Каримова Нилуфар Умматқул қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик йўналиш талабаларига инглиз тилини ўқитишда “софт скиллс”ни такомиллаштириш консепсияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Ped1152.  
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.4502.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рустамова Адаш Эшанкуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Бабаниязова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида инглиз тилини ўқитишда нофилологик таълим йўналиши талабаларининг “софт скиллс”ини такомиллаштириш консепсиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак иқтисодчиларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришда касбий профил доирасидаги “софт скиллс” компонентларининг таркиби аниқланиб, ушбу компонентлар структуравий-мазмуний жиҳатдан уч асосий гуруҳ – коммуникатив кўникмалар, ўз-ўзини бошқариш кўникмалари ва тафаккур кўникмаларига мазмуний моҳияти, функсионал мақсадлари, умумий ва дифференциал хусусиятларининг тизимли таҳлили асосида таснифланган;
иқтисодиёт йўналиши талабалари учун амалиётда мавжуд инглиз тили фани бўйича ўқув қўлланма ва дарсликларнинг “софт скиллс”ни такомиллаштириш имкониятини баҳолашга доир мезон ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилган, ҳамда ушбу тизим асосида мазкур адабиётларнинг фрагментар дидактик имкониятлари ва “софт скиллс”ни тизимли ривожлантиришни чекловчи методик чекловлари аниқланган;  
кредит-модул тизими шароитида инглиз тили машғулотлари ва мустақил таълимнинг ўзаро интеграцияси “софт скиллс”ни ривожлантиришнинг педагогик механизми сифатида назарий-методик жиҳатдан асосланиб, мустақил таълим самарадорлигига таъсир этувчи педагогик-методик, психологик-мотивацион, технологик-инновацион, ташкилий, ижтимоий ва коммуникатив муаммолар аниқлаштирилиб, уларни ҳал этишга йўналтирилган амалий стратегиялар ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт йўналиши талабалари учун зарур бўлган “софт скиллс” компонентларининг ўзлаштирилиш даражалари илмий асосда аниқланиб, иқтисодчиларнинг касбий тайёргарлиги доирасида белгиланган ҳар бир компонентнинг мазмуний кўрсаткичлари ва функсионал вазифалари ҳисобга олинган ҳолда, инглиз тили дарсларида уларни баҳолаш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи босқичма-босқич даража дескрипторлари тизими ишлаб чиқилган;
нофилологик таълим йўналишларида инглиз тилини ўқитишда амалий машғулотлар ва мустақил таълим интеграцияси асосида “софт скиллс”ни такомиллаштиришнинг мақсадли йўналтирувчи блок, мазмуний блок, технологик-методик блок, педагогик диагностика ва баҳолаш блоки ҳамда натижавий блокларни ўз ичига олган консептуал-методик модел ишлаб чиқилган ва самарадорлик даражаси тажриба-синов ишлари орқали далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълимнинг нофилологик йўналишларида инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг “софт скиллс”ини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган консептуал-методик модел, назарий асослар, даражали ривожлантириш тизими ҳамда амалий методик тавсиялар асосида 
бўлажак иқтисодчиларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришда касбий профил доирасидаги “софт скиллс” компонентларининг таркиби аниқланиб, ушбу компонентлар структуравий-мазмуний жиҳатдан уч асосий гуруҳ – коммуникатив кўникмалар, ўз-ўзини бошқариш кўникмалари ва тафаккур кўникмаларига мазмуний моҳияти, функсионал мақсадлари, умумий ва дифференциал хусусиятларининг тизимли таҳлили асосида таснифланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Гулистон ёшлар технопарки томононидан амалга оширилган “Кҳанбоок” инновацион қўлланма (чет тилларини ўрганиш учун)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Гулистон ёшлар технопаркининг 2026-йил 23-июндаги 1/47-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар мазкур инновацион лойиҳа бўйича электрон ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашга хизмат қилган; 
иқтисодиёт йўналиши талабалари учун амалиётда мавжуд инглиз тили фани бўйича ўқув қўлланма ва дарсликларнинг “софт скиллс”ни такомиллаштириш имкониятини баҳолашга доир мезон ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилгани ҳамда ушбу тизим асосида мазкур адабиётларнинг фрагментар дидактик имкониятлари ва “софт скиллс”ни тизимли ривожлантиришни чекловчи методик чекловлари аниқланганлигига доир методик хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент кимё-технология институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари КА220-ҲЕД дастури “Олий таълимда инновацион СТЕМ стратегияларини интеграциялаш бўйича магистр даражаси” (Мастер Дегрее ин Интегратинг Инновативе СТЕМ стратегиес ин Ҳигҳер Эдуcатион) халқаро амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент Кимё-технология институтининг 2026-йил 24-июндаги ФЖ80133431-сон маълумотномаси). Натижада ушбу йўналишдаги адабиётларни касбий йўналтирилган инглиз тили таълими талабларига мувофиқ такомиллаштиришга эришилган; 
кредит-модул тизими шароитида инглиз тили машғулотлари ва мустақил таълимнинг ўзаро интеграцияси “софт скиллс”ни ривожлантиришнинг педагогик механизми сифатида назарий-методик жиҳатдан асосланиб, мустақил таълим самарадорлигига таъсир этувчи педагогик-методик, психологик-мотивацион, технологик-инновацион, ташкилий, ижтимоий ва коммуникатив муаммолар аниқлаштирилиб, уларни ҳал этишга йўналтирилган амалий стратегиялар ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллари университетида бажарилган АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ-800-20ГР-0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллари университетининг 2026-йил 29-июндаги 3063/02-сон маълумотномаси). Натижада мустақил таълимнинг кредит-модул тизимида самарали ташкил этилиши талабаларнинг “софт скиллс” кўникмаларини оширган, уларни мустақил ва самарали фаолият юритишга тайёрлаган;
иқтисодиёт йўналиши талабалари учун зарур бўлган “софт скиллс” компонентларининг мазмуний кўрсаткичлари ва функсионал вазифалари ҳисобга олинган ҳолда, инглиз тили дарсларида уларни баҳолаш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи босқичма-босқич даража дескрипторлари тизими ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлардан Қарши давлат университетида амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 26-июндаги 04/6730-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг “софт скиллс”ини баҳолаш ва ривожлантиришнинг илмий асосланган даражали тизими амалиётга жорий этилиб, уларнинг касбий тайёргарлиги сифати ҳамда замонавий меҳнат бозори талабларига мос компетенсияларини шакллантириш жараёни такомиллаштирилган; 
нофилологик таълим йўналишларида инглиз тилини ўқитишда амалий машғулотлар ва мустақил таълим интеграцияси асосида “софт скиллс”ни такомиллаштиришнинг мақсадли йўналтирувчи блок, мазмуний блок, технологик-методик блок, педагогик диагностика ва баҳолаш блоки ҳамда натижавий блокларни ўз ичига олган консептуал-методик моделидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Гулистон ёшлар технопарки томонидан амалга  оширилган  “Мй cомпанй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Гулистон ёшлар технопаркининг 2026-йил 23-июндаги 1/48-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили бўйича амалий машғулотлар ва мустақил таълимнинг узвийлиги таъминланиб, талабаларнинг коммуникатив, ўз-ўзини бошқариш ва тафаккур кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш, уларнинг муаммоли вазиятларда самарали қарор қабул қилиш ҳамда ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш кўникмаларини такомиллаштириш самарадорлиги оширилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish