Қулжанова Тўлганой Шодиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек шеъриятида ирфоний ғоялар талқини” (Асқар Маҳкам ва Абдували Қутбиддин ижоди мисолида), 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4560.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Мунисжон Муродович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек шеъриятида ирфоний ғояларнинг анъанавий ва янгича талқинларини Асқар Маҳкам ва Абдували Қутбиддин шеърияти мисолида далиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек шеъриятида тасаввуфий анъаналарнинг модерн ва постмодерн поетик тафаккур билан уйғунлашуви, маърифий руҳ ҳамда миллий идентитет масалаларининг бадиий ифодаси Абдували Қутбиддиннинг “Бор”, “Бахтли йил” тўпламлари ва “Изоҳсиз луғат” достони мисолида очиб берилиб, ирфоний ғояларнинг замонавий поетик тафаккурдаги поетик образ яратиш, рамзий-мажозий маъно ҳосил қилиш ва лирик-фалсафий мазмунни чуқурлаштириш каби жиҳатлари асосланган;
Асқар Маҳкам ва Абдували Қутбиддин ижодида ирфоний мотивларнинг Румий, Нақшбандий, Навоий, Яссавий, Машраб сингари мутасаввифлар ижоди билан поетик-типологик алоқадорлиги, Ҳақ, дарвеш, валий, ишқ, нафс, руҳ, вужуд, тариқат, сўфий каби тимсоллар воситасида ҳақиқатни англаш, руҳий покланиш ва комилликка интилувчи лирик қаҳрамон кечинмалари далилланган;
Асқар Маҳкам шеъриятида Ҳақни таниш, нафсоний иллатларни фош қилиш, диний-фалсафий идрокнинг ҳиссиётга қоришиқлиги каби ҳолатлар, Абдували Қутбиддин ижодида қадриятларга содиқлик, нафс ва руҳ қаршиланиши, хаёлот ва тасаввур туташган кечинмалар етакчилик қилиши далилланган;
Шарқ мумтоз адабиётидаги Лайли, Ширин, Зулайҳо, Тарсо сингари умумлашма, ишққа элтиш мақомига эга, доминант қаҳрамонлар сифатларини Асқар Маҳкам “Буви”, Абдували Қутбиддин “Осима” тимсоллари орқали замонавий шеъриятда акс эттирганлиги, индивидуал эстетик категорияга айлантирганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек шеъриятида ирфоний-тасаввуфий талқин муаммосини тадқиқ этиш ва мазкур муаммонинг илмий- назарий асосларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий натижаларини белгилаш асосида:
замонавий ўзбек шеъриятида тасаввуфий анъаналарнинг модерн ва постмодерн поетик тафаккур билан уйғунлашуви, маърифий руҳ ҳамда миллий идентитет масалаларининг бадиий ифодаси Абдували Қутбиддиннинг “Бор”, “Бахтли йил” тўпламлари ва “Изоҳсиз луғат” достони мисолида очиб берилиб, ирфоний ғояларнинг замонавий поетик тафаккурдаги поетик образ яратиш, рамзий-мажозий маъно ҳосил қилиш ва лирик-фалсафий мазмунни чуқурлаштириш каби жиҳатлари асосланган ўринлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 11-сентябрдаги 535-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги замон шеъриятида янгича қиёфа касб этаётган тасаввуфий-ирфоний талқинига доир қарашларнинг илмий бойишига хизмат қилган.
Асқар Маҳкам ва Абдували Қутбиддин ижодида ирфоний мотивларнинг Румий, Нақшбандий, Навоий, Яссавий, Машраб сингари мутасаввифлар ижоди билан поетик-типологик алоқадорлиги, Ҳақ, дарвеш, валий, ишқ, нафс, руҳ, вужуд, тариқат, сўфий каби тимсоллар воситасида ҳақиқатни англаш, руҳий покланиш ва комилликка интилувчи лирик қаҳрамон кечинмалари далилланганлигига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 – рақамли, “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01/4-4085-сон маълумотномаси). Натижада давлат илмий-техник дастури доирасида тайёрланган электрон платформа ва унинг мобил иловаси ҳозирги замон шеъриятида тасаввуфий-ирфоний ғояларнинг янгича талқини доирасидаги тадқиқотларнинг назарий мукаммаллигига замин бўлган;
Асқар Маҳкам шеъриятида Ҳақни таниш, нафсоний иллатларни фош қилиш, диний-фалсафий идрокнинг ҳиссиётга қоришиқлиги каби ҳолатлар, Абдували Қутбиддин ижодида қадриятларга содиқлик, нафс ва руҳ қаршиланиши, хаёлот ва тасаввур туташган кечинмалар етакчилик қилиши далилланган назарий тушунчалардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими томонидан ўтказилган машғулотни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан тақдим этилган 2025-йил 9-сентябрдаги №01-03/364-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг замонавий шеърият, тасаввуфий-ирфоний ғоялар, янгича изланишлар мавзусидаги тушунчалари, қарашлари бойитилган.
Шарқ мумтоз адабиётидаги Лайли, Ширин, Зулайҳо, Тарсо сингари умулашма ишққа элтиш мақомига эга, доминант қаҳрамонларнинг сифатларини Асқар Маҳкам “Буви”, Абдували Қутбиддин “Осима” тимсоллари орқали замонавий шеъриятда акс эттирганлиги, индивидуал эстетик категорияга айлантирганлиги очиб берилган тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиоканалининг Самарқанд радиоси “ФМ 105.2” радиоканалидаги 2026-йил феврал ойида узатилган “Радиоинтервю” эшиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 3-февралдаги 01-07/36-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги замон шеъриятига хос анъаналарнинг янгича қиёфасига оид хулосалар эшиттиришлар мазмунини бойитишга хизмат қилган.