Шокирова Мадинабону Шомурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлаш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped 8094.
Илмий раҳбар: Акрамова Гулбаҳор Ренатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ўринова Нилуфар Муҳаммадовна, педагогика фанлари доктори (DSc),  профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим самарадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалиётга жорий этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлашнинг педагогик имкониятлари унинг таркибий натижаларини оила ҳамда мактаб омиллари билан боғлаш заруратидан келиб чиқиб, уй шароитидаги кўмакка таянувчи билим-кўникма, ота-онанинг таълимий кутилмаси, қизиқишига боғлиқ мотивацион, қўллаб-қувватловчи мулоқот, рағбат таъсирида қарор топадиган ижтимоий-эмоционал, ягона талаб, методик йўналтирув, рефлексив кузатув орқали ривожланадиган мустақиллик компонентларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълим самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш жараёнида тизимлилик, методик аниқлик, мезонли баҳолаш етарлича қарор топмаганлиги ўқувчи, оила ҳамда мактаб нуқтайи назарларини триангуляцион қиёслаш орқали аниқланиб, “Учбулоқ СМАРТ-ҳамкорлик” технологияси электрон кундалик, онлайн платформа, мобил илова, видеоалоқа, қисқа рақамли йўриқномалар воситасида ахборот алмашинув, педагогик йўналтириш, қайтар алоқа, рефлексив таҳлил, натижавий мониторинг функсиялари билан уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлаш механизмининг тизимли-функсионал модели таълимий-тарбиявий таъсирларни яхлит бошқариш эҳтиёжи туфайли, ижтимоий буюртма, консептуал ёндашувларни ифодаловчи мақсадли, ДЦ, МЎД талаблари, қадрият ҳамда дидактик ресурсларни мувофиқлаштирувчи мазмуний, ташкилий-фаолиятли, коммуникатив-мувофиқлаштирувчи, диагностик-рефлексив компонентларни қамраб олувчи жараёнли ҳамда мезонлар, даражалар, якуний самарани бирлаштирувчи баҳоловчи-натижавий блокларнинг функсионал интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим сифатидаги ўзгаришларни узлюксиз аниқлаш воситаларига эҳтиёж туфайли, “Оилавий таълим дақиқаси” топшириқлар картаси, “Устоз йўриқномаси” ҳамкорлик маршрути, “Ўқувчи овози” рефлекция варақаси, “Учбулоқ натижа майдони” мониторинг харитасини мотивацион-қадриятли, коммуникатив, методик-фаолиятли, рефлексив-таҳлилий, натижавий мезонлар ҳамда юқори, функсионал, таянч, бошланғич даражалар асосидаги диагностик баҳолашга татбиқ этиш орқали самарадорлик оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлаш механизмлари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлашнинг педагогик имкониятлари унинг таркибий натижаларини оила ҳамда мактаб омиллари билан боғлаш заруратидан келиб чиқиб, уй шароитидаги кўмакка таянувчи билим-кўникма, ота-онанинг таълимий кутилмаси, қизиқишига боғлиқ мотивацион, қўллаб-қувватловчи мулоқот, рағбат таъсирида қарор топадиган ижтимоий-эмоционал, ягона талаб, методик йўналтирув, рефлексив кузатув орқали ривожланадиган мустақиллик компонентларини ўзаро мувофиқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438474-рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланма мазмуни ўқувчиларда мотивация, мустақил фикрлаш ва масъулиятни ривожлантиришда оила ҳамда мактабнинг тарбиявий-таълимий таъсирини мувофиқлаштиришга доир илмий-амалий материаллар билан бойитилган;
бошланғич таълим самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш жараёнида тизимлилик, методик аниқлик, мезонли баҳолаш етарлича қарор топмаганлиги ўқувчи, оила ҳамда мактаб нуқтайи назарларини триангуляцион қиёслаш орқали аниқланиб, “Учбулоқ СМАРТ-ҳамкорлик” технологияси электрон кундалик, онлайн платформа, мобил илова, видеоалоқа, қисқа рақамли йўриқномалар воситасида ахборот алмашинув, педагогик йўналтириш, қайтар алоқа, рефлексив таҳлил, натижавий мониторинг функсиялари билан уйғунлаштиришга оид методик тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 7812-756а-1е77-д26а-9аф2-6386-8380-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқитувчи ва ота-онанинг фаолиятини дастлабки диагностикадан якуний таҳлилгача бўлган изчил босқичларда ташкил этишнинг амалий алгоритми яратилган;
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим самарадорлигини таъминлаш механизмининг тизимли-функсионал модели таълимий-тарбиявий таъсирларни яхлит бошқариш эҳтиёжи туфайли, ижтимоий буюртма, консептуал ёндашувларни ифодаловчи мақсадли, ДЦ, МЎД талаблари, қадрият ҳамда дидактик ресурсларни мувофиқлаштирувчи мазмуний, ташкилий-фаолиятли, коммуникатив-мувофиқлаштирувчи, диагностик-рефлексив компонентларни қамраб олувчи жараёнли ҳамда мезонлар, даражалар, якуний самарани бирлаштирувчи баҳоловчи-натижавий блокларнинг функсионал интеграциясига доир тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 7812-756а-1е77-д26а-9аф2-6386-8380-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ота-онанинг уй шароитидаги таълимий кўмаги, педагогнинг методик йўналтируви ва ўқувчининг фаол иштирокини ягона жараёнда мувофиқлаштириш имконияти кенгайтирилган;
ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлигини кенгайтириш асосида бошланғич таълим сифатидаги ўзгаришларни узлюксиз аниқлаш воситаларига эҳтиёж туфайли, “Оилавий таълим дақиқаси” топшириқлар картаси, “Устоз йўриқномаси” ҳамкорлик маршрути, “Ўқувчи овози” рефлекция варақаси, “Учбулоқ натижа майдони” мониторинг харитасини мотивацион-қадриятли, коммуникатив, методик-фаолиятли, рефлексив-таҳлилий, натижавий мезонлар ҳамда юқори, функсионал, таянч, бошланғич даражалар асосидаги диагностик баҳолашга татбиқ этишга оид тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларидаги тажриба-синов жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 18-майдаги 02/01-01-425-сон маълумотномаси). Натижада, ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги мунтазам иштироки, ўқитувчиларнинг индивидуал йўналтириш фаолияти ҳамда ўқувчиларнинг мотивацион ва рефлексив фаоллиги ошиб, тажриба гуруҳида назорат гуруҳига нисбатан ўртача 11 фоиз юқори натижа қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish