Эрдонова Мухлиса Хошим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида орнитонимларнинг чоғиштирма таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.1.PhD/Fil4504.
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Поён қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Нормат Йўлдошев Тоштемирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Султонова Шохиста Муҳаммаджановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида қўлланиладиган орнитонимларнинг мазмуний тизимини аниқлаш, уларнинг тилдаги функсияси ва маданий асосланган талқинларини қиёсий ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларни денотатив ном, рамзий-образли бирлик, фразеологик компонент, паремиологик образ ва мифопоетик тимсол сифатида ажратишга асосланган чоғиштирма таҳлил ёндашуви ишлаб чиқилган ҳамда ушбу ёндашув орнитонимларнинг фақат зоологик ном эмас, балки миллий тафаккур ва маданий хотирани ифодаловчи лисоний белги эканини аниқлаш имконини берган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимлар уй паррандалари, ёввойи қушлар, сайроқи қушлар, экзотик қушлар ҳамда афсонавий қуш номлари микромайдонлари асосида таснифланган, ҳар бир гуруҳда етакчи семантик мотиваторлар сифатида маиший тажриба, йиртқичлик ва куч, овоз-эстетик белги, маданий-географик бегоналик ҳамда мифопоетик тимсолланиш мезонлари ажратилган;
чоғиштирилаётган тилларда бир хил ёки яқин денотатга эга бўлган чиcкен/товуқ, эагле/бургут, нигҳтингале/булбул, пеаcоcк/товус, пҳоених/қақнус, симургҳ/семурғ каби орнитонимларнинг икки маданиятда турлича консептуаллашуви луғат маълумотлари, фразеологик-паремиологик бирликлар, фолклор намуналари ва бадиий матнлар материаллари асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида орнитоним компонентли мақоллар, фразеологик бирликлар, метафорик номинациялар ва фолклор образлари инсон характери, ақлий ҳолат, ижтимоий мавқе, ахлоқий баҳо, эстетик идрок ҳамда маданий стереотипларни ифодаловчи семантик-прагматик восита сифатида фаол қўлланиши аниқланган, уларнинг ижобий, салбий ва амбивалент коннотация ҳосил қилиш омиллари чоғиштирма-типологик асосда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларнинг номинатив, семантик, лингвомаданий ва рамзий-образли хусусиятларини чоғиштирма тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
замонавий тилшуносликда орнитонимларнинг ўрганилишига доир назарий ёндашувларни тизимлаштириш, уларнинг консептуал асослари ва ривожланиш йўналишларини аниқлаштириш, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларни луғавий манбалар, фолклор ҳамда бадиий матнлар материаллари асосида корпус тарзида жамлаш, уй паррандалари, ёввойи, сайроқи ва экзотик қуш номлари бўйича семантик микромайдонлар доирасида чоғиштирма таҳлил қилишга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-июндаги 306/1-сон маълумотномаси). Натижада фолклор матнларида учрайдиган қуш номларини семантик гуруҳларга ажратиш, уларнинг этнолингвистик хусусиятларини тавсифлаш ва таснифлаш, қуш образларининг этномаданий мазмунини ҳамда халқнинг дунёқараши ва қадриятлар тизимидаги ўрнини ёритиш, шунингдек, лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, илмий тўпламлар ва монографияларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларнинг лингвистик ва зоологик хусусиятлари, уларнинг қиёсий таҳлили, орнитоним компонентли фразеологик бирликлар ҳамда орнитонимларга оид электрон луғатлар яратишга доир илмий-амалий натижалардан Термиз давлат университетида 2021–2025-йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2026-йил 5-майдаги 06/17-486-сон маълумотномаси). Натижада талабалар иштирокида инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларни фанлараро ўрганиш, электрон луғатлар яратиш, уларнинг wеб-дастур ёки мобил илова шаклидаги намуналарини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга бағишланган семинар-тренинглар ташкил этилиб, талабаларда илмий-амалий, ижодий ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитонимларнинг денотатив, коннотатив ва ситуацион семантик қатламлари, уларнинг миллий-маданий ҳамда рамзий-образли хусусиятларини чоғиштириш, шунингдек, икки халқ тил ва маданиятида қуш номларининг турлича консептуаллашувини аниқлашга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025–2026-йиллардаги тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 13-февралдаги 05-09-243-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек халқларида қуш номларига муносабат ва уларнинг миллий-маданий талқинидаги ўзига хосликлар, халқнинг қадимий эътиқодлари, мифологик қарашлари, миллий тафаккури ҳамда рамзлар тизимидаги умумий ва фарқли жиҳатлар ҳақидаги илмий маълумотларни илмий изланувчилар ва талабалар орасида оммалаштиришга, шунингдек, ушбу соҳага доир лингвокултурологик ва этнолингвистик изланишларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган.