Пардаева Ирода Мамаюнусовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий “Хамса”сида ҳукмдор шахсияти: тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин”, 10.00.02 –ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fil1095
Илмий маслаҳатчи: Дилором Салоҳий, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори, профессор; Алмаз Улви Биннатова, филология фанлари доктори, профессор; Ашурова Гулбаҳор Нуруллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг “Хамса” достонларидаги ҳукмдорлар шахсияти ва уларнинг бадиий талқинини тарихий ҳақиқат ҳамда бадиий тўқима муносабати асосида комплекс тадқиқ этиш, шунингдек, давлат, адолат, бунёдкорлик, маънавий-ахлоқий етуклик ва идеал жамият ҳақидаги Навоий консепсиясини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳукмдор шахсиятининг маънавий-ахлоқий қиёфаси, унинг адолат тамойилига асосланган фаолияти, раият олдидаги масъулияти ҳамда давлат бошқарувига оид қарашлари тизимли таҳлил қилиниб, мазкур ғояларнинг “Хамса”да шакллантирилган ҳукмдорлик консепсиясининг ғоявий-назарий асосини ташкил этиши илмий жиҳатдан асосланган;
“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ҳамда “Сабъаи сайёр” достонларидаги Хусрав Парвез, Навфал ва Баҳром образлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳукмдор сифатидаги ўзига хос жиҳатлари аниқланган. Хусрав Парвез образида давлат қудратига эга бўлса-да, маънавий жиҳатдан етук бўлмаган ҳукмдор қиёфаси, Навфал образида халқни ҳимоя қилиш, жасорат, адолат ва инсонийлик каби фазилатларнинг ҳукмдорлик фаолияти билан уйғунлиги, Баҳром образида эса шахсий нафс ва маишатга берилиш билан давлат олдидаги масъулият ўртасидаги зиддият бадиий жиҳатдан ёритилгани далилланган;
“Садди Искандарий” достонида Искандар образининг тарихий ва адабий манбалари қиёсий ўрганилиб, Навоий ижодида тарихий шахс образининг бадиий қайта ишланиши ва унинг идеал ҳукмдор даражасига кўтарилиш хусусиятлари аниқланган. Достонда давлатни адолат асосида бошқариш, илм ва ҳикматга таяниш, маслаҳатлашиб иш кўриш ҳамда халқ манфаатини кўзлаш каби тамойилларнинг идеал ҳукмдор қиёфасини яратишдаги ўрни илмий жиҳатдан очиб берилган;
“Садди Искандарий” достонида бунёдкорлик, ёвузликка қарши кураш ва шаҳарсозлик ғояларининг мазмуни очиб берилиб, садд қуриш, ҳудудни обод қилиш ва халқни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мотивларнинг ҳукмдорлик консепсиясини ифодалашдаги аҳамияти аниқланган. Мазкур мотивлар орқали ҳукмдорнинг мамлакатни обод қилиш, халқ хавфсизлигини таъминлаш ва жамият фаровонлиги учун масъул экани бадиий жиҳатдан ифодалангани исботланган;
“Хамса” достонларидаги ҳукмдор образлари “Маҳбуб ул-қулуб”, “Муншаот”, “Тарихи мулуки Ажам” ва “Вақфия” асарларидаги давлат, ҳукмдор, раият ҳамда бошқарув ҳақидаги қарашлар билан қиёсий ўрганилиб, Навоий ижодида ҳукмдор образи талқинининг давлатчилик ва бошқарувга оид қарашлар билан узвий боғлиқлиги аниқланган ҳамда адолат, ҳукмдорнинг масъулияти, раият манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлатни маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида бошқаришга таянган идеал ҳукмдор ва идеал давлат консепсияси яхлит тизим сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳукмдор шахсиятининг маънавий-ахлоқий қиёфаси, унинг адолат тамойилига асосланган фаолияти, раият олдидаги масъулияти ҳамда давлат бошқарувига оид қарашлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг 