Отаназарова Моҳираҳон Ҳамидбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошлангʻич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8261, ИССН 2181-5763
Илмий раҳбар: Жуманязова Мухаббат Хусиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Роҳат Ғайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аслонова Орзигул Примовна, педагогика фанлари бўйича фасафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот. Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини тажриба-синов асосида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштиришнинг ҳамкорликда лойиҳалаш, муқобил ечимларни яратиш ва танқидий танлаш ҳамда тезкор қайта алоқа воситасида ўз фаолиятига тузатиш киритишга доир дидактик имкониятлари электрон ресурслардан фойдаланиш кўникмаларини мустақил педагогик қарор қабул қилишга йўналтириш заруратига кўра, 4К модели компонентларини интерактив топшириқлар, гуруҳли муҳокама ва рефлексив баҳолаш билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш моделининг мазмуний, жараёнли ва баҳолаш блоклари талабаларнинг индивидуал тайёргарлигига топшириқлар мураккаблигини мослаштириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, дастлабки диагностика натижаларига мувофиқ вазифаларни танлаш, уларни мустақил ҳамда ҳамкорликда бажариш ва рефлексив таҳлил асосида кейинги фаолиятга тузатиш киритиш жараёнлари ўртасида узвий алоқадорликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш методикаси назарий билимларни амалий педагогик вазифалар ечимига татбиқ этиш заруратидан келиб чиқиб, “Тарбиявий ишлар методикаси” модули доирасида электрон материалларни мустақил ўзлаштириш, табақалаштирилган топшириқларни бажариш, гуруҳли лойиҳалар яратиш ва ўз-ўзини баҳолаш жараёнларини шахсга йўналтирилган гибрид ўқитиш асосида уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштириш самарадорлиги индивидуал ўзлаштириш суръатига мос педагогик кўмакни таъминлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, модулнинг электрон ресурслари, босқичма-босқич мураккаблаштириладиган вазифалар, ҳамкорликдаги ижодий лойиҳалар ва рефлексив баҳолаш топшириқларини яхлит қўллаш ҳамда қайта алоқа асосида ўқув фаолиятини мунтазам мослаштириш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштиришнинг ҳамкорликда лойиҳалаш, муқобил ечимларни яратиш ва танқидий танлаш ҳамда тезкор қайта алоқа воситасида ўз фаолиятига тузатиш киритишга доир дидактик имкониятлари электрон ресурслардан фойдаланиш кўникмаларини мустақил педагогик қарор қабул қилишга йўналтириш заруратига кўра, 4К модели компонентларини интерактив топшириқлар, гуруҳли муҳокама ва рефлексив баҳолаш билан уйғунлаштиришга оид илмий-методик тавсиялардан бошланғич таълим йўналишининг “Тарбиявий ишлар методикаси” дастурини такомиллаштиришда фойдаланилган (Республикаси олий таълимни ривожланиш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 15-июндаги №02/01-01-282-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модулнинг талабаларда касбий сифатларни такомиллаштиришга йўналтирилган мазмуни бойитилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш моделининг мазмуний, жараёнли ва баҳолаш блоклари талабаларнинг индивидуал тайёргарлигига топшириқлар мураккаблигини мослаштириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, дастлабки диагностика натижаларига мувофиқ вазифаларни танлаш, уларни мустақил ҳамда ҳамкорликда бажариш ва рефлексив таҳлил асосида кейинги фаолиятга тузатиш киритиш жараёнлари ўртасида узвий алоқадорликни таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан “Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги инновацион ривожланиш агентлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи. Гувоҳнома. №429-579). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш методикаси назарий билимларни амалий педагогик вазифалар ечимига татбиқ этиш заруратидан келиб чиқиб, “Тарбиявий ишлар методикаси” модули доирасида электрон материалларни мустақил ўзлаштириш, табақалаштирилган топшириқларни бажариш, гуруҳли лойиҳалар яратиш ва ўз-ўзини баҳолаш жараёнларини шахсга йўналтирилган гибрид ўқитиш асосида уйғунлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-июлдаги 01-04/3145-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рақамли таълим воситаларидан фойдаланиш компетенсиясини такомиллаштириш имконияти кенгайган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини такомиллаштириш самарадорлиги индивидуал ўзлаштириш суръатига мос педагогик кўмакни таъминлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, модулнинг электрон ресурслари, босқичма-босқич мураккаблаштириладиган вазифалар, ҳамкорликдаги ижодий лойиҳалар ва рефлексив баҳолаш топшириқларини яхлит қўллаш ҳамда қайта алоқа асосида ўқув фаолиятини мунтазам мослаштиришга оид тавсиялардан “Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги инновацион ривожланиш агентлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи. Гувоҳнома. №429-579). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган.