Мусулмонова Гулшан Тўлқиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сирожиддин Сидқий адабий мероси манбалари ва матний тадқиқи (“Сад иршоди мулло Сидқий Хондайлиқий” ва “Зарбулмасали Сидқий” қўлёзмалари мисолида)”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3654.
Илмий раҳбар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраев Жамолиддин Аминжонович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Сидқий ҳаёти ва ижодига оид бирламчи манбаларни ўрганиш, адабий меросини илмий асосда таснифлаш, “Зарбулмасали Сидқий”, “Сад иршоди мулло Сидқий” асарларининг қўлёзмаларини аниқлаш ва матний тадқиқ қилиш, монографик тавсифини амалга ошириш, структур хусусиятлари ва мавзулар кўламини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сидқий биографияси ва ижодига доир қўлёзма ва нашрий манбалар аниқланиб, шоир ижоди ва ҳаётининг ўрганилиш тарихи, ижодкор адабий мероси манбаларининг илмий таснифи амалга оширилган ҳамда барча асарлари рўйхати илк бор шакллантирилиб, жанрлар кесимида таснифланган;
Сидқийнинг “Сад иршоди мулло Сидқий” ҳамда “Зарбулмасали Сидқий” асарларининг бирламчи манбалари аниқланган ва қўлёзмаларининг тўлиқ монографик тавсифи амалга оширилган, ЎзР ФА Шарқшунослик институти фондидаги Инв.№7630-ИИИ рақамли манба асосида 32 та савол-жавобдан иборат “Зарбулмасали Сидқий” асарининг янги қўлёзмаси илк бор илмий муомалага олиб кирилган;
“Зарбулмасали Сидқий” ва “Сад иршоди мулло Сидқий” асарларининг қўлёзма нусхалари ва нашр вариантлари қиёсий-матний тадқиқ этилиб, нашрларда тушириб қолдирилган 17 та насиҳат ҳамда 127 та савол-жавоб масал аниқланган ва биринчи марта тадқиқотга жалб этилган;
“Зарбулмасали Сидқий” ва “Сад иршоди мулло Сидқий Хондайлиқий” асарларининг шаклий ва мазмуний хусусиятлари тадқиқ этилиб, асарлар матнининг таркибий тузилиши ва мавзу кўлами илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирожиддин Сидқий адабий мероси манбалари ва матний тадқиқи боъйича олинган илмий натижалар асосида:
Сидқий ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши ҳамда адабий мероси таснифига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5596 -сон маълумотномаси). Натижада Сидқий биографияси ва ижодига доир қўлёзма ва нашрий манбалар таҳлили, ижодкор адабий мероси манбаларининг илмий таснифи амалга оширганлиги билан богʻлиқ илмий хулосалар маълумотлар базасини бойитишга хизмат қилган;
Сидқийнинг “Сад иршоди мулло Сидқий”, “Зарбулмасали Сидқий” асарлари манбалари аниқланиб, қўлёзмаларнинг монографик тавсифи амалга оширилганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5596-сон маълумотномаси). Натижада “Зарбулмасали Сидқий” асарларининг монографик тавсифи илм аҳлига маълум бўлмаган 32 та савол-жавоб аниқлангани билан богʻлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
“Сад иршоди мулло Сидқий”, “Зарбулмасали Сидқий” асарлари қўлёзмаларнинг монографик тавсифи амалга оширилганлиги ҳамда янги насиҳатлар аниқланиб илмий истифодага олиб кирилганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5597 -сон маълумотномаси). Натижада Сад иршоди мулло Сидқий Хондайлиқий” ва “Зарбулмасали Сидқий” асарларининг монографик тавсифи илм аҳлига маълум бўлмаган 127 та савол-жавоб ва 17 та насиҳатлар аниқлангани билан богʻлиқ илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
“Зарбулмасали Сидқий” ва “Сад иршоди мулло Сидқий Хондайлиқий” асарларининг қиёсий-матний тадқиқи амалга оширилиб, уларнинг шаклий ва мазмуний хусусиятлари, матнларнинг таркибий тузилиши ҳамда мавзу кўлами илмий жиҳатдан аниқланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5597 -сон маълумотномаси). Натижада “Сад иршоди мулло Сидқий Хондайлиқий” ва “Зарбулмасали Сидқий” асарларининг монографик тавсифи, қўлёзма ва нашрий матнларнинг қиёсий-матний ўрганилиши билан богʻлиқ илмий хулосалар маълумотлар базасини бойитган.