2021-2024-йилларга мўлжалланган ЎА-21-24 рақамли “Ўзбек-Озарбайжон адабий-маданий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг 2025-йил 14-октябрдаги 154/АЗЕ-рақамли маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий “Хамса”сида шакллантирилган ҳукмдорлик консепсиясининг ғоявий-назарий асосларини, хусусан, “Ҳайрат ул-аброр” достонида илгари сурилган адолатли ҳукмдор, раиятпарварлик, маънавий баркамоллик ва одил бошқарув тамойилларини илмий талқин этишга доир тадқиқотларнинг назарий савиясини оширишга хизмат қилган;
“Хамса” достонларида тарихий шахс ва бадиий образ муаммосининг назарий-методологик асослари, тарихий ҳақиқатнинг бадиий талқин механизмлари, қонуниятлари ва эстетик тамойиллари, шунингдек, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ҳамда “Сабъаи сайёр” достонларидаги Хусрав Парвез, Навфал ва Баҳром образларининг ҳукмдор сифатидаги ўзига хос жиҳатлари, уларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси ва ҳукмдор идеали консепсиясини ифодалашдаги бадиий функсияларига доир илмий хулосалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг “ФМ 105.2 Самарқанд” радиоканалида 2026-йил 8-июн куни эфирга узатилган “Радиоинтервю” эшиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 8-июндаги 01-07/211-сон маълумотномаси). Натижада эшиттириш мазмуни илмий-оммабоп жиҳатдан бойитилиб, ҳукмдор шахсининг маънавий-ахлоқий қиёфасига оид қарашларнинг таҳлилий қамрови кенгайтирилган;
“Садди Искандарий” достонида Искандар образининг тарихий ва адабий манбалари қиёсий таҳлили, тарихий шахс образининг бадиий қайта ишланиши ва унинг идеал ҳукмдор даражасига кўтарилиш хусусиятлари, шунингдек, давлатни адолат асосида бошқариш, илм ва ҳикматга таяниш, маслаҳатлашиб иш кўриш ҳамда халқ манфаатини кўзлаш тамойилларининг идеал ҳукмдор қиёфасини яратишдаги ўрнига доир илмий натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2-декабрдаги 3832/02-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ижодий меросини жаҳон адабиётшунослиги мезонлари асосида замонавий илмий-методологик ёндашувлар билан ўрганиш ва тарғиб этиш ишларини такомиллаштиришга асос бўлган;
“Садди Искандарий” достонида бунёдкорлик, ёвузликка қарши кураш ва шаҳарсозлик ғояларининг мазмуни, садд қуриш, ҳудудни обод қилиш ва халқни ҳимоя қилиш мотивларининг ҳукмдорлик консепсиясини ифодалашдаги ўрнига доир илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-октябрдаги 04/1-5092-сонли маълумотномаси). Натижада достонда ҳукмдорнинг мамлакат ободлиги, халқ хавфсизлиги ва жамият фаровонлиги йўлидаги масъулиятини ифодаловчи ғояларнинг илмий талқини такомиллаштирилган;
“Хамса” достонларидаги ҳукмдор образларининг “Маҳбуб ул-қулуб”, “Муншаот”, “Тарихи мулуки Ажам” ва “Вақфия” асарларидаги давлат, ҳукмдор, раият ва бошқарув ҳақидаги қарашлар билан узвий боғлиқлиги, шунингдек, Навоий ижодида идеал ҳукмдор ва идеал давлат ҳақидаги қарашларнинг яхлит консепсия сифатидаги илмий талқинига доир натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЗ-2021020813-сонли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-октябрдаги 04/1-5139-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий асарларидаги давлатчилик, адолат, ҳукмдор масъулияти, раият манфаатларини ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий бошқарув тамойилларини яхлит консептуал асосда ёритишга доир илмий ҳамда амалий ёндашувлар такомиллашган.