Минаваров Хусан Анорбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги судлов терминологияси”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3869.
Илмий раҳбар: Нормаматов Султон Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc. 03/2026.10.06.Fil.41.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукирович, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги судлов соҳасида фаол қўлланиладиган терминларнинг лингвистик хусусиятларини очиб бериш, терминларнинг ясалиш йўлларини ҳамда таржима қилиш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суд тизими, судлов жараёни билан боғлиқ термин ва тушунчаларнинг тарихий-этимологик тараққиёти, лугʻавий қатламлари, ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиб бориш йўллари, ўзлашма қатламнинг фаоллик даражаси ҳамда миқдорий кўрсаткичлари, функсионал-семантик, лексик, структур-грамматик белгилари аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги суд тизими, судлов жараёни билан боғлиқ терминларнинг функсионал-семантик тараққиётига доир фактик материаллар асосида қиёсий ҳамда таржима луғатларидаги судлов терминологияси бирликларининг лексикографик талқини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, лугʻатларда берилиши, қўлланиш хусусиятлари очиб берилган;
судлов терминларининг қўлланиш доирасида ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик-семантик жиҳатлари очиб берилган; қиёсий ҳамда таржима луғатларидан келиб чиқиб, лексикографик талқинларини тўғри амалга ошириш масалаларига оид назарий хулосалар тақдим этилган; судлов терминларининг семантик таснифи амалга оширилиб, лугʻавий-мавзуий гуруҳлари, лексик семантик муқобиллари тизимли равишда таҳлил қилинган, умумий ва фарқли белгилари кўрсатиб берилган;
ўзбек тилидан инглиз тилига ва инглиз тилидан ўзбек тилига терминлар адабий таржима амалиётини янги босқичга чиқариш ва сифатини кўтариш, судлов терминларининг семантик таржимасидаги чалкашликларни бартараф этишга оид илмий хулосалар асосланган; судлов терминларининг контекстуал қўлланишидаги мутаносиблиги, семантик муносабатлар тавсифланган, синонимик қаторлар ажратилган, таржима хусусиятлари ва муаммолари кўрсатиб берилган, луғатларга ўзгартиришлар киритишга доир илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида судлов терминларини ўрганиш, тадқиқ ва таҳлил қилиш орқали олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
суд тизими, судлов жараёни билан боғлиқ термин ва тушунчаларнинг тарихий-этимологик тараққиёти, лугʻавий қатламлари, ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиб бориш йўллари, ўзлашма қатламнинг фаол қўлланишига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 2024-йилларда бажарилган АЛ 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойинул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий терминларни семантик теглаш маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-августдаги 01/4-3492-сон маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси маълумотлар базасидаги ижтимоий соҳаларга оид айрим архаик бирликларнинг маъносига аниқлик киритилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги суд тизими, судлов жараёни билан боғлиқ терминларнинг функсионал-семантик тараққиётига доир фактик материаллар асосида қиёсий ҳамда таржима луғатларидаги судлов терминологияси бирликларининг лексикографик талқини, манбаларда берилиши, қўлланишига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 2024-йилларда бажарилган АЛ 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойинул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-августдаги 01/4-3492-сон маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси маълумотлар базаси терминларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойитилган;
судлов терминларининг қўлланиш доирасида ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик-семантик жиҳатлари; қиёсий ҳамда таржима луғатларидан келиб чиқиб, судлов терминларининг лексикографик талқинларини тўғри амалга ошириш масалаларига оид назарий хулосалардан, судлов терминларининг ўзбекча-инглизча ҳамда инглизча-ўзбекча луғатига, семантик таснифи, лексик семантик гуруҳларига оид таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020 2023-йилларда бажарилган АМФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 9-февралдаги 04/1-740-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпуси маълумотлар базаси судлов терминларининг лексик-семантик, лексикографик хусусиятларига доир назарий маълумотлар билан ёритилган.
ўзбек тилидан инглиз тилига ва инглиз тилидан ўзбек тилига терминлар адабий таржима амалиётини янги такомиллаштириш ва сифатини таъминлаш, судлов терминларнинг семантик таржимасидаги чалкашликларни бартараф этишга оид илмий хулосалардан; судлов терминларининг контекстуал қўлланиши, семантик муносабатлар, синонимик қаторларга оид таҳлиллардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Ўзбекистон телерадиоканали”да намойиш этилган “Муносабат”, “Одил судлов” кўрсатувларида, шунингдек, ушбу телекўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 1-ноябрдаги 01-44-384-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.