Бахбергенова Акерке Шохан кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Корейс ва қорақалпоқ тилларига инглиз тилидан ўзлашган сўзларнинг лингвокултурологик таҳлили”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil7092.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманиязова Феруза Искандеровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Юнусова Гулшода Дилшодовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Низомий номидаги Ўзбекистон  Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корейс ва қорақалпоқ тилларига инглиз тилидан ўзлашган сўзларнинг лингвокултурологик хусусиятлари, коннотацияси, дискурсив қўлланиши ҳамда лингвистик мослашувини қиёсий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидан корейс ва қорақалпоқ тилларига ўзлашган лексик бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятларининг шаклланиши, тил тизимига интеграциялашувида тилга хос эҳтиёж, престиж, глобализация каби ва умумий технологик тараққиёт каби омиллар очиб берилган;
инглиз тилидан корейс ва қорақалпоқ тилларига ўзлашган лексик бирликларнинг семантик ривожланиш хусусиятлари, иккиламчи ва контекстуал маъно ҳосил қилиши, маданий коннотацияси ҳамда миллий-маданий тафаккур билан боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг универсал, корейс ва қорақалпоқ миллий-маданий мазмунни ифодаловчи хусусиятлари асосланган;
инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг корейс ва қорақалпоқ тилларида фонетик ва морфологик адаптация жараёнлари асосланиб, фонетик мослашувнинг товуш алмашинуви, фонетик субституция, эпентеза, бўғин ва фонотактик меъёрларга мослашув каби кўринишлари ҳамда морфологик интеграциянинг грамматик шаклланиш хусусиятлари аниқланган;
инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг корейс ва қорақалпоқ тилларидаги дискурсив қўлланиши, функсионал-семантик хусусиятлари ва коммуникатив вазифалари аниқланиб, уларнинг оммавий ахборот воситалари, реклама, интернет-коммуникация, ёшлар нутқи ва кундалик мулоқотдаги қўлланиш хусусиятлари қиёсий жиҳатдан тавсифланган, ўзлашма бирликларнинг тил ва маданият ўртасидаги ўзаро таъсирни ифодаловчи лингвомаданий восита сифатидаги функсионал имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корейс ва қорақалпоқ тилларига инглиз тилидан ўзлашган сўзларнинг лингвокултурологик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва таклифлар асосида:
инглиз тилидан корейс ва қорақалпоқ тилларига ўзлашган лексик бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятларининг шаклланиши, тил тизимига интеграциялашувида тилга хос эҳтиёж, престиж, глобализация каби ва умумий технологик тараққиёт каби омилларига ҳамда инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг корейс ва қорақалпоқ тилларидаги дискурсив қўлланиши, функсионал-семантик хусусиятлари ва коммуникатив вазифалари аниқланиб, уларнинг оммавий ахборот воситалари, реклама, интернет-коммуникация, ёшлар нутқи ва кундалик мулоқотдаги қўлланиш хусусиятлари қиёсий жиҳатдан тавсифланган, ўзлашма бирликларнинг тил ва маданият ўртасидаги ўзаро таъсирни ифодаловчи лингвомаданий восита сифатидаги функсионал имкониятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклори оламининг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 25-майдаги 234/1-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг корейс ва қорақалпоқ тилларида қўлланишига хос лингвомаданий омиллар илмий жиҳатдан асосланиб, уларнинг миллий тафаккур ва замонавий тил тараққиётидаги ўрнини ёритишга доир илмий ёндашув такомиллаштирилган;
инглиз тилидан корейс ва қорақалпоқ тилларига ўзлашган лексик бирликларнинг семантик ривожланиш хусусиятлари, иккиламчи ва контекстуал маъно ҳосил қилиши, маданий коннотацияси ҳамда миллий-маданий тафаккур билан боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг универсал, корейс ва қорақалпоқ миллий-маданий мазмунни ифодаловчи хусусиятларига доир тавсиф ва илмий хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Маънавият бўстони” ва “Муносабат” эшиттиришларини яратишда қўлланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-апрелдаги 05-22/220-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг семантик ривожи, маданий мазмуни ва миллий тафаккур билан узвий боғлиқлигини ёритишга доир илмий ёндашув оммалаштирилиб, тингловчиларнинг тил ва маданиятнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда лингвокултурологик тафаккурга оид билим ва тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
инглиз тилидан ўзлашган лексик бирликларнинг корейс ва қорақалпоқ тилларида фонетик ва морфологик адаптация жараёнлари асосланиб, фонетик мослашувнинг товуш алмашинуви, фонетик субституция, эпентеза, бўғин ва фонотактик меъёрларга мослашув каби кўринишлари ҳамда морфологик интеграциянинг грамматик шаклланиш хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Корейс маданий марказлари уюшмасида ташкил этилган корейс тили курсларини ўқитиш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Корейс маданий марказлари уюшмасининг 2026-йил 14-майдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада, ўзлашма бирликларнинг фонетик ва морфологик адаптация қонуниятларини қиёсий асосда тизимли ўқитиш такомиллаштирилиб, корейс тилини ўқитишда улардан фойдаланишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда ўқув жараёнининг методик таъминоти бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish