Ғозиева Мастона Тоштемировна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг социопрагматик компетенсиясини аутентик материаллар воситасида такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1983
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисомовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Кушиева Нодира Хабибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаева Лола Таҳировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.                                                                
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабалар социопрагматик компетенсиясини аутентик видеоматериаллар воситасида такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши талабаларининг инглиз тилида социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик видеоматериалларга асосланган ўқитиш механизми контекстга мос нутқий актларни танлаш, ижтимоий ролга мос муомала стратегияларини қўллаш ва маданиятлараро мослашувчанлик кўникмаларини амалий-верификация асосида шакллантириш орқали асосланган;
социопрагматик стратегияларнинг (полите рефусал, фаcе-савинг, ҳедгинг, cултурал дисагреемент) мултимодал ифодаси вербал бирликлар билан бирга новербал сигналларни бир вақтнинг ўзида код-декод қилиш асосида мултимодал синхронликни асосий ҳосил қилувчи механизм сифатида аниқланган;
видеоинтерактив социопрагматик ўқитиш технологиясининг (ВСЎТ) матрикси босқичма-босқич конструктив таҳлил ва функсионал мослаштириш орқали коммуникатив вазиятларнинг ижтимоий-прагматик компонентини диалогик конфигурация сифатида қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
техника йўналиши талабаларининг социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришда ПДCА циклининг самарадорлиги рефлексив-регулятив компонент тизимига ЛП (лингвопрагматик), СК (социокултурал) ва ИС (интерактив-стратегик) элементларини операционлаштириш орқали далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
техника йўналиши талабаларининг инглиз тилида социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик видеоматериалларга асосланган ўқитиш механизми контекстга мос нутқий актларни танлаш, ижтимоий ролга мос муомала стратегияларини қўллаш ва маданиятлараро мослашувчанлик кўникмаларини амалий-верификация асосида шакллантириш орқали исботлангани борасидаги илмий-назарий мулоҳазалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2020–2022-йиллар давомида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган.(Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 25-июндаги 04/11-5249-сон маълумотномаси).Натижада аутентик материалларни ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиқиб танлаш ва амалий қўллаш тамойиллари чет тилларини тил соҳибларининг турмуш тарзи, маданияти билан уйғунликда ўргатишнинг талабалар социопрагматик комептенсиясини такомиллаштиришдаги афзалликлари ва имкониятлари аниқланган;
инглиз тилини ўқитишда талабалар талабалар социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришда аутентик материаллардан фойдаланиш хусусиятларини,муаммоларини аниқлаш ва уларни имкониятини ёритиб бериш, техника йўналиши талабаларининг ушбу тушунчадан хабардорлик кўрсатгичларини ўрганиш ҳамда самарали интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда талабалар социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришда машқлар тизими ва талабалар социопрагматик тушунчаларини аниқлаштиришда хизмат қилувчи тестлар, тегишли мезонлар асосида танлаб олинган аутентик видеоматериаллар воситасида ҳаётий мулоқот вазиятларга оид топшириқлар ишлаб чиқиш орқали исботлангани борасидаги илмий-назарий мулоҳазалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2020–2022-йиллар давомида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 25-июндаги 04/11-5249-сон маълумотномаси). Натижада чет тилларини тил соҳибларининг турмуш тарзи, маданияти билан уйғунликда ўргатишнинг талабалар социопрагматик комептенсиясини такомиллаштиришдаги афзалликлари ва имкониятлари аниқланган;
инглиз тилини аутентик материаллар воситасида ўқитишда талабаларнинг социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришга мўлжалланган соcиопрагматиc cомпреҳенсион тест (СCТ),соcиопрагматиc жудгемент таскс (СЖТ) технологияларининг татбиғига оид статистиc кўрсаткичлар дифференциал тафовутини аниқлаш имконини берганлиги исботланганлигига оид илмий натижаларда 60111800-Хорижий тил ва адабиёти(инглиз тили) таълим йўналиши Ўқув режасининг мажбурий фанлар блокида 1.06.”Ўқиш ва ёзув амалиёти”, 1.07.”Нутқ кўникмалари интеграцияси”,1.08.”Тил аспектлари амалиёти” модуллари бўйича ўқув дастурлари, силлабуслар ва ўқув-услубий мажмуаларни тузишда кенг фойдаланилган (Урганч давлат педагогика институтининг 2023-йил 6-ноябрдаги маълумотномаси) Натижада ушбу илмий ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган СCТ (соcиопрагматиc cомпреҳенсион тест) ва СЖТ (соcиопрагматиc жудгемент таскс) технологияларини ўқув жараёнига тизимли жорий этиш талабаларнинг социопрагматик компетенсиясини сезиларли даражада ривожлантириш имкониятлари аниқланган;
техника ё'налиши талабаларининг социопрагматик компетенсиясини такомиллаштиришга инглиз тилидаги социопрагматик компетенсиясини такомиллаштириш, замонавий педагогик технологияларни қўллашга доир инновацион фаолиятни модернизациялаш, талабаларнинг социопрагматик компетенсияни талабалар когнитив назоратидан (маълум маҳаллий,ижтимоий қоидалардан хабардорлик, этикет қоидалари хақидаги билимлар, ижтимоий масофа) иборат бўлган ўзларининг билим фаолияти, яъни ўқув фаолияти ва мулоқотни бошқараолиш механизмлари ҳақида хабардор бўлишлари лозимлиги, талабалар социопрагматик компетенсиясини босқичма-босқич такомиллаштириш, тили ўрганилаётган мамлакатнинг ижтимоий-маданий контекстига мувофиқ мулоқот мобайнида ўз мақсадларига эришишга имкон берадиган билим, муносабат, қобилият  ва лаёқат (БМҚЛ) тўплами сифатида аниқланган самарадорлиги далиллангани борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Адабий  жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг 2022-йил феврал ва декабр ҳамда 2023-йил январ ва феврал ойлари сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 8-июлдаги 04-36-816-сон маълумотномаси).Натижада телетомошабинлар мукаммал даражадаги социопрагматик компетенсияга эришишда талабаларнинг танқидий фикрлаш, ижтимоий зеҳнлилик, қийин вазиятлардан чиқиш, одоб-ахлоқ нормалари, этикет, мулоқот чоғида аниқ мақсадларни белгилаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи интерференсион омилларни бартараф этишга қаратилган соcиопрагматиc-ориентед таскс (СОТ) методик таъминоти асосида ишлаб чиқилган интерактив машқлар тўғрисида муҳим маълумотларга эга бўлдилар. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish