Юсупова Зулфизар Шариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped2923. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Илмий раҳбар: Мамбетов Байрам Жаксимуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович. педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Давронов Нурзод Исмоилович, педагигика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шаклантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ақлий, ахлоқий, эстетик, ижтимоий ва жисмоний йўналишларни яхлит тарбиявий мақсадга йўналтириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг тарбиявий конвергенцияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантиришнинг мазмуний-интегратив, мотивацион-рағбатлантирувчи, фаолиятли-амалий, рефлексив-баҳолаш ва синергетик педагогик имкониятлари ўқув фанларида билиш ва ҳаракатни уйғунлаштириш ҳамда субект–субект ҳамкорлигини қўллаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик механизми назарий билимларнинг амалий фаолиятга етарлича кўчмаслигини бартараф этиш мақсадида ситуатив-ҳаракатли топшириқлар ва симулятив беллашувларни босқичма-босқич қўллаш, ўзлаштирилган тажрибани дарсдан ташқари шароитга татбиқ этиш орқали билимни барқарор ҳаракат тажрибасига айлантириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантириш моделининг технологик ва диагностик-баҳолаш блоклари педагогик натижаларни жараён босқичлари билан узвий баҳолаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, репродуктив, продуктив ва ижодий босқичларни жорий ҳамда якуний мониторинг, мезон ва кўрсаткичлар билан функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилган, натижада қизиқиш динамикасини кузатиш ва индивидуал коррексиялаш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантириш жараёнида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда бир хил усуллардан фойдаланишнинг чекланганлиги ҳисобга олиниб, “Фаолият лабиринти”, “Тарбиявий фаоллик рейтинги”, “Рақамли фаоллик”, СТЕАМ ёндашувли машғулотлар, “Қувноқ ташаббус”, “Тезкор тафаккур мусобақаси” ва “Миллий мерос ва тарбия ҳафталиги”ни комплекс қўллаш орқали ўқувчиларнинг жисмоний фаоллиги, ички мотивацияси, тезкор фикрлаши ва жамоавий масъулиятини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шаклантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалар асосида:
ақлий, ахлоқий, эстетик, ижтимоий ва жисмоний йўналишларни яхлит тарбиявий мақсадга йўналтириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг тарбиявий конвергенцияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантиришнинг мазмуний-интегратив, мотивацион-рағбатлантирувчи, фаолиятли-амалий, рефлексив-баҳолаш ва синергетик педагогик имкониятлари ўқув фанларида билиш ва ҳаракатни уйғунлаштириш ҳамда субект–субект ҳамкорлигини қўллаш асосида аниқлашга оид илмий-назарий ғоялар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан 55339 рақамли гувоҳнома) Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбияга оид шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик механизми назарий билимларнинг амалий фаолиятга етарлича кўчмаслигини бартараф этиш мақсадида ситуатив-ҳаракатли топшириқлар ва симулятив беллашувларни босқичма-босқич қўллаш, ўзлаштирилган тажрибани дарсдан ташқари шароитга татбиқ этиш орқали билимни барқарор ҳаракат тажрибасига айлантириш асосида такомиллаштиришга оид ўқув топшириқлари “Плавания и способи его обучения” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим ва о ърта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106/5-027-сонли гувоҳномаси.) Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбияга доир қизиқишларини шакллантиришга эришилган. 
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантириш моделининг технологик ва диагностик-баҳолаш блоклари педагогик натижаларни жараён босқичлари билан узвий баҳолаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, репродуктив, продуктив ва ижодий босқичларни жорий ҳамда якуний мониторинг, мезон ва кўрсаткичлар билан функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилган, натижада қизиқиш динамикасини кузатиш ва индивидуал коррексиялашга оид таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси”дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 55-сонли буйруқ, 55339-сонли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларнинг миллий ўйинларига қизиқишларини шакллантириш жараёни амалга оширилган. 
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга қизиқишни шакллантириш жараёнида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда бир хил усуллардан фойдаланишнинг чекланганлиги ҳисобга олиниб, “Фаолият лабиринти”, “Тарбиявий фаоллик рейтинги”, “Рақамли фаоллик”, СТЕАМ ёндашувли машғулотлар, “Қувноқ ташаббус”, “Тезкор тафаккур мусобақаси” ва “Миллий мерос ва тарбия ҳафталиги”ни комплекс қўллаш орқали ўқувчиларнинг жисмоний фаоллиги, ички мотивацияси, тезкор фикрлаши ва жамоавий масъулиятини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялардан ўқув-тарбия амалиётида кенг тадбиқ қилинган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 15-январдаги 02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбияга доир ижобий муносабат тизимининг ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish