Суюнов Одил Ориф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив моделлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped12651.
Илмий раҳбар: Орипова Нодима Ҳалиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Расмий оппонентлар: Асланова Орзигул Примовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаббазова Дилфуза Рузикуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив моделлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш технологияси ва методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш муаммосининг назарий-методологик асослари интегратив ёндашув доирасида педагогик, психологик ва акмеологик қарашларни ўзаро уйғунлаштириш, иродавий ривожланишнинг мотивацион, когнитив, рефлексив ва фаолиятли компонентларини яхлит тизим сифатида талқин қилиш асосида аниқлаштирилган;
интегратив моделлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш модели ҳамда унинг консептуал, мазмунга йўналтирилган, технологик ва натижавий блоклардан иборат таркибий тузилмаси бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлик жараёнида субект-субект муносабатлари, интеграциялашган таълим муҳити ва рефлексив фаолият устуворлиги асосида ишлаб чиқилган;
шахс иродавий сифатларини ривожлантириш назариясига таянган ҳолда бўлажак ўқитувчиларда қатъиятлилик, мустақил қарор қабул қилиш, масъулиятлилик, ўзини ўзи бошқариш ва мақсадга интилувчанлик каби иродавий сифатларни шакллантириш жараёнининг тамойиллари, шакл ва усуллари компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва рефлексив-фаолиятли ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги тажриба-синов ишлари жараёнида интегратив моделни босқичма-босқич жорий этиш, мониторинг ва диагностик баҳолаш мезонларини қўллаш ҳамда олинган натижалар асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив моделлар асосида бўлажак ўқитувчиларининг иродавий сифатларни ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш муаммосининг назарий-методологик асослари интегратив ёндашув доирасида педагогик, психологик ва акмеологик қарашларни ўзаро уйғунлаштириш, иродавий ривожланишнинг мотивацион, когнитив, рефлексив ва фаолиятли компонентларини яхлит тизим сифатида талқин қилиш асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 13-майдаги 126 И - сон буйруғи билан берилган 5189-сон гувоҳномаси). Натижада ушбу ўқув қўлланмада келтирилган ёндашув ва ғоялар талабаларнинг интегратив моделлар асосида иродавий сифатларини ривожлантиришга имконият яратган;
интегратив моделлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш модели ҳамда унинг консептуал, мазмунли, ташкилий-фаолиятли, диагностик ва натижавий блоклардан иборат таркибий тузилмаси бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлик жараёнида субект-субект муносабатлари, интеграциялашган таълим муҳити ва рефлексив фаолият устуворлиги асосида ишлаб чиқилган маълумотлардан Қарши давлат университети, Бухоро давлат университети, Термиз давлат педагогика институтларида ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан 2026-йил 5-июнда берилган 02/01-01-484 рақамли маълумотнома). Натижада тажриба-синов обектларидаги таълим жараёни интегратив моделлар асосида талабаларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш технологияларининг такомиллашувига хизмат қилган;
шахс иродавий сифатларини ривожлантириш назариясига таянган ҳолда бўлажак ўқитувчиларда қатъиятлилик, мустақил қарор қабул қилиш, масъулиятлилик, ўзини ўзи бошқариш ва мақсадга интилувчанлик каби иродавий сифатларни шакллантириш жараёнининг йўналишлари, шакл ва усуллари компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва рефлексив-фаолиятли ёндашувлар интеграцияси асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 13-майдаги 126 И - сон буйруғи билан берилган 5189-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш жараёни методик жиҳатдан бойитилишига хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш технологиясининг самарадорлиги тажриба-синов ишлари жараёнида интегратив моделни босқичма-босқич жорий этиш, мониторинг ва диагностик баҳолаш мезонларини қўллаш ҳамда олинган натижалар асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали асосланганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 13-майдаги 126 И - сон буйруғи билан берилган 5189-сон гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятда учрайдиган муаммо ва қийинчиликларни енгишга бўлган иродавий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилган.