Буранова Дилдора Химматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: “Инкор категорияси ва унинг коммуникатив-функсионал, лингвокултурологик тадқиқи (ўзбек ва инглиз медиаматнлари мисолида)”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/Fil1612.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори, профессор;  Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида инкор категориясининг лингвомаданий, лингвокогнитив асосларда воқеланиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг миллий ортологик жиҳатларини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилидаги медиаматнларда негацияни ифодаловчи шакллар типологик қиёсланиб, ортологик мезонларга мос келиш жиҳатлари таҳлилга тортилган ҳамда икки тил мисолидаги инкор маъносини ифодалаш имкониятлари грамматик бирликлари ва воситалари(лексик-морфологик, синтактик сатҳларда: инкор аффикслари, инкор юкламалари, инкор олмошлари ва равишлар, инкор богʻловчилари, айрим предлоглар ва имплисит шакллар)нинг чогʻиштирма статистикаси мисолида ёритилган;
турли тизимли тиллардаги инкорнинг мантиқий табиати ёндош ҳодисалар (феълнинг бўлишсизлик шакли, тил бирликлари ўртасидаги маъновий зидланиш (антонимик муносабат), модал сўзлар, богʻловчилар ва б.) парадигмаси орқали таҳлилга тортилган ҳамда ҳукм (гап қурилмаси) ва консепт (лексик маъно)га доир инкор шаклларининг категориал фарқлар очиб берилган;
ўзбек медиаматнларига ўзлашаётган нутқий инкор шаклли этностереотипларнинг экспрессив, эмоционал, баҳоловчи компонентлари лингвоаксиологик жиҳатдан ёритилган; 
инглиз тилидан фарқли, ўзбек тилида инкор категориясининг аксиологик жиҳатлари тўлиқ ўрганилмагани ҳамда унинг лисоний мақоми мукаммал тасниф этилмагани миллий мулоқот моделини жаҳон андозалари асосида тўлақонли лойиҳалашга тўсқинлик қилаётгани далилланган ҳамда инкор актининг мулойим шаклларда ифода этиш ҳамда педагогик-прагматик компетенсияни шакллантиришга қаратилган, контрастив-лингвопрагматик ёндашувли “Гентле рефусал” иловаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инкор категорияси ва унинг лингвокултурологик, лингвокогнитив тадқиқи (ўзбек ва инглиз медиаматнлари мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида:
ўзбек ва инглиз тилидаги медиаматнларда негацияни ифодаловчи шаклларнинг типологик қиёси, ортологик мезонларга мос келиш жиҳатлари ҳамда икки тил мисолидаги инкор маъносини ифодалаш имкониятлари грамматик бирликлари ва воситалари(лексик-морфологик, синтактик сатҳларда: инкор аффикслари, инкор юкламалари, инкор олмошлари ва равишлар, инкор богʻловчилари, айрим предлоглар ва имплисит шакллар)нинг чогʻиштирма статистикасига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда олиб борилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳада (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги 01/4-1553-сон маълумотномаси) корпус лингвистик базасига доир назарий маълумотларни тўлдиришда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
турли тизимли тиллардаги инкорнинг мантиқий табиати ёндош ҳодисалар (феълнинг бўлишсизлик шакли, тил бирликлари ўртасидаги маъновий зидланиш (антонимик муносабат), модал сўзлар, богʻловчилар ва б.) парадигмаси таҳлили,  ҳукм (гап қурилмаси) ва консепт (лексик маъно)га доир инкор шаклларининг категориал фарқлари, ҳамда ўзбек медиаматнларига ўзлашаётган нутқий инкор шаклли этностереотипларнинг экспрессив, эмоционал, баҳоловчи компонентлари лингвоаксиологик жиҳатдан ёритилганлигига оид илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда олиб борилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли грант лойиҳасида (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги 01/4-1554-сон маълумотномаси) туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини шакллантиришда фойдаланилган. Тафаккур категориялари ҳисобланган тасдиқ ва инкор ҳодисалари миллатнинг воқеликни баҳолаш ва унга доир ҳукм чиқаришнинг этнохосланган хусусияти бўлиб, уларни лингвомаданий ва лингвокогнитив ёндашувда тушунтиришга алоқадор хулосалар ушбу платформани яратишда илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
 инглиз тилидан фарқли равишда, ўзбек тилида инкор категориясининг когнитив жиҳатлари тўлиқ ўрганилмагани ҳамда унинг лисоний мақоми мукаммал тасниф этилмагани миллий мулоқот моделини жаҳон андозалари асосида тўлақонли лойиҳалашга тўсқинлик қилаётгани далилланган ҳамда инкор актини мулойим шаклларда ифодалаш ва педагогик-прагматик компетенсияни шакллантиришга қаратилган, контрастив-лингвопрагматик ёндашув асосида ишлаб чиқилган “Гентле Рефусал” иловасидан фойдаланиш орқали фойдаланувчиларнинг турли коммуникатив вазиятларда инкорни мулойим, вазиятга мос ва суҳбатдошнинг ижтимоий-маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ифодалаш кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган. Мазкур илмий натижалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибидаги “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатиладиган “Бир сўз таърифи” ва “Бобосўз” (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси 2026-йил 13-январдаги 01-2-/27-сон маълумотномаси) дастурларини тайёрлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish