламини нейрон тармоқ асосида ишлаши методик жиҳатдан аниқлаштирилган хулосалардан сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларида маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қиладиган “Талабаларда сунъий интеллект ва маълумотларни қайта ишлаш методикасини такомиллаштириш веб-сайти”, “Нефт ва газ соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш” номли электрон дастур яратишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/01-01-396-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, маълумотларни қайта ишлаш бўйича билим, кўникма ва амалий компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги оширилди;
маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикасини такомиллаштиришда талабаларнинг илмий жиҳатдан ички мақсадга йўналтирилганлик, вазифа қиймати ва ўз-ўзини бошқариш каби қобилиятларини статистик жиҳатдан сезиларли даражада таҳлил этиши асосида динамик ёндашувли хулосалар чиқаришнинг таълимий модели илмий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи, 218-089-сон гувоҳномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланма асосида сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларида маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш методикаси моделининг мазмунини бойитишга эришилган;
таълимда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда талабаларнинг алгоритмик тарафкашлик, шаффофлик, жавобгарлик, маълумотлар махфийлиги, автономия каби муаммоларни қай даражада англашининг эмпирик таҳлиллари асосида педагогик ва психологик жиҳатдан ёндашувлари такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан талабалар учун “Сунъий интеллект асослари”, “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлари”, “Дастурлаш” фанлари бўйича фаолиятга асосланган ўқитиш модели, тестлар, электрон дарсликлар, видеодарслар, тақдимотлар ва сунъий интеллект чатботини ўз ичига олган ҳттпс://www.аи-теач-эду.уз/ онлайн таълим платформасини яратишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/01-01-396-сон маълумотномаси). Натижада сунъий интеллект ихтисосликлари талабаларида маълумотларни қайта ишлашга ўргатиш фанларини модулли ва амалиётга йўналтирилган “БОПППС”, “Ассессмент” ва “Блендед Леарнинг” методикалари интеграцияси асосида адаптив моделдан фойдаланган ҳолда когнитив, ижтимоий-коммуникатив, модел қуриш, метакогнитив компетенсияларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга эришилган;
сунъий интеллект асосида маълумотларни қайта ишлаш фанларини модулли ва амалиётга йўналтирилган “БОПППС”, “Ассесмент”, “Блендед Леарнинг” каби методикаларнинг интеграциялашуви асосида талабаларнинг когнитив, ижтимоий-коммуникатив, модел қуриш, дастурлаш, метакогнитив каби компетенсиялари адаптив моделдан фойдаланиб такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Дастурлаш” фанидан дарсликни ишлаб чиқишда методик таъминот сифатида қўлланилиб, олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/01-01-396-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ўқув қўлланма асосида ишлаб чиқилган дарслик материаллари талабаларда назарий билимларни чуқур ўзлаштириш, алгоритмик фикрлашни ривожлантириш ва амалий дастурлаш кўникмалари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